Бош сахифа » 2015 » Ноябрь » 27 » Машхур гитаристлардан "Сулола" студияси очилди!
01:36
Машхур гитаристлардан "Сулола" студияси очилди!

 

Ўзбек санъатида ота-ўғил Тошхўжаевлар-Ботир ака ва Нодирларни танимаганларни ўзи йўқ бўлса керак. Деярли барча хонандаларнинг қўшиқларидаги гитара товушини улар махорат билан студияда ижро қилиб келишмоқда.

"Қарс" ва  "Хўжа" гурухининг асосчиси бўлган Ботир Тошхўжаев бироздан кейин  Юлдуз Усмонованинг гитарист созандаси сифатида ишлади ва икки йилча ўтгач "Шахзод" гурухи билан ижодни давомлайди. 

Бу орада ўғли Нодир Тошхўжаев хам студияларда машхурларнинг ашулаларига профессионал тарздаги гитара ижро этиш  сифатида таклиф қилинадиганлардан илғори хисоблана бошланди.

7 йиллик мусиқий мактабни битирган Нодир  "Серенада - Ижод" гурухини ташкил этади ва бу гурух нафақат профессионал созандалар йиғинмаси  балки жонли ижрода фаолияти билан хам ярқ этиб ажралиб чиқди. Улар "Истиқлол" санъат саройида 100 фоизли жонли ижрода концерт  беришган ва сайтимизнинг жорий йилдаги "Сумалак-шоу" тақдирлаш маросимидаги жонли ижрога муносиб хисса қўшганлар қаторида тақдирланишганди хам. 

Мана орадан вақт  ўтиб ота-бола ўзларининг оилавий турдаги шахсий ижодий фаолиятини олиб боришга келишиб "Сулола" чолғу (инструментал)  гурухини тузишади хамда мана яқиндагина шоу-бизнес оламида катта янгилик бўлган "Сулола-рекордс" студиясини хам очишди.

 

 

Нодир Тошхўжаев:-Болаликдан унчалик бу сохага  қизиқиш бўлмаган бўлсада,  бироқ шу мухитда ўсганим боис ота касб  қулоғимга кириб сингиб бораверган.  Кейин дадамнинг турткилари билан бошлаб ўзим  қизиқиб кетганман.  Эстрада йўналишида бўлган “Сулола” гурухида мен ва дадамдан ташқари яна скрипкада ижро қиладиган қиз хам бор.  Диджейлар билан биргаликда хизматларда  мусиқий шоулар тақдим этамиз ва ундаги ижроларимиз жонли бўлади. Мусиқалар клуб стилидаги йўналишлар билан уйғунлашган замонавий тарзда бўлади.  Айни дамда Тв орқали гурухимиз ижро этган попурри мусиқалар видеоси намойиш этилмоқда.  Ўзимиз  ёзган муаллифлик мусиқалар хам мавжуд улар хозир аранжировка жараёнида, тез орада уларга клип суратга олиб тақдим этилади.  Эстрада йўналишида бўлгани билан миллий тарздаги ижодий ишлар  хам қилинмоқда.

 

 

Мусиқа басталаганмисизлар?

Нодир Тошхўжаев: - Дадам басталаган қўшиқлар кўп. Менда хам бор ва улар “Серенада-Ижод” гурухидаги қўшиқларда бўлган.  

 

 

“Серенада-Ижод” гурухи тақдири?

Нодир Тошхўжаев: -Гурух солисти ўз номи билан чиқишни режалаштирганидан хабарим бор. Инсон хамиша янгиликка интилади ва  “Серенада Ижод”  мени тарихимдан жой эгаллади. Энди фақат "Сулола" учун ишлайман ва янгиликлар яратаман. 

 

 

“Сулола” гурухи ва студияси хақида батафсил

Нодир Тошхўжаев:- Сулола-давомчи  деган маънони билдиради, мен ота касбни давом эттирганим учун шу номни  бошлаётган ишимга муносиб кўрдим.  Номини жаранги хам яхши. “Сулола-рекордс”-мақсад сифатли қўшиқларни тақдим этиш.  Овоз режиссери Жалол Рахимов  бошчилигида  катта изланишлар олиб борилди ва студиямиз тўлиқ тарзда ишга тушишга тайёр бўлди.  Яқин кунлар яхши янгиликлар кўп бўлади.

Бизнинг яна бир энг катта ютуғимиз серқирра ижодкор Шахноз билан хамкорликда иш олиб бораётганимиздир.  Биргаликда катта режаларни мақсад қилиб қўйганмиз ва улардан биринчиси бу ўзбек эстрадаси ривожига муносиб хиссамизни қўшиш. Бир хилликдан қочган холда янги йўналишларни яратиш.  Бу ишларда биз ижодий гурух билан, хусусан аранжировкачимиз Шерзод Мардиев билан хам  бамаслахат  ишламоқдамиз.   

Айни  дамда ижодий гурухимизни маъмурлик ишини Жахонгир Исаев ва “Серенада Ижод” гурухининг собиқ  маъмурлари олиб боришмоқда. Уларга гап йўқ, яхши маъмур ўзиям яхши мусиқадан хабардор бўлиши керак деб хисоблайман, шундагина фикр бир жойдан чиқади,  ишиниям  тўлиқ тушунади ва  ишимизни мохиятини хам тушунтириб бера олади.

 

 

“Сулола” студияси очилиши билан илк ижодий хамкорликда  “МУ5” телеканали билан янги йил арафасида эфирга узатилиши кутилаётган ўзбек эстрада вакилларини хорижнинг  дунё миқёсидаги 70-80-90 йиллар шлягерларини қайта куйлатиш  лойихасини амалга оширмоқда. Айни дамда ушбу  студияда 43-та машхурларимиз  хориж  шлягерларини қайта куйлаган турини ёзишмоқда.

 

 

 Тасаввур қилинг, Шахноз-Роксетт (Listen to your heart) , Шахзода -Ванесса Паради (такси), Райхон-Рианна (Даймонд),  Шохруххон- “Моджо” гурухининг , “Уммон” –“Озон” гурухининг, “Афруз” гурухи-“Но мерси” гурухининг, Мавлуда Асалхўжаева-Шер, Бойхонова-Дизайрлес (вояж-вояж), Ғуломжон Ёқубов-Toto Cutugno —(L`italiano(лашатта ми кантаааарее)  Каниза-Кайли Миноуг ва Муниса-Шакираларнинг машхур шлягерларини куйлашларини . Қизиғи қўшиқ орасида ўзбекча талқини хам бўлиши кутилмоқда.

 

 

(Юқоридаги куйланадиган рўйхат ўзгариши мумкинлиги айтилди, бироқ бу мақола чиқаётган пайти айнан шу қўшиқлар танланиб куйланганлиги маълум)

 

 

Бундан ташқари хонанда бастакор ва шоира Шахноз муаллифлигида “МУ5” телеканали гимнини хам машхурлар ижросида  айнан шу студияда ёзишмоқда.

 

 

 

Биз студияга ташриф буюрганимизда "Афруз"  гурухи йигитлари No Mercy гурухининг машхур "Where Do You Go" қўшиғини куйлашаётган бўлиб Шахноз матн бўйича масъул эди. 

 

Тўрт  хона: Овоз ёзиш студияси,  аранжировка хонаси,  албатта овоз ёзиш хонаси ва мехмонхонадан иборат "Сулола" студияси ўзининг шинамлиги билан ташриф буюрган инсонга қулайлик хиссини тақдим этади. 

 

Шахноз: -Студия очилиш маросимига совға билан келган фақатгина Каниза бўлди.) 

 

 

Хуллас "Сулола" студиясини очилиши шоу-бизнес оламида катта янгилик ва шов-шувга сабаб бўлди. Аксарият хонандалар мазкур студиядаги мухим бўлган  аппаратура ва айниқса микрофоннинг техник холатини шу куниёқ  синаб кўриб  бу ерда албатта қўшиқ ёзиш иштиёқини билдиришган. Фильмларга саундтреклар борасида хам таклифлар тушмоқда ва ижодий гурух айтишича ўзлари хам кино оламига киришни режалаштиришган.

 

 

Бошланиши чакки эмас.  Ва умуман олганда мусиқа оламида машхур профессионаллар саналган   ота-ўғил Тошхўжаевлар файзли ва шинам  ижодхонасидан ижодкорлар аримаслиги аниқ. Бизнинг жамоа хам бу студия билан хамкорлик қилишни ният қилди. 

 

 

Студия фаолиятидан камида шов-шувли  катта лойихалар, жўшқин ва сенсацион ижод намуналари  кутамиз.  

 

 

Юқоридаги маълумотлар борасида студия очилишидан то гимн ва хориж шлягерлари ёзилиш  жараёнигача хаммасини  тез кунда "МУ5" телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин бўлади. 

 

 

Суратлар муаллифи Сардор Хусамиддинов

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 8027 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sulola Guruhi

Нравится
Барча изохлар: 8
1 Baxtiyor Sheraliyev   (28-Ноя-2015 07:49) [Материал]
Albatta chin ko'ngildan omad tilaymiz. O'zbek san'atida haqiqiy professionallar ko'paysa har qanday muxlis bundan albatta xursand bo'ladi.
Источник: http://sayyod.com/news/mashkhur_gitaristlardan_sulola_studijasi_ochildi/2015-11-27-3884

2 wurausmanova   (28-Ноя-2015 09:46) [Материал]
Hayrli -nurli bulsin!Omad va yutuqlar!

3 Somebody   (28-Ноя-2015 11:23) [Материал]
Gap yoq omad

4 УМИДА   (28-Ноя-2015 14:06) [Материал]
торт зор бопти

5 Turobxon   (28-Ноя-2015 21:42) [Материал]
Ajoyib omad tilab qolamiz

6 Hafizahon   (28-Ноя-2015 22:46) [Материал]
Uraaaa Tabriklaemiz! "Sulola" studiyasiga chin qalbimizdan omad tilaemiz! Ishlariga rivoj, barokat hamisha hamroh bulsin, studiya hamisha mashhurlarga tyla bulsin, ijod qilishdan tuhtamanglar! band band

7 Xusanboy   (01-Дек-2015 21:29) [Материал]
Ijodilarga omat tileman

8 Yodgora12   (04-Дек-2015 20:08) [Материал]
Qoyil qolmasdan iloj yo'q omad tilaymiz !

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!