Ўзбек мода олами ва албатта шоу-бизнесда яхши таниш хамда юлдузли мижозлар бўйича омади чопган стилист, визажист ва дизайнер Лидия Андрэ хам куйлаши хақида хабар бергандик.
Нихоят, унинг Сумая тахаллуси остидаги илк "Эй, дилрабо" қўшиғи тайёр бўлиб премьера қилинмоқда.
Қўшиқ муаллифи собиқ хонанда ва айни дамда шундай истеъдодидан воз кечиб (негадир) халқ табобати билан шуғулланаётган Сухроб Кенжаев. Матн Радж Ахмадга тегишли ва аранжировка эса Сухробнинг акаси Жасур Кенжаевники.
Хўш, шундоғам иқтидори гуллаган касб сохибаси ва омади шу касбдан келиб турган стилист визажист ва дизайнер нега бирдан куйлаб юборди?
Сумая (Лидия Андрэ): -Ўзимни хорижий хонанда сифатида кўряпман ва очиғи менга куйлашда илхом бағишлаганлар бу куйлашни билмайдиган хонандалар бўлди. Куйлашни билмай куйлаётган экан демак мен хам куйлай оламан!
Бироқ куйлаш хақидаги ғоямни анчадан бери ўйлаб юргандим, зеро хар бир ижодкор каби менга хам ижоднинг хамма қирралари қизиқ. Ўсиш бу сайёрамиздаги барча организмларга хос нарса ва янги бурилиш менинг занжирга хос ижодимда яна бир халқа демак. Асли ўзгача бир ўткир хиссиётларни хуш кўрадиган инсон сифатида янгиликларга мойилман ва ижодан ўсиб ривожланар эканман хаётнинг янги дарсликларидан хулосалар қилиб буларнинг бари билан бўлишгим келиши табиий.
Хар бир инсон хаёти каби менинг хам хаётим қувончу ташвишларга тўла, мухаббат ва нафрат , садоқат ва хоинлик, шодлик ва кўз ёшлар дегандек...
Хаётий кечинмаларим натижаси "Эй Дилрабо" қўшиғи бўлиб у менинг ибодатимдек ва хаётимдаги барча кечмишларим учун Тангримга бехисоб шукронам билан мурожаатим хисоби.
Дебют қўшиғим билан хар бир тингловчимни қалбида яхшилик ва мухаббатдан бироз бўлсада бўлишишни истарканман, буни уддалашимга жудаям ишонаман.
Қўшиқ форс тилида ижро этилди, сабаби форс тили энг ёқимли ва гўзал тиллардан бири, назаримда.
Сизларга ёқади деган умиддаман.
Муқобил манбадан бирда кўчирмоқ
Саундклаудда тинглаб кўриб, (ёқса) кўчирмоқ
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Омадизни берсин Сумая...
Рахмат САЙЁД сиздан яхши янгиликларни кутаман
ИЛТИМООООООООС, Сизни иқтидорли ва ўз ишининг устаси бўлган дизайнер, стилист сифатида таниганмиз, ўшандай қолинг! КУЙЛАШНИ БИЛМАЙДИГАНлар сафини яна БИТТАга кўпайтирманг! Россияда Сергей Зверевга ўхшагиз келган шекилли... Агар шу қўшиқни ЖОНЛИ айтиб бера оламан десангиз ва буни исботласангиз, ман умуман, ҳаттоки ўзим учун ҳам, ҳаттоки овозимни чиқармасдан (ичимда) ашула хиргойи қилишдан ҳам воз кечвораман!
Сумая (Лидия Андрэ): -Ўзимни хорижий хонанда сифатида кўряпман ва очиғи менга куйлашда илхом бағишлаганлар бу куйлашни билмайдиган хонандалар бўлди. Куйлашни билмай куйлаётган экан демак мен хам куйлай оламан!
Бунақада хар битта сартарош, фаррош, шофер, иқтисодчи, ўқитувчи - эххххе, ҳаммамиз қўшиқ айтаверайлик?!
Тасаввур қиляпман, ҳамма қўли саал ишдан бўшади дегунча студияга бориб ашула айтяпти, маъноси борми, йўқми, ўзига ёқса бўлдида - қўшиқ айтаверади, айтаверади. Аваз Охун аския қилгандек КАРРА-КАРРА дан ҳам ашула айтамиз шекилли.
Битта кизик статистика натижаси керак эди Узбекистонда ахоли жон бошига нечта хонанда тугри келар экан.