04:46 Спортив аэробик клип: "Лилла" | |
28-апрель куни бирваракайига учта байрам: таваллуд айёми, ижодига 10 йил ва...яккахон концерти хамда никох тўйини нишонлайдиган Каниза концертигача "Лилла", "Ўйламанг" ва "Ёр-ёр" қўшиқларини тақдим этиб уларга клипларни хам хавола қилмоқда. Концертгача яна ота-онаси ажралган ва ёки ажралаётганларга фарзанд номидан "Фарзанд ноласи" қўшиғини тақдим этиши хамда "Ўзбегим" шўх байрамона қўшиқни хам премьера қилиши кутилмоқда.
Концерт ўтгач эса юки оғир саналмиш жиддий мавзудаги ғамгин ва таъсирчан "Фарзанд ноласи" қўшиғига клип суратга олишни бошлайди.
Каниза бундай шошилинч ижодий жараёнидаги "Лилла" каби арабий аэробикадан то ғирт миллий тусдаги "Ёр-ёр" клиплари билан турфа хилликда мухлисларни хам шошириб (хайратлантириб) қўйса ажабмас. Айниқса унга бўлаётган ва бўлиши кутилаётган муносабатларни хам.
Каниза:- "Лилла" арабча йўналишдаги бироқ ёшларбоп замонавий модерн йўналишидаги қўшиқ бўлиб, клипи очиғи шунчаки рақсбоп ва спортив аэробика учун тайёрланди. Буни клипдаги спортив либослардан хам билса бўлади. Кўпчилик озиш ва баданини тонусда ушлаш учун бир вақтлар эрталабдан аэробика қиларди хамда бу тв орқали хам мунтазам равишда намойиш қилинарди. Кейин эса арабча рақслар урфга кириб аёлларимиз уни асосан шу пластика ва озиш учун ўргана бошлашди. Биз артистлар учун эса пластика мухим нарсалардан бири. Бу қўшиққа клипни хам шу арабик аэробикага ишора билан трек йўналишида клип суратга олдик ва унда аниқ бир ўзга маънони олға сурмадик. Шу учунам клипдаги қизларнинг харакатлари йигитларни диққатини жалб қилиш учун эмас деган маънода охирида йигитларни четга суриб кетилди. Хуллас клип шунчаки динамик қўшиқ ва унга хос йигит ва қизларнинг рақслари билан холос. Алохида урғу билан айтиш жоизки, рақсларда хамда либосларда менталитет доирасидан четга чиқилмади. Чунки арабча рақсда асосан ярим яланғоч либосда ва хаддан зиёд пастки тана қисмини ўйнатиш билан ишваланиш кўрсатилади, биз эса ундан бироз четлашиб, ёшларбоб тарзда хамда албатта арабча рақс либосидан воз кечган холда тақдим этдик. Бироқ арабча стильдаги қўшиқ бўлганидан кейин шу йўналишдаги пластикасини ўзини бироз қолдирмай илож йўқ. Ниятимиз кайфият учун рақсга тушиб спортив аэробика билан шуғулланиб танамизни тонусда ушлаш!
Нима учун клипда сочингизни кўп ёйгансиз? Каниза:-Нима десам экан, бу бўйин остеохондрози касаллигини олдини олиш учун профилактик харакатлар. Спортив аэробика бўлганидан кейин бу хам инобатга олинган-да. Долзарб касалликлардан бири бўлган ва компютер олдида кўп вақтини ўтқазадиган, мошина кўп хайдаб вақти рульда ўтадиганларга, бўйин умуртқасига туз йиғилганларга ёки нотўғри ётиб қолганида бўйни қийшайиш каби касалликларга мубтало бўлишни олдини олишга қаратилган усуллардан бири. Қиз ва аёлларимиз уйда ёлғиз қолиб ашулани баланд қилиб шу рақсларни қайтариб турса камроқ касал бўлиб танаси тонусда бўлиб юришади. Йигитларга хам мосини клипдаги йигитлар кўрсатиб берган (кулади). Уларда хам чегарадан чиқилмаган, фақат елка ва қўл харакатлари.
"Лилла" клипини ютубда томоша қилмоқ учун манбаа
Клипни сифатли турини кўчирмоқ 139мб
Тасиксдан мобил турини кўчирмоқ 17мб
Қўшиқни мп3 турини қулай манбаалардан кўчирмоқ учун манбаа
Клип режиссери Дилмурод Агзамов Оператор Рустам Муродов Ролларда актриса Луиза Расулова ва раққос Жасур
Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов ва "ФотООғалар" жамоаси.
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 10636 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 14 | ||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |