Бош сахифа » 2013 » Сентябрь » 4 » Исломни мазах қилишга чек қўйиш керак!
08:24
Исломни мазах қилишга чек қўйиш керак!

Интернет оламида Исломий спамларнинг илк тури болалай бошлаганидаёқ, яъни ўша эрталаб Арабистондаги шайхни уйғонганию, тушида Пайғамбарни кўрганию ва хоказо  хақида  мақола битгандим (манба).

Асли сиёсий ва диний мавзу ва муаммоларни кўтаришни ёқтирмайману, лекин, одамлар бир нарсани тинмай ёзиб, мени таъқиб қилавергач, чидолмай портлайман. Ва шу портлаган манбамга,  ўша мавзу эпидемиясига янги йўлиққанларни равона қилавераман. Осонроқда, тўрт соат тушунтириб ўтирмай, шартта манбани бераману, қўяман.

Гўёки илонга айланиб қолган аёл видеосиданку кулвуриб ўлай дегандим ва шу тариқа қотиб мақола хам битгандим (манба)

Интернетни бир титкиласангиз, шергаям, каламушгаям, делфингаям хулласи харбалога айлантирилган аёлларни суратию видеоларини бееемалол кўришингиз мумкин. Тавба, шу хамма нарсага айланди аёл, хеч одам бўлмади бўлмади)))

Яъни хеч қайси хайвон одамга айланмадида) Қуръонни хор қилган дея афсона тўқилиб монтаж қилинаётган ва ясалаётган хайкаллару видеоэффектларга , янги ғоя ўйлашса бўларди, масалан Қуръонни ўқиб одам бўлган тимсох аёлми а?)

Куляпсан дерсиз? Ха ўзи қилишаётган нарсаларни бир қаранг? Кулгуликмасми? Манку хайвон устидан кулибман, булар нақ инсоният устидан кулиб, Қуръонни ниқоб қилишмоқда. Одамларда иймон  қолмадими?

Динни ниқоб қилаётганлар етарли эди, энди Исломни мазах қилаётганлар бунча кўп?

Одамларга хам хайронсан, нахотки шунча ахмоқлар кўп бўлса? Бир зумда тарқатишга шошишади, яна манга бераётган танишларимчи? Уришиб ташлайман дарров, калланг жойидами яна манга беряпсанми, сал онгинги ишлат, нақадар примитивмисизлар деб.

Хафа бўлишади, дарров уришиб ташлайсизда деб... Асл катта ва долзарб муаммо динни ниқоб қилаётганларда хам эмас, ўзимизни онгимизни ишлатишга эринишимизда. Мана шундан турли ўйинлар устидагилар фойдаланишмоқда.

Келинг бир бошдан турлари билан тахлил қиламиз

Нималар:

-Тушидан изменкадаги шайх хақида

-Харбалога айланаётган аёллар

-Махсулотлар Қуръонга қаршилиги

 

Нима учун:


1. Тарбият ул хотун!

Шайх хақидаги психологик шантаж "Тарқатмасанг ўласан” орқали тарқатишга мажбур қилинаётган мавзуда, эрини гапига кирмай қўйган аёлларга тарбия "НИЯТИ"да (бўлса керак), бир "ақлли" (замонамиз файласуфи ибн Тиррақий) бу дунёда катта савоб эгаси бўлай деб, бир  матн тузиб тарқатди.

Қарабсанки, гўё умуман ўлмайдиган бутун ўзбек ахли , тапара тупур тарқатишга киришиб кетди. Товба, биронтаси ўзи тушунмадиям, ўқимадиям эрни гапига кирмайдиган хотинлар хақидалигини ва асосий сигнал ЎЛАСАНидан қўрқиб нечта нусха бўлса , шунчасини қилиб тарқатиб енгил тортди...хххуууууух, Худога шукр энди ўлмайман.

Кашшеймисан эй?

Ўша матн ясаган ахмоқ эса , матнни керакли равишда туза олмаган, яъни асосий тарбиявий психологик " ударни " мана бундай қилиш керак эди (ўрганларинг, текин мастер-класс) "Яъникииим, ушбу хатни эрини гапига кирмийтурғон аёлларгина хатни юзта қилиб тарқататурғон эрса,  ёинки, гапга кирмас аёлнинг эри шу хатни аёлига берсаю, у юзта ўз қўли билан ёзиб тарқатмайдрғон бўлса, тамом, ўша аёл буқага айланиб қолажак (ёки реалроқ: семириб кетаверади, хунуклашиб кетгай, шартта 25 йилга қариб қолғай) " деса борми? Москопда қишда кўчаларни тозалашга мошиналар чиқса, Тошкентда шу хатларни тозалашга хашар ташкилланиши аниқ бўлғай бўладиде буёғи))

Аёллар шартта бўйинбоғ сотиб олиб, бўйнига тақиб , эрини қўлига боғлаб хам қўйишади. Ўзи бўладими, ўз қўли билан шунча хатни ёзишни? Онгига сингади қўяди. Ана психологияю мана куфсуф. Домланиям, тарбиячиниям кереги йўқ.

Хозирги виртуалидан нима фойда? Итам ўқимайди, шу сони ва тарқатиш кераклигини копировка қилади ва шартта шунча одамга қайта юборади холос!

 

2. Каламуш эрур, илон бўлур, лекин асло бўлмас аёлий!

Бу нарсалар ўша Араб давлатларидаги қандайдир бир примитив гурухлар орқали қилинаётган нарсалар бўлса керакде. Улар фанатизм даражасида динга ёндошишади. Тахлил қилиш мангамасу, лекин энди жа чуқурлашганамчи, мияни суюлтираркан бору. Аниқ исботи сифатида мана шу видеоларни келтириш мумкин. Э фантазиянгга сани.

Қуръонни эъзозлаш ва ўқиш учун қилинаётган бу сайъи харакатлар натижасида бу динга нисбатан нимани уйғотиб қўйишяпти? Онгли мавжудотмизку эй.

Шуям тарғиботми? Бошқа диндаги исломни қабул қилмоқчи бўлса, нима дейди "А это та религия в котором если не будешь читать Коран,  то превратишься в крысу?” деб қотиб қотиб кулмайдими? Ғирт шарманда ва ахмоқона тарғибот, бору. Ундан кўра қизил шапкача эртаги реалроқ ва мантиқан ақллироқ тузилган эртак.

 

3. Кока кола, пепси ана энди прокладкалар хам Қуръонга қарши

Асосан Кока кола ва пепси билан боғлиқ Қуръонга қарши деб ўйлаб топилаётган нарсалардан куламаней..

Кока колани тескаригаям ўқитиб, ёнламачасига чизиб, ағдариб тўнтариб исталган маънони исталганича қулай тарзда келтиришди. Пепсиниям тескари қилиб , сонларга улаб, умуман тарихда йўқ рақамларга тираб, уруш давриниям бошқа йилларга аралаштириб кўрсатибам кўришди.

Тавба, хамма нарсаниям ағдариб тўнтарсанг, ёнидан ва орқасидан ўқисанг, албатта бошқа сўз ва  маъно келади, лекин ўша нарсани , бошқа маънони излаш КИМ ҚИЛЯПТИ ВА КИМГА КЕРАК? Ўзи араб тили жимжимадор ва содда чизиқлардан иборат харфлар бўлганига, жудаям кўп нарсада ўқиш мумкин. Мураккаб харфлар эмасда, чизиқлар, жимжималар ва хоказо, шунга дарахт шохларию, сув йўлларию хуллас хамма нарсадан битта харфни топса бўлади. Исталган тилдаги харфни хаётдаги исталган нарсамиздан топсак бўлади бундоқ олиб қарасанг.

Гап ким нимани тарғиб қилиб, қандай маънони едирмоқчи бўлаётганида! Ва албатта нимани орқасидан!

Дорихона деган дўконни "хааа демак ДОР и ХОНА войдод, одамлар бошқа бу дўконга кирманглар, асл маъносини тушунмадингларми? Аслида одамни осадиган нарсалар йиғилган хонаку!"

Ёки

"  Матиз... тескари ўқисанг Зитам? Ана! Бу мошина СИТАМ келтириш учун яхудийлар айғоқчилари ёзиб кетишган! "

пфффф.....

Мисол тариқасида айтсам кулгулик а? Агар шуни ростан деб, шундай экан эй деб тарқатсам борми? Кўрасиз, шартта хамма Матизини сотишга тушади))))

Хамма гап дунё миқёсидаги рақобат ва сиёсий курашда. Биз ўзбекларгача бу нарсалар кириб сингдирилмоқда, эй кўзингизни очинг, берилманг бу нарсаларга.

Ўз ичимиздан емирмоқчи бўлаётганлар кўп, нахотки тушуниш қийин? Энг кучли атака, бу ўз ичидан емириш, четдан туриб қараб кузатиш холос. Чунки уларнинг қўли қон бўлмайди, ўз ўзимизни қонимизга ўзимиз чўкамиз бу холатда.

Дунё миқёсидаги рақобатдаги фирибгарлик ўйинларию, диний ниқоблар, сиёсий ўйинларига аралашиб қолманглар!

Сизга мана шундай ДИНга боғлиқ суратми, биронта маълумотми беришса, аввал онгингизни ишлатинг барака топгурлар, қўймассиларку ўт ташласа маърайдиган, тавба.

Кимдир туш кўрган бўлса майли, хўп иннайкейинчи, тарқатмасанг ўласан деяпти...Уже кулгулик!

Кока колами Пепсими яхудийлар...товба нима фойда уларга бошқа динни яширинча тахқирлагани ? Бу ўзини ичида хар бири нимадир дегани билан кимга гунохи? Нима учун бировни гунохи глобал тарзда бўлса хам, унга бош суқишга уринамиз? 

Нима учун унинг гунохига биз жавоб берадигандек талмовсиранамиз? Бу оддий рақобат йўлидаги дунё миқёсидаги ўйинлар ва тамом. 

Эсланг, кока колани ичида қурт хам деб кўришди, кейин ичига ментол солса портлашиниям кўрдик, кейин темир ювишгача ишлатилиши ва хоказо. Нафақат кока кола балки, хамма газли ичимликка ментол солсангиз шу ахвол, лекин бу ошқозонда шундай бўлади демак эмаску. Оддий газланган минерал сувигаям солинг шу ахвол бўлади.

Яшашни ўзи зарарку бундоқ олиб қарасанг,  кўпроқ нон еворингчи, бўкиб ўласиз, кўпроқ қази енгчи, қон босимдан томирлар ёрилиб инсульт бўлиб ўласиз, оооддий керагидан кўп сув ичиб кўрингчи, иккала почкангиз войдод деворади. Хамма нарсани меъёридан кўпи  зарар!

Нима бўлсаям Қуръонга қарши деса ишонвурамизми? Қуръонни қўшиб ёзилган хамма нарсага ИШОНИШ шартмас, қайтанига ўша қўшиб ишлатилаётган нарса орқасидаги одамлар Қуръонни ўз манфаатлари юзасидан хор қилаётганини тушуниш нахотки қийин?

Прокладкада СПИДмушде... Қанаққилиииииииб?! Ман тушунардим агар тампон деса...тўғрисиде. Бошқа давлатларни билмадиму, лекин бизда гугуртни чўпиниям мингта текшир текшир ва унга мингта қоғоз тўплаб, кейин сотувга чиқарамиз. Осон иш эканде жа СПИДни шунча прокладкага "ёпиштириб” чиқиш?)

Нима фойда яна шу савол? Эринмасдан шу олвейсни бир лабороторияга олиб бориб текширтирмасамми! Нақ шу ерда жавобини расман қўяман бору, примитив тупойларни яна бир бор исботлашга! Ўзи тупизмга оғир кўринишдаги аллергиям бўлса, яна шунақа нарсаларни бот-бот манга юборишадией... Портлиманде.

Ана энди плейстейшн билан воқеани ахолини бир қаранг...нақадар мантиқсиз ва кулгулик... хаттоки матнлари хам шу қадар примитив ва кулгуликки..

Оёғинг билан Қуръонни босиб ўйнашинг керакмишде...  Қайсидир бир  "Ночной дозор” фильмини ашаддий вахший фанатининг бемор фикри дерсиз? Бундан холи эмас, аммо  бунинг хам аслида пиар ва рақобатнинг примитив ва лекин энг тезкор йўли танланган холос.

Аслида энг примитив  усул тезроқ ва осонроқ хазм бўлади, бунга яна кучли диққат жалб қиладиган нарса боғланса бўлди. Нима у? Албатта дин ва ё сиёсат.

Нима учун фақат Ислом?

Чунки айнан шу динни дунё миқёсида қора пиари катта, қонли ва қўрқинчи. Шундай қилиши керак бўлди кимларгадир, ва буни ортидан керакли манфаатларни халиям қилишмоқда.  Афсус...шундо чиройли ва гўзал динни мана шундай давомланишига сабабчилар орамизда хам йўқ эмас.

Турли оқимлар бизгача хам етиб келди ва қанчадан қанча одамларни захарлади ва захарламоқда хам. Бу хаммаси бир занжир! Юқоридаги барча нарсалар бир занжир.

Ислом хақида фақат хужжатли ва сахих манбалардан ўрганилади. Ўзимизда бу Ислом университети бор. 

Интернет оламида Ислом дини ва Қуръонни қўшиб ёзилган нимагадир дуч келдингизми, дарров СПАМ тугмасини босиб  чиқиб кетинг. Шахсан личкага юбордими, танишингиз бўлса уришиб беринг, калласини йиғсин, бегона бўлса яхшилаб сўкиб қора рўйхатга тиқинг.

Ислом гўзал дин, унинг тарғиботи хам гўзал бўлади. Жахл билан эмас, алам билан эмас, куч билан эмас , мажбурий , шантаж ва албатта ахмоқона тарзда хам эмас!

Сиз инсонсиз, онгли мавжудот! Қўй эмассиз, атрофингизда ўнтаси маърадими, сиз хам маърашингиз керак эмас, ўзингизга савол беринг.  Улар нега маъраяпти деб эмас, мен хам маърашим шартми деб.

Огох қилинадиган нарсалар расмий равишда ТВ, радио ва оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади, интернет, вацап ва ижтимоий тармоқлар орқали эмас!

Хамма нарсани ўз номи ва қўлланиши керак бўлган йўли бор! Ижтимоий тармоқми, мархамат танишинг, гаплашинг расмга бахо беринг, лекин маълумот йиғманг, керакмас!  

Кимлардир  Исломни тарғиб қиламан деб мазах қиляпти! Аксарияти эса атайин ўз манфаати йўлида фойдаланиб хор қилмоқда.  Бунга йўл қўймаслик керак!

Бўлим: FIKRiston | Кўрилган: 16501 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Fikriston

Нравится
Барча изохлар: 29
1 Giyos   (04-Сен-2013 08:44) [Материал]
Juda ham to'g'ri. Usha yubarayotgan odamlar, agar so'ralsa, Islom haqida hech narsa bilmaydi. O'zi bu nima edi desa, bilmadim, manga keldi diydi. Islomni yaxshi bilgan, tushungan odam, bunday narsalar yubormaydi.

2 Don   (04-Сен-2013 08:48) [Материал]
gap yo' oka.

3 Boburshox   (04-Сен-2013 08:51) [Материал]
hurmatli Sayyod albatta men ham bu kalamushga aylangan ayollar deganga kulamanuu lekin boshqa narsalar haqiqat afsuski, siz hohlesizmi hohlamesizmi? Tan olasizmi olmesizmi? dunyo kofirlari hozir dinga qarshi bolyatkan payt, Quron bu mojiza Alloxni sozlari va albatta mana shu Quronda bazi bir oyatlar borki buni oqib kulolmesizam inkor ham qilolmesiz chunki bu 14 asrdan beri bironta harfi olinmagan ham bironta harf qoshilmagan ham hullas shu oyatlarda Iso A.S davrlarida Alloxga osiy bolgan bandalarini Allox maymun va chochqalarga aylantirib qoyganini bayon qiladi, agar vaqtiz bolsa oqib korarsiz, keyin sizdan yana bir iltimos siz dinga aralashmasangiz, albatta siz zor jurnalistsiz lekin boshqa yonalishta, hafa bolmesiz degan umiddaman!

4 Bek8111   (04-Сен-2013 08:56) [Материал]
Молодци Сардор ака! Яхши муаммони кутарибсиз. Охирги вактларда купайди мана шунака интернет оркали таркатиладиган спамлар. Яна "Если ты мусулман нажмите класс!" деб езиб куйганига улайми? Нима энди шунга класс босмаса мусурмон булмай колармикан. Танловлармией канакадир. Хакикатдан тупизм! "Шуни 10 кишига жунатинг ва сизга бахтли хабар келади" мушде. Товба худо берган аклни ишлатиш керак сал! Хукиз тугибди деса йуге деб ишониб кетавериш керакмаску! Бошка мавжудотлардан фаркли уларок акл, идрок берган. Шуни жуда куп эмас салгина ишлатса булди. Шу нарса менга керакми деб уйлаш керак биринчи уринда! Бу халкимиз намунча ишонувчан булишмасаей! Битта миш миш чикса лоп этиб ишонишадией. Акл тарозисига солиб куришмайди. Кузимини очиш вакти келмадимикан бунака таркатма-ю, миш-мишлардан?

5 dj_reptile   (04-Сен-2013 09:17) [Материал]
наконечто

6 Dark   (04-Сен-2013 09:21) [Материал]
manga ham jonatishsa uruwib berardim. Mavzu dolzarb... Rahmat Sardor aka, mavzuni oqiganla endi oylab ish qilsa ajab emas...!

7 Abbosbek   (04-Сен-2013 09:22) [Материал]
Ajoyib Eng Dolzarb Maqola ))
odnaklassnikida bitta qari, otaxon yoki kampirni rasmini qo'yishadida ,,xammamiz shu yoshga kirilik, qani unda class lardan erinmi bosilar,, deyishadimiyedeey. . . .
O'zbekiston bayrog'ini qo'yib ,, blinnnn Ruslar yig'gan 50.000 ta classni biz Uzbeklar yi'golmimizmi ,, deyishadimiyeeey.. .
Ilgari profilim Ochiq, shunaqalar ko'pligin Zakriti qivogandim. . . .
Mana oxir oqibat vatsapni xam udalit qivordim. . .

8 Abbosbek   (04-Сен-2013 09:28) [Материал]
Din xaqida yozishadida Oxiriga shuni xammaga tarqating xush xabar eshitasiz Sevganiz insoniz shu zaxoti qo'ng'iroq qiladi. .
Bir kuni tarqatdim , qo'shnim 40 yoshga chiqqan Raxima opa telefon qildi, jiyanim qo'lini kuydirib olgani xaqida xabar berdi.. smile

9 Umidchik   (04-Сен-2013 10:05) [Материал]
V nature uje zadalbale eti spammeri I dinimizzi niqob qilishayotganlar.Sayyod malades yaxshi temani kotaribsiz

10 Abbosbek   (04-Сен-2013 10:06) [Материал]
Prosta )))

11 HacKeR   (04-Сен-2013 10:48) [Материал]
To'ppa to'ri shayxni ko'rgan tushiyam o'zi jonga teyib ketdi. Tushini suvga ayt deyishgan eskila. Bu shayx tushini bizga SMS qib tarqatib yuribdi))

12 Ali_jon   (04-Сен-2013 12:15) [Материал]
SAYYOD SHUNAQA  FIKRLASHIZDI XURMAT QILAMAN OLLOX SIZDAN ROZI BO'LSIN SOG' BO'LING

13 Gulsum   (04-Сен-2013 13:16) [Материал]
Judayam tarbiyali, aniq, muhim dars boladigan maqola bopti!!! Rahmat Sardoraka.

14 guljahon   (04-Сен-2013 13:47) [Материал]

15 Durdona   (04-Сен-2013 14:55) [Материал]
Sizga kelgan har qanday xatni boshqalarga tarqatish k.k, deyilsa, TARQATAVERMANG. Ba'zan Islomiy iboralar almashgan xatlar keladi. Unda "SHU HABARNI SHU KECHANING ØZIDA FALONCHI KISHIGA TARQATISHINGIZ KERAK. SHUNDA UNDAY BÖLADI, BUNDAY BÖLADI. AGAR QILMASANGIZ UNDAY BÖLADI, BUNDAY BÖLADI" deyiladi. Allohning huzurida faloncha savobni sizga özlaricha va'da qiladilar. Aslida bularning bari yolg'on böladi. Bu siz a'zo bölgan uyali aloqa tashkilotidan boshqaga foyda keltirmaydi. Rasululloh S.A.V "HAR BIR ESHITGAN GAPNI GAPIRAVERISH KISHINING YOLG'ONCHILIGIGA KIFOYA QILADI" deganlar. Xususan Islom nomidan kelgan habarni aniqlamay boshqaga yuvormang

16 Bobir   (04-Сен-2013 17:24) [Материал]
200% фоиз кушиламан бу фикрларга. "Яна фалонча кишига жунатмасангиз бошингизга кулфат тушади" мазмунидаги "спам"ни жунатган таниш-билишларни мен ёмонлик тиловчилар деб тушунаман. Чунки, хеч качон буларга парво килмаганман, кайтариб бировга жунатмаганман. Шуни била туриб, менга жунатган кишиларга "демак менга кулфат тилаяпсан" деб уришиб бераман. Гарчи, ишонмасам-да, уларнинг тушунишлари учун шундай уришиб бераман

17 Dimaaaa   (04-Сен-2013 18:30) [Материал]
bir marta yuvorib bitta taqvodor do'stimdan rosa "yaxshi" gaplani eshitkandim. Ayniqsa whatsaapda rosayam ko'payib ketti shuna narsalar. Sardor aka rahmat hozirgi vaqtdagi eng dolzarb mavzulardan biri ko'targaniz uchun.

18 bomond   (04-Сен-2013 19:05) [Материал]
Цитата: "...Агар шуни ростан деб, шундай экан эй деб тарқатсам борми? Кўрасиз, шартта хамма Матизини сотишга тушади))))"
Сардор ака, яхши мавзу кўтарилган. Келтирирлган мисоллар ҳам тушунарли. Лекин сиз юқорида иқтибос келтилган гапингиз билан бутун халқни шунақа ахмоққа чиқарадиган кўринасиз. Ҳар хил одамлар бор, ва сиз мулоҳаза қилган фикрлар олдинроқ бошқаларнинг кўнглидан кечган бўлса ҳам ажаб эмас. Лекин атрофдаги 3-4 та одамнинг дунёқараши билан бутун бошли оммани қоралаш ярамайди деб ўйлайман.

19 Anar   (04-Сен-2013 19:31) [Материал]
Ajoyib maqola))

20 Zavqiddin   (04-Сен-2013 19:44) [Материал]
Abbos Din haqida o'ziz tarqatmaganmisiz???

21 prosto-NURIK   (04-Сен-2013 21:14) [Материал]
Janob Sayyod! Raxmat sizga! To'g'risi sizni ko'p yoqtirmasam ham lekin deyarli xar kuni saytingizga kiraman, sababini esa bilmasdim, endi bilaman. Respect! To'gri ko'tarilgan mavzu. "odno"da shunaqa bemanigarchiliklardan bezor bo'luvdim. Qani endi shu maqolani xammaga o'qitishni iloji bo'lsa.

22 Frenk-kent   (04-Сен-2013 21:56) [Материал]
biggrin zur gapla buptiyu a?

23 Abbosbek   (04-Сен-2013 22:04) [Материал]
Zavqiddin (Бугун 18:44) Abbos Din haqida o'ziz
tarqatmaganmisiz??? *


vaaaay men bilan nima ishiz boreeeey.
o'qimadizmi 1 marta adashib 3 kishiga yuborganman dedim. . . Xa xo'p tarqatdim xam deylik a sizga Tarqatsam nima? Gunoxi o'zimga yoki men uchun siz javob berasimi? Men uchun qazilgan qabrga o'zim tushamanku, yoki qabrimga siz tushasmi? Xamma o'ziga javob bersin. .!!!!
Keyin sizga otchot topshirishim shartmas!

24 аъло   (04-Сен-2013 23:24) [Материал]
УША ИЛОН АЁЛ КОТИБ КУРИБ КОЛГАН УЙИНЧОККУ ЁШ БОЛА ХАМ БИЛАДИ ИШОНОВРАДИМИ НИМАГА БУСА АХИР ХОЗИР ТЕХНИКА РИВОЖЛАНГАН ДАВРДА ЯШАЯПМИЗ ФИОДАЛИЗМ ДАВРИДАМАС КАЛЛАНИ ИШЛАТИЛАР УЗЛАРИН.

25 Deni   (05-Сен-2013 04:38) [Материал]
Kechayam keldi shunaqa xat , 10 ta tarqatgin i ertaga sani sevgan odaming oldingga keladi, bu yolgon emas ,, yozmasang ulasan debdi ,,,,,, erim ishda edila ,,,, endi qaysi qisam ekan deb utirdim haha yozsam sevib qogani kesa erimdan ulsam,,, yozmasam shundogam ulasan divotti gunsmilie ,,qariganimda  sevib qogani kim ekan deb  qiziqqanla bordurde, a shuni mani tengim urtoqlarim junatishdiku   clap ishqilib odamlaga insof bersin ,,, yoqamni tishluverib xar junatishganida charchiyman shs

26 Aziz   (05-Сен-2013 09:50) [Материал]
Шунака детский нарсаларни таркатаётган араблар узбекларни узларига ухшатади шекиллида. Сеналарни ёзувингни хам, конунингни хам узбеклар тузиб берганку деб арабчалаб араб шайхларига айтиш керак. Шунака килсак узбеклар фанат булади деса керакда. Айникса сувни (амазонка булса керак) тиник ва лойкаси хамма ерда шу.

27 Husniddin   (06-Сен-2013 17:45) [Материал]
Мана шу тарқатилаётган нарсалар виртуал экстремизм ҳисобланади. Мақсад битта одамларни онгини чалғитиб аста-секинлик билан зомбига айлантириш. Шу билан бирга бозор иқтисодиёти шароитида иложи борича иймонга путур етиши кузатилади. Бунака нарсаларга ишонадиганлар купинча бекорчи, лақмалар ишониб юради.

28 LEON4892   (08-Сен-2013 05:34) [Материал]
Ajoyib maqola

29 ISROILJON   (09-Сен-2013 16:44) [Материал]
Bugunning gapi.


dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!