Сени севмайман, сен хам мени. Йиллар ўтди, бизда бошқа-бошқа хаёт.
Кунлардан бир куни сени излаб топаман. Келиб, бир муддат бағримга босиб туриб, индамай қайтиб кетаман. Ортимдан кўзларингни катта-катта очганча, тушунмай, фақатгина бир савол беришга улгурасан: -Соғиндингми? -Йўқ-дейман бепарво Узоқлашгач эса, қўшиб қўяман: Шунчаки... қадрдон хисси керак эди.. Лекин сен буни эшитмайсан.
Аммо, бир кунмас- бир кун, сени ногох учратиб қолганимда, хеч нарса демай келиб, бир муддат қучиб, кейин индамай кетаётган пайтинг, ўзинг тушунган бўласан. Мен эса савол бермайман. Шунчаки ич-ичимдаги илиқлик тафтидан жилмайиб турган бўламан холос.
Чунки бу хаёт! Саволлар аслида ортиқча, мухаббат бевафо, соғинчлар эса ўтади. Қадрдонлик хисси эса, бир келгач сени тарк этмайди. Унинг хумори олдида, билсанг соғинч-хеч нарса! Мехрибон инсонларга умр давомида қадрдонлик хисси мухаббатдан устун бўлади!
Қадрдоним.....бугун сени соғиндим...биламан, бу соғинч хам яна бир оз вақтдан кейин ўтади. Уни кимнидир севганим, қайсидир пайтгача эслатмай туради... кимнингдир эхтиросида чўктириб турган бўламан, кимнидир хаёти билан алиштириб яшарман... Лекин, барибир бир куни чидолмай, сени бир муддат қучоқлаш учун излашга тушаман...
Йўқ, соғинмаган бўламан.
Шунчаки...қадрдон хисси керак бўлган бўлади!
(c) Sayyod
|