Бош сахифа » 2019 » Апрель » 27 » Ёрқин ёрди, аммо....
19:58
Ёрқин ёрди, аммо....

Ёрқиннинг ёрқин ёғдулари ёра олдими?)

 

25-26-Апрель кунлари  Ёрқинхўжа Умаров "Халқлар дўстлиги " саройида илк яккахон концертини тақдим этди.

Концерт рекламаси чиққанидан то мана концерт тугагунича одамлар фикрини аксарида " бу болага концерт бериш хали эрта эди" деган фикрлар тинмади.

Бу концертда нечоғлик ўз тасдиғини топганию ва умуман концерт дастуридан то ижодкорлар ишига бирма-бир  аввало  томошабин хуқуқида албатта фикр билдиришга харакат қиламиз. 

 

 

Атиги 3 дона муаллифлик қўшиғию қолгани "кавер ап" телелойихасидан қолган машқ натижалари билан концерт бериш рости хам яккахон концерт эмас, қандайдир бир шу кавер гала концерти қилиб  ва унда асосий урғу Ёрқинга бўлганида логически бўларди, назаримда.  Шу тарафлама омманинг фикрига қўшилмай илож йўқ. 

Агар Филипп Киркоров сифатида ижодини римейклардан иборат қилиш нияти бўлсаку албатта бу бошқа гап ва балки шу тарафлама у илк легал плагиатчи сифатида сахнада концерт бериши мумкин бўларди, аммо унга артист сифатида хурмат хисси бўлармиди ва унинг профессионализмига монанд бўлармиди  йўқми бу бошқа гап. 

 

 

Дастурдаги Афруза билан Жахонгир Отажоновни "Соғиндим" қўшиғини ижро этилиши икки карра хато бўлди дея айтиш мумкин. Биринчидан , тан олиш керак "кавер" лойихасида Жахонгирни қўшиғини энг гўзал ижроси Захидага тегишли бўлганди. Бу концертда Афрузанинг иштироки кўпроқ актёр ва "кавер ап"нинг бошловчиси Алишер Узоқовга тегишлироқ бўлган бўлса ажабмас, чунки афруза Алишернинг лойихаси саналади. 

Яна таниш билишчиликми? Шу таниш билишчилик билан бошланиб, шу таниш билишчилик билан давомланаверарканда хуллас...

Алишер ва Афрузани хар иккисини алохида хурмат қиламан ва Афрузанинг бу концертдаги иштирокида унинг ижоди шу тарафлама кўриниб қолинишига лойиқмасди. 

Дуэт  эса дастурда омадсиз чиқди назаримда. На бир-бирига қовушди ва на қўшиқ оригиналига етмай тушунарсиз ахволга келиб қолди.

 

 

Абдулла Қурбонов билан хам унинг "Онажон" қўшиғини дуэт қилиниши очиғи тушунарсиз. Бу дуэт хам на овози бир-бирига тушди ва на оригиналидан аъло бўлди. Ўзи қўшиқни мусиқаси хам бундай олиб қаралса оригинал эмаслигини инобатга олса фақат шу тарафлама бу дастурга тушди дейиш мумкин бўлса керак. Қайта ва қайта ва яна қайта. 

 

 

Уёғи кееетди чаллари, "шу кунларга етдингиз, шу кунлар келди" ва хоказо...

 

 

Ёрқиннинг онаси Зохида Умарованинг   "Ёр ёр" ўландан парча ижроси эса дастурнинг росмана ажойиб ва кутилмаган фишкаси деса бўлади. То чувство когда у матери больше нац.милизма чем у сына у которого больше цыгано-мексиканского)))

 

 

Шукрулло Исроиловнинг бугунги кундаги телелойихалар ва сериаллар танқидини хазиломуз тарздаги приколлари ўзиям дастурнинг энг аъло онлари деса бўлади. 

ВИДЕО:

Заринадан то "Зирапча" ва "Менинг қайнонам генерал" кўрсатувию сериаллар хамда Тошкентга келиб 200 минг доллар олиб кетган "Камол" (Бурак Ўзчевит) хақида хам!

 

Қизиқчи билан хам бу дуэт дастурни тўлдиришга харакат қилингандек бўлди. Чунки бу дуэтдан аввал худди шу қўшиқни Ёрқин ўзи ижро қилиб бўлганди. Натижада концерт 22:00да тугади (3 соат кўп) ва кўп нарсалар концертни узайтириб юборишга хизмат қилган ортиқча нарсалар эканини сезилди. 

 

 

Дастур товушини "громко, дерзко, сильно,  эффектно ва драйв!" (Шовқинли, кучли, эффектли) дея бахолаш мумкин. Ёддан чиқмаси эса Ёрқиннинг продюсери гитарист Нодирнинг ижролари  ва кларнетда ижро қилган йигит махоратлари. Шу кунги концертда кларнет ва электро гитаранинг махоратларини кўпроқ сездим ва улардан таъсирландим. 

Хамма концертларда Иосис овоз операторлар гурухи  тарафидан асосан умумий овоз бирмунча паст қўйиларди ва бу дастурда эса улар хайратлантира олишди...ё келиша олишдими ё янги техника синалдими хуллас, бошқа концерт дастурларидан бу  дастур умумий овозини бирмунча юқори берилгани яққол сезилди. 

 

 

Дастурнинг росмана энг зўр ижроси ва дуэти бу Ғуломжон Ёқубов билан бўлди! Мана шу онларни шу ерда ва шу онларда ўтириб кузатиш учунам шу концертга тушганидан хечким ачинмаган бўлса керак. 

Айниқса иккинчи "Асалим шакарим Дилбарим" қўшиғини улар қай тарзда ёрворишганини фақатгина концертда бўлганларгина кўриб, билиб, сезиб, тинмай қийқириқ билан олқишлашди.

Шу ёшда хам Ғулом акани овозини жаранги шу қадар хайратлантирарки! Овозлар хам бир-бирига тушган ва халиги импровиз онлари, тандемдаги харизма бу барини етказибам бўлмайди ва ишонинг видеода кўрсангизам назаримда бошқача, буни ўша залда ўтириб, томоша қилиб хис этиш керак холос!

Офарин! Мана шу онлар учун ижодкорлару ижрочиларга тик туриб олқишлашга лойиқ. 

 

 

Ёрқин ва унинг ёрқин махоратию унданда ёрқин Сулола ижодий гурухи учун бу концерт бир тарафдан ижодий профессионализм кўргазмасини ўтади хисоб. Бу тарафлама уларни профессионализми ва кучли ижодкор эканларига мутлақо шубха йўқ!

Юқоридаги эътироз фикрлари эса фақатгина шу кучли ижодий гурухни нотўғри танлаган дастури ва репертуарига қаратилди холос. Ва бироз концертга шошилгани хам . 

Келаси йил бу ижодий гурухдан яккахон концерт бўлиб унда максимум 2тагина кавер бўлиб қолгани муаллифлик қўшиқлари бўлишини  жудаям истардим. Чунки Ёрқинхўжа, Нодир ва Сулола гурухини ижодини жудаям хурмат қиламан, уларни ижро махоратию, харизмаси ва табиийки профессионализмига  тан бераман хамда, шунга монанд кўринишларини истайман албатта!

Ижодкорларга салом ва салют!

 

 

Фоторепортаж Сарвар Қамбаровдан.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 3715 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yorqin, Sulola Guruhi

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!