Бош сахифа » 2011 » Ноябрь » 21 » Зиёда: Дугонам хиёнатини тан оламан, “Нега-нега” клипи унга аталган!
08:13
Зиёда: Дугонам хиёнатини тан оламан, “Нега-нега” клипи унга аталган!

Зиёда билан 2008 йил илк бора сухбат қурганимда сухбатни "Зиёда ёки санъат оламидаги энг содда киз хакида деб номлагандим (манба). 

Бир икки йил ўтиб "Содда қиз" дея куйлаган Зиёданинг айнан шу қўшиғига тасодиф орқали ИМПРО-ТК лойихасида театр клипни хам суратга ўзимиз олдик (манба).

Бу театр клипимиз Республика бўйлаб худди расмий клипдек тарқалиб, хаттоки баъзи вилоят тв-ларида эфирга хам узатилаётгани гувохи бўлдик.
Мана ноябрь ойида энди у "Содда қиз" номли концерт дастурини тақдим қилиш арафасида...

Яна бир Зиёда ва сайтимиз билан боғлиқ "Содда" мавзусидаги яна кутилмаган тасодиф:

Бугун Зиёда билан сухбат қуриш режамда йўқ эди. Зиёда билан 30 минутда учрашув дея таклиф қилишганида  дарров рози бўлдим.
Балки яна тасодиф?

Зиёда билан унинг Юнусободдаги янги офисида бўлиши режалаштирилиб, келган пайтимиз хаммаёқни тозалаш билан овора экан. Яқиндагина Қашқадарёда бўлиб ўтган футболдан келганига бизни кутиб олиш учун студияни тартибга келтираётганини маълум қилди. Жамоамизни қайноқ кофе билан сийлаб сухбатга киришди.

Концертингизга оз кунлар қолдию, кўчаларда афишалар кўринмайди

-Бор, нега йўқ? (ажабланади). Фақат сал кечроқ илинди, тўғри.

Офисингиз Ғунча тарафдан Юнусободга ўзгаргани сабаби?

-Янада эркинроқ ижод қилишга алохида жой олдим.

Рухшона у ерда халал беряптими?

-Йўқ ундай эмас (кулади). Нега халал беради?

Алохида хонангиз бор эдида

-Ха, лекин янада кенгроқ ва рақсбоп қилиш учун кенгайтирдик.

Нафақат мен балки профессионал санъаткорлар  хам айтадиган  нарса бу   Зиёда  миллий тароналарда хам евро охангини қўллаши шартми? Тайёр тўлиқ бир евро услубида қўшиқ қилгани яхшимасми? Миллий қўшиқлардаги қўллайдиган евро "қочирма”лари хақида айтяпман. Эклектика қилмоқчимисиз?

-Ха қандайдир бир янгилик киритишга ва уни ёшларбоп қилиб, шу тариқа ёшларга хам етказиб беришга интиламан.


Натижаси хақидачи хеч ўйлайсизми?

-Натижаси хақида тўғри, жудаям кўп танқидлар бўлади,  аслидек ижрони кейинги ижод намуналаримда намоён қилмоқчиман. Ундай хам ижро эта оламан, шунчаки янгилик яратиш иштиёқим баланд.


Уйғунлаштириш,  эклектиканинг бугунги кунгача омадли турларини Дадо гурухи ва Севара Назархонда кўргандик. Юқоридаги танқидлардек  эътирозни буюк санъаткорлар билдирса жавобингиз қандай бўлади?

-Асли мана шундай миллий қўшиқларни танлаб олганимдаёқ хаяжонланиб тураман. Маъсулияти катта эканлигини тушунаман, ва ўзгартиришга харакат қилардим, энди кейингиларида эътирозларни инобатга олган холда аслидек куйлайман.

Хақиқий ижодкор инсон рассомдек, унга талаб қўйиб чиздира олмайсиз. Кўнгига мос ва яқинини чизади. Мана шу суратларида ўзлигини  топади, ўзлиги намоён бўлади.  Сизни хам оддий хонанда сифатида эмас, айнан санъаткор-ижодкор рассом сифатида қабул қиламан. "Нега-нега” қўшиғига ишланган клипни мохиятини хаётингизга алоқадорлигини харқанча инкор этсангиз хам, барибир унинг тубида хақиқат ётгани сезилади.  Исмини айтиш шартмас, лекин шу нарсани кўнглингиздан кечган тарафи борми?

-Энди...бу нарса битта менда эмас, хар бир санъаткорда бўлиб ўтадиган холат бўлса керак. Мен уни кимлигини айтмайман, лекин мана шундай нарса менда бўлиб ўтди.

Демак бу бор нарса?

-Ха, бор нарса, бу хақиқат, лекин кимлигини айта олмайман.


Ўша одамни ўзи билганмикан?

-Етиб борган бўлса боргандир, билмадим. (кулади)

Шуни ўзи кифоя эди, албатта клипда баъзи бадиий бойитишлар бўлгану, лекин клип учун  шунчаки мана шундай мазмундаги воқеани ўйлаб топиш қийинроқ бўларди. Чунки бу нарса кўнгилдан ўтган бўлиши керак.

-Тўғри. Кўнгилдан ўтган.

Турмушга чиқмаган қизларга "Қачон эрга тегасиз?”- деган савол ахмоқона бўлса керак, Зиёда қачон охирги маротаба учрашувга чиқди?

-Мана яқинда учрашувга чиқдим (кулади). Лекин, хали эрта деб ўйлайман чунки...тўғри келмадилар менга, чунки, мени санъатимни тушунадиган инсон керак.

Шунақа дейсизу, машхур бўлган сайин, Сизга эмас,  кўпроқ сахнадаги Зиёдага кўнгил қўяди.

-Шу нарсадан хам қўрқаман. Алданиб қолишдан қўрқаман. Ижод ва карьерага учадиганлар хам бор, бунисидан хам қўрқаман.

Санъатимни тушунадиган инсон керак деяпсиз, санъатни қилавер дейдигани бўлса, унда "Мени нимамни танлади?”- деган савол хам туғилади-да. Ким биландир севишиб қўл ушлашиб юрганингиз йўқ , агар уни олдиндан биламан десангиз.

-Йўқ, унақа нарсалар йўқ тўғри, ижод билан овораман. Лекин, битта гаплашганимда одамни сезаман. Мана шундай қобилиятим бор. Ичида нима кечяпти сезаман, нариги хонада ўтириб, кимдир мени нимадир деса, чиққанидан кейин "Нега шундай дединг?”- десам, ўзи қўрқиб кетади (кулади). Билмадим сезаман шунақа.

Демак, исм ва фамилиянгиз ўзингизга жуда мос, баъзи хонандалардан ижодингиз зиёдароқ бўлса, қобилиятлик Қобилова фамилиясидек.  Оила ва санъатга икки сўзни қўйинг десам қай бирини оилага ва қай бирини ижодга қўллаган бўлардингиз: Парвоз ва Сузиш?

-Парвоз ижодга, хаётда сузиш бўлса керак, айнан сузиш керак бўлган хар қандай вазиятлар бўладику.  

Романтикага қайтсак, ижодкор инсон севмай туриб, совчилик билан турмушга чиқиб кетса, ижодкорни қалбига мос келмаса керак. Хамиша мухаббатни қалбидан ўтказиб тараннум этиб, кейин шартта келган совчига тегиб кетса тўғрими? Нахотки шу пайтгача кўнгил жиз этмаган? Балки атрофингиз фақат шоу-бизнес бўлганигами? Вахоланки, юлдузли оилалар хам бор

-Йўқ , гап унда хам эмас. Билмасам, шу болаликдаги яхши кўриш бўлган холос, бу энди кўпроқ хавас.  Ўйлаган ва орзу қилган инсонимни топганимча йўқ. Албатта севиб, бир-биримизни тушуниб, мухаббат билан турмушга чиқишни истайман, ўзидан-ўзи тўй бўлиб қолса хам ғалатику . Лекин,  бунга имконият хам йўқ бўлса керак, кўчада биров билан  озгина гаплашиб қолсангиз дарров миш-миш чиқиб кетади. Пиар тарафлама плюс дейишлари хато, негаки аслида бу минус,   ахир ўзбекмиз, турли вазиятлар бўлади, ёши катта мухлислар билан хам шунчаки гаплашиб қолиш мумкин, бунда дарров  "юрар экан”га чиқариб қўйишади.

Ўзингизда курашиш қийин бўлган салбий жихатингиз нималардан иборат?

-Давраларга тушиб қолганимда ўзимни жуда ноқулай сезаман.

Мен хам сизда айнан шундай комплексни сезаман. Концертларда хам сезилади.

-Ха, билмадим нимадир жуда қаттиқ юк босади, шунақанги ёмон титрайманки, қалтираб кетаман. Овозим хам қалтираб кетади.

Жонли ижрода имкониятингиз мавжуд бўлса хам, куйламаслигингиз балки шу билан боғлиқдир?

-Бу йилги концертда жонли ижрони кўпайтиряпмиз. Олдинги йилдек икки дона  эмас.

Ўзингиздаги асосий хурмат қилган ижобий хислатингизчи?

-Хўп дейишим.  Хўп деб кетавераман.

Ижодий нуқсонларингизни биласизми? Масалан бизда кимлардир ўзбекча билмай акцент билан куйлайди, кимдир харфларни талаффуз қила олмайди, сиздачи?

-Билмадим. (самимий): Сиз билсангиз айтинг, чунки кимдир билиб айтса, устида ишлаб бартараф этишга осонроқ бўлади.


Фақатгина имиджни айтмаса. Бу йилги концерт дастурингиздаги имиджмейкер стилистлар ким бўлади?

-Артем Дробышев.

Яна устингизда "лаборотория тадқиқотлари”ни олиб борар экан-да. Юқоридаги ижобий "Хўп” дейиш хислатингиз мана шундай холатлар натижасида панд бериб қўймайдими?

-(кулади) Асосан клипларда ёки сахна кўринишларида ўз ғояларим билан бўлишаман.

Овоз махоратингиз хар қанча аъло бўлмасин, негадир қўшиқларингизда дард сезилмайди. Халигача "дук-дук, чики-чики” бўлиб юрибсиз. Имкониятингиз жиддий бўлиб ижод намунангиз енгил демоқчиман.

-Тўғри, буни ўзим хам биламан (жилмаяди), шу пианинода ижод қилиб ўтирганимда, ана шундай "чики-чики”лар келиб қоладида(кулади).Кейин мусиқачиларга бериб, қўшиқ тайёр бўлгач, менга хам одамларга хам маъқул келмоқда.. Лекин бу хақида яқиндагина ижодий жамоамиз билан мухокама қилдик ва  кейинги ижод намуналарида жиддий мавзуларни хам олиб чиқмоқчимиз.


Онгли ва сифатни тушунган аудиторияга қараганда мусиқий савияси суст бўлган аудитория хамиша хамма ерда кўпчиликни ташкил қилади. Санъаткорлар енгил йўли ўша катта аудитория учун хизмат қилиб, у аудиторияни кенгайтираётгандек. Бақириш бошқа, куйлаш бошқа, хеч қайси хонандага шахсий адоватим йўқ, лекин кам бўлса хам, савияси юқори аудитория учун ишлаб, уни ривожлантириш қийиндир, аммо сизни  имкониятингиз борку. Масалан Насиба Абдуллаева билан Севара Назархонни аудиторияси тан олиш керак, бугунги кунда камчиликни ташкил этади. Санъат ахлига эса "нима еяпти” шуни қилиш тушунчаси яқинроқ. Сиз ижодингизда юқори сифатли ижод намунаси билан халиги кам, лекин хаққоний санъатни, мусиқий дидни ривожлантириш учун харакат қиляпсизми?

-Бу нарсаларни албатта маслахатлашяпмиз. Айнан мана шу нарсалар устида яқиндагина ижодий жамоа билан мухокама қилдик.

Лекин албатта мақом бўлиши керак эмас, кўпчилик дарров шу мақом билан ўлчашади. "Мақом куйлашни биласизми?” деб. Мен бундай маънода савол бермадим.

-Тушунаман, кўп нарса шу матнга, маънога хам бориб тақалади. Кўп қўшиқларимдаги енгил-елпиликни тан оламан. Аввал ғоя қилиб кейин унга шеър қилиняпти, агар аввал шеър кейин унга мусиқа басталаш керак  бўлганда у бошқача чиқади. Буёғига мана шу нарсаларга эътиборни кучайтирамиз.

Шоирлардан кимлар билан ишлайсиз?

-Иброхим Жиянов, Бобур Бобомурод. Гохида ўзим хам ёзиб тураман. "Шаддод қиз”, "Суперкелинчак” ва "Негадир хаёлим” қўшиқларимни матнини  ўзим ёзганман.

 

"Негадир хаёлим” менимча чиройлик чиққан. Мусиқий билим ва тажрибангизни  нималар билан тўлдириб ўстирмоқдасиз?

-Вокалга бориб тураман, Фотима ва Зухра Зиёмухамедоваларга. "Тантана” гурухида санъатни сир-асрорларини ўргатган устозларимиз бўлишади. Офисга келгач хеч кимни киргазмай, ёлғиз қолиб, чироқни ўчириб қўйиб, қоронғуда ижод қилишни бошлайман. Студияга овоз боргани борганимда хам чироқни ўчириб қўяман. Хечким куйлаётганимни кўрмаслиги керак, берилиб куйлашим кераклиги учунми, уялганимгами билмадим. Яна студияда оёғимдаги туфлини хам ечиб қўяман(кулади).


 Шоу-бизнес тақозо этган хатоларга йўлиққанмисиз ва у армон бўлиб қолганми ё тўғирласа бўладиган хатоларми?

-Бўлган ва уни тўғирлаш мумкин бўлган хатолар, яширмайман, бу қўшиқларда бўлган, ўша хориж қўшиқларидан андаза олган пайтларимиз. Хозирги кунда эса бу нарсани чеклаганман ва кўчирмасдан ўзим ижод қилишга харакат қиламан.

Концерт дастурини "Содда қиз” деб номлабсиз, вахоланки бу қўшиққа урғу берилмади, клип хам олинмади. Sayyod.uz лойихасидаги ИМПРО-ТК театрлаштирилган клип турини айтмасак албатта, шу сахна кўриниши клип тариқасида халққа тарқаб хам кетибди.

-(кулади) Ха, мен хам телефонда кўриб қолдим, синглим олиб келибди. Энди мана сиз реклама қилиб бердингизку, шунга концерт номини хам шундай қўйдик (кулади). Шу қўшиққа кўпчиликни мехри тушди, шунга  бу йилги концерт дастурини "Содда қиз” дея номладик.

Бугунги концертлар жонли бўлмаганига яраша уни нима биландир чалғитишга харакат қилишади. Шоу, акробатлар, дуэтлар ва хоказо. Сизга менимча шоу шартмас эди, олдинги йилги концерт дастурингизни эсласак, фестиваль бўлиб кетди гўё ва "Зиёда қани?” бўлиб қолди

-(кулади) Ўзим хам бошқачароқ хохлаганим билан, декорация қуриш керак, қурмасангиз бўлмайди, одамлар ўрганишган қизиқишади, декорация, раққосалар,  шу нарсаларга.

Адашмадингизми? Одамлар Зиёдадан бу нарсаларни кутишармикан?

 Балки Райхон ва Лоладан шу нарсаларни кутишар, лекин Сиздан менимча кўпроқ овозни кутишса керак. Декорацияга ахамият бермай, жонли ижро билан ўтказсангиз ютқазган бўласизми?

-Тўғри, бу нарса хақида ўйлаб кўряпман, билмадим.

Ўша юқоридаги қоронғулик ва хечким йўқлигидаги куйлаш шароитига ўрганганингиз сабабдир?

-Шунинг учун хам концертда қоп-қора фон, раққосаларсиз ўзимга қулай  шароитда жонли концерт бериш ниятим бор. Кичикроқ залда, фақат санъаткор,  журналистлар ва санъат олами вакилларига жонли куйлаб, бошлаб кўрмоқчиман. Балки презентация сифатидами, лекин бу албатта бўлади. Хозир шунчаки қўрқув хисси бор, катта сахнада одамлар кўп қўрқиб турасиз. Олдинги йил икки жонли ижрони, айнан иккинчи блокда қилганимиз сабаби хам, сал ўзимга келиб хаяжонни босиб куйлашимга осон бўлишига.

Репетициялар билан хам ишлаб ўрганса бўладику

-Репетицияларга хам етарли вақт ва шароит бўлмаяпти. Хозир футболдан келдик, футболга бориб шамоллаб қолибман, тезроқ тузалиб олишим керак. Асли футболга қизиқмасдим, қизиқиб қолдим (кулади).  Телевизордан кўрган бошқа, у ерда бевосита томошабин бўлиб томоша қилган зўр экан.

Хуллас, бу йилги концерт хақида

-Жонли ижроларни кўпайтирдик, декорациялар бошқача, Алишер Узоқов билан дуэт бўлиши ва яна дуэт....Хозир хаммасини айтиб берсам бўлмайди,  кўп нарсалар режада бор. Концертда қизиқ "фишка”лар устида хам иш олиб борилмоқда. Келганингизда кўрасизлар.

Шу билан Зиёда ва унинг жамоаси билан норасмий равишда бироз концерт хақида  сухбатлашгач хайрлашдик.

Зиёда билан 2008 йилдан бери таниш бўлиб, сухбатда бўлсам хануз ўзгармаган. Ўша юзидан аримайдиган табассум, ўша ўзлигидаги тарбия эса  хатти-харакатлари ва ўзини тутишидан яққол сезилиб туради.

Асосийси  ибо-хаёси ўрнида бўлган соддагина қизнинг бу ижобий хислатлари иқтидорини янада безаб туради.

Тарбия берган ота-онангга рахмат, иқтидорингга балли, ўзгарма Зиёда!



 Sayyod сухбатлашди

Суратлар:- Шахноза (Ғунчадаги "Fujifilm” фотосалонидан) 

ва Феруза Фаттахова

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 16687 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Ziyoda

Нравится
Барча изохлар: 38
1 Aigul   (31-Окт-2011 22:07) [Материал]
Ziyoda - the best!!!!!!!!!!!

2 Орхидея   (31-Окт-2011 23:13) [Материал]
Нимага купинча кора рангли кийимларни киясиз, Сайёд?

3 Saodathon   (01-Ноя-2011 00:37) [Материал]
Ziyodaga baht va omad hamisha yor bulsin Zuyoda ti super.

4 Nikki   (01-Ноя-2011 01:01) [Материал]
ooo Ziyoda be makiyaj oddiy qiz ekanu shunisi chiroyliro haqiqiy o'zbekka o'xshaydi ))

5 Sevdo86   (01-Ноя-2011 02:23) [Материал]
Artistlani ichida tabiyy go'zaligi bn qogani bumasa kk manimcha biggrin

6 SHAXZOD NORMATOV   (01-Ноя-2011 09:16) [Материал]
Jonli ijroda ayol Xonandalani orasida Ziyoga yetadgani yö Ijodiga Omad.

7 Farzona   (01-Ноя-2011 10:54) [Материал]
Sayyod aka iltimos bu suhbatni saytgayam qo'ying chet eldagila u gazetani o'qiyolmidiyu iltimos bizam o'qiylu

8 fer_shon   (01-Ноя-2011 11:45) [Материал]
Sayyod Sizni tasodifan bergan savollarizdan qurqish kerak aslida!!!

9 Sardor   (02-Ноя-2011 00:49) [Материал]
Ziyodani sana'tiga gap yo shu qisqa vaqt ichida ancha muncha yutuqlaga erishdi, mani fikrim ancha muncha ahulachilaga xamma tarafdan dam beradi gap yo

10 lacoste   (03-Ноя-2011 06:29) [Материал]
voooooy asal qiz ozgina buyansa juda yoqtiramanda shu qizni uziga yarashadi........a bir hil vahtlada juda kup bup ketadi mek up unaqada yoshi katta ayollaga uhshap hunik bup qoladiiiiiiiiiiii,,,,,,,,kamu kak mani fikrim shunde

11 Shahzod   (05-Ноя-2011 20:21) [Материал]
ZIYODA ni barcha ashulalari yahshi + haqiqiy ovoz sohibasi !!!

12 Dlix   (05-Ноя-2011 21:22) [Материал]
Ziyodani ovoziga ham, xarakteriga ham gap yo'q! Omad sizga!

13 bek_x6   (05-Ноя-2011 23:10) [Материал]
"xxmmmmm" dib qo'yadi ashulalarida)))
Ovozi bor talantli. qo'shiqlari judaxam yaxshi. sho'x qo'shiqlarixam g'amgin qo'shiqlarixam juda zo'r chiqqan.

lekin bazida shu kinolada chiqib bekor qiladidee(((((

ijodida omad Ziyodani smile

14 Aziz   (06-Ноя-2011 05:24) [Материал]
Ziyodani ijodiga omad tileman.

15 xurshida number one   (07-Ноя-2011 17:23) [Материал]
ziyoda xaqiqiy talant egasi. qowiqlariga gap yo'. dior bilan birga duet etsa manimcha zo'r chiqsa kere. ziyodaga faqat omad tiliman.

16 olmalar   (08-Ноя-2011 12:10) [Материал]
Ziyodaga omad birinchi QOR bilan sanatlariga OMAD&&&&& happy

17 NozishkA   (15-Ноя-2011 12:47) [Материал]
Ziyoda baribirgayam ZIYODAde ulaga OMAD!!!!! Kansertda ko'rishguncha..........

18 baland past o`rtasi   (21-Ноя-2011 08:24) [Материал]
kimni qanaqa kiyim kiyishi bilan nima ishila bor, har kim topgani kiyadida biggrin cool

19 Dilnoza   (21-Ноя-2011 09:04) [Материал]
Birinchi marta nega-nega klipini kòrganimda aynan òz xayotidan olinganini bilgandim. Chunki bunaqar xammaga uchrasa kerak. Ziyodaga omad.

20 Shuhrat79   (21-Ноя-2011 12:00) [Материал]
эътироз бор))
---------- деб хам эркалатишадику..нега комментни учиряпсизалар..
модераторлар
Ответ: http://www.sayyod.uz/faq/1-1#3
Шу ерда саволингизга жавоб оласиз.
Изохлар модератори NOZI

21 Nodir   (21-Ноя-2011 13:17) [Материал]
O'zbek estradasini dunyoga mashxur qilolidigan BITTA San'atkor bor deb uyliman. Bu ham bulsa Ziyoda! Siz qurqmasdan Jahon POP musiqa olamini zabt etishiz kerak. Man Sizga ishonaman Ziyodahon. Omad...

22 Nozik_Hilqat   (21-Ноя-2011 13:35) [Материал]
Manga Ziyodani sahnaga chiqsa hayoj bosishi hicham sezilmagan angel balki faqat telvedinya orqali o'rganim uchunmi? judayam erkin qiz dib o'ylirdim. Ziyodaga faqat omad bye bye bye

23 Mukaram   (21-Ноя-2011 14:24) [Материал]
ILTIMOS KIM ,, ARI INI' PIWIRIGINI KM BILSA YOZVORILA! Ertaga sevgan insonimi tug'ilgan kuni! Wuni yahwi kurarkanla!

24 Rose   (21-Ноя-2011 16:52) [Материал]
Зиёда, я с дочькой - мы тебя обожаем!!! удачи тебе, счастья!!!

25 Дилфуза   (21-Ноя-2011 16:55) [Материал]
Зиёда концертини зўр ўтказишини истардим. Оллох берган овозига кўз тегмасин! smile

26 Zuxraxon   (21-Ноя-2011 20:27) [Материал]
Ziyoda sizga omad konsertni yaxshi o`tkazvoling!!!

27 SmartDent   (21-Ноя-2011 21:50) [Материал]
Tolko vpered umnichka

28 Наргис   (21-Ноя-2011 22:21) [Материал]
Молодец! Зиедага гап ек, хакикий талантли ижодкор. Оллох узи уз панохида асраб, куллаб кувватласин.

29 Dono   (21-Ноя-2011 23:02) [Материал]
-------------hot' i odarennaya i tem ne menee poyet bez dushi! ------------! a etot manikyur nahal'nogo tcveta???!!!

30 zılola   (22-Ноя-2011 00:51) [Материал]
Shuhratt sizga hammani maskara kilsh uchun kamentarya berlmagann uyateee erke bulib kizbolani shunka kamentarya kildagan oldin uzni bilsh kere hammni ok kora sanga nima san kimsan uzi digan buldmi bunka kamentarya berdagnlagaa,san oldin shu darajaga yetvaginn bir narsa kip koy, sof guzall kiz sanatyam uzga yarasha omadni bersinn yashi joyladan ato kisn bunaa ne normalniy kamenteryaga karamaaa yoliga davom bunka kormidganlaaa uzi yarm yolda kopketuradii erek bulib shunka yozgandan keyn uzni erkek dib oylamasnn uyattttttt wink

31 Dinashka   (22-Ноя-2011 00:54) [Материал]
Ziyodani ovozlari to`g`risiga gapirishshi o`zi ahmoqli-yu, imidjlariga keladigan bo`se qo`pol ko`chirmachiliga o`xshidi.Masalan, "seviq qol" klipidigi salativiy fonoviy joyda Manzuraga, Marka guruhi bilan etilgan duetdagi klipda bo`sa Rayhonga o`xshamoqchi bo`lishga o`xshab qogan. Imidjlari ustida ko`pro ishlasala manimcha hammasi SUPER bo`ladi. Ijodizda omad, Oilaviy baxt tilayman

32 YoLgOnCHi_BoLa   (22-Ноя-2011 02:57) [Материал]
Ziyoda kegan sov4ilaga etib ko'rin man sana'tni tawiman, awula etmiman bowqa keremas manga deb. Ha mayli desa unda norm. Puliz, obro'iz keremas unga.

33 FCPakhtakor   (22-Ноя-2011 13:40) [Материал]
Ijodlariga omad. Yengi yengi xitlani kutib qolamiz

34 Fora   (22-Ноя-2011 15:47) [Материал]
Audio zapis yoqmi sad

35 Мажнун   (27-Ноя-2011 21:49) [Материал]
biggrin

36 АнтиТанкидчи   (29-Ноя-2011 12:31) [Материал]
Зиёда ижодингга омад..

37 Abbosbek   (15-Дек-2011 05:28) [Материал]
Ziyoda oMAD

38 Noshell   (28-Фев-2013 13:33) [Материал]
Да, бывает же...

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!