Хонанда Канизанинг 20-январь кунидаги "Лилла" қўшиғи премьераси хам ва айнан шу куни "Ўйламанг" қўшиғига суратга олинаётган клипи хам унга татимади.
Шу клипда икки образда чиқиши керак эди, аммо бироз аввал битта образи суратга олинганича қолди ва бошқа образда суратга тушишга айни дамдаги танг ахволи ва кўриниши хам йўл қўймасди.
Эрталабдан у терговда йиғидан шишиб асаблари тамом тарзда вақтини ўтказмоқда.
8-январь кунги ўғирлик хақида хабар берганимизда (манбаа) Каниза бу хақида милицияга мурожаат қилмагани учун аксар мухлислар ишонишмаганини айтишганди.
Мазкур воқеадан кейин Porsche Cayenne (Порше Кайен) машинасини устага қолдириб, вақтинча опасининг "Ласетти" машинасини хайдаб юрган Каниза 19-январьдан 20-январьга ўтар кечаси у яна шу "Амаретто" ресторани олдига "Ласетти"ни қўйиб ўша ердаги қоровулларга қараб туришни илтимос қилиб таъкидлаб, шу ресторан олдида бўлган опасининг уйида тунаб қолади. Эрталаб турганида эса яна ўша манзара. Бу сафар "Ласетти" машинасидан онасига олган совғаси, айпад ва бошқа нарсалари ўғирланган.
Эрталабдан бери у терговда. Бу воқеаларни ўхшашлигидан Канизани яқин билган инсонлар бўлиши мумкинлиги тахмин қилиниб, қоровуллардан то маъмурларигача терговда сўроқ қилинмоқда.
Пиар ва реклама деганлар учун: Тергов реклама ва пиарларга кўникадиган хазилакам жой эмас!
Каниза:- Аввалги ўғирлик хақида мухлислар тушунмаганигами ишонмай қолдираётган изохларига тушунча берсам: Аввало у совға қилинган нарсаларни ўғриликдан аввал инстаграмда миннатдорчилик билдириш учун суратга олганимни эслатиб ўтишим керак, одамлар ёзганчалик ўғирликдан кейин эмас. Бу мантиқан ғалати айблов. Телефонни ўзим билан олиб юрмаганим сабаби эса, у совға хали янги бўлгани учун хали тутмаётгандим, бундан ташқари ўзимда тутаётган бошқа қўл телефонларим мавжудку. Кейин ресторанга кийимларим, совғаларим ва атирларимни қучоқлаб кўтариб кириб бормайманку. Садақа деган тушунчани эса бироз бошқачароқ тушунишибди, буни мен қайтиб келмаса унда халқимизда айтиладиган гап: бош кўзимдан садақа дегандек айтгандим. Чунки ундан анча аввал ўғирлик содир бўлганида тегишли органларга мурожаат қилганимда ўғриларни топишни имкони бўлмагандида. Бу сафар яна кетма-кет ўғрилик бўлганида милицияга мурожаат қилдим. Бу шунчаки эмас, билган одам қилганини ўзим хам тушуна бошлаяпману аммо бировдан гумон қилишга Худодан қўрқаман. Тергов хаммасини аниқлаштириб беради деган умиддаман.
Концерт ва тўйи тобора яқинлашаётган Каниза яқин кунлар бош ролларда Убайдулло Омон, Бобур Йўлдошев ва Юлдуз Ражабовалар бош рольда ўйнаган "Ўйламанг" қўшиғига ишланган клипни тақдим этади. Воқеалар ривожи шунчаки эмас, у санъаткорни қалби йиғлаб турган бўлса хам у халқ олдига кулиб чиқишдек тушунчадаги мураккаб ва мушкул сохани кўрсатишга харакат қилади.
Айтиш лозим бу воқеалар тўқима эмас. Озодбек Назарбековнинг хаётидаги бир воқеани сал бошқачароқ тарзда Убайдулло Омон бошқа соха тарафлама, Мавлуда Асалхўжаеванинг воқеасини Юлдуз Ражабова ва Бобур Йўлдошев кўрсатаётган воқеа эса бир ижодкор билан боғлиқликни юқоридаги холатлар каби бадиийлаштирилган тарзда кўрсатади. Қизиғи у инсонни бу клипда хам учратиш мумкин.
Хозирча тилга олинган Озодбек Назарбеков ва Мавлуда Асалхўжаеваларнинг ўзлари хам бу хақида хали билишмайди.
Премьера қилинаётган қўшиқда куйланганидек "Ёмон урди вой ёммон урди" сўзлари Канизанинг шу кунлардаги ўғри ургани билан қора хажвиядек бўлмоқда. Хуллас "Лилла"
Ғоя, мусиқа ва матн "SMJ" махсулоти
Аранжировка, овоз ёзиш, сайқал ва уйғунлашув "Sulola-records" жамоаси.
Бэк вокал: Шахноз, Шерзод. Қўшиқдаги арабча эркак овози Шерзодга тегишли.
Муқобил манбаадан битта босганда кўчирмоқ ;)
Бўлим: MP3|Video |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| |||||||||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [743] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [328] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |