14 февраль
куни Ўзбекистонда "Адабиёт
куни” деб эълон қилинганлиги ҳеч
кимга сир эмас. Бу кунда ҳар бир
Таълим муассасасида Адабиёт ва айнан 529 йил
аввал таваллуд топган буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурга ;аталган байрам
тадбирлари ўтказилди.
Биринчи репортажимизни Юнусобод
туманидаги 63 - мактабдан тайёрладик. Бу мактабга соат 11:00 да ташриф
буюрганимда, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари байрамга тайёргарликни бошлаб
юборишган эди.
Соат 12.45 ларда Шох Жаҳон Жўраев, унинг администратори ва Зохиджон исмли шоир билан ташриф буюришди. Уларни ўқувчилар қарсаклар остида кутиб олишди.
Учрашув бошланди.. Хамма бирин - кетин ўзининг қизиқтирган саволларини бера бошлади. Кутилмаган саволлар билан меҳмонни ўйлантирган ёш санъат ихлосмандлари , шу билан бирга суҳбатни қизиқроқ кечишига ҳам сабабчи бўлишди.
Унинг ҳар бир саволга самимий ва тўлиқ жавоб бераётганлиги кўринибтурарди... шу учрашувдаги, менимча(!) энг кулгили савол бу - бир ўқувчи йигитнинг: "Имиджингиз ўзингизга ёқадими?”- деган саволи бўлди) ва унга жавобан "Ёқмаса шундай юрармидим, укам” деган гапни эшитиб ҳамма кулиб юборди.
Яна бир, шахсан менга ёққан, савол ва жавоблар орасида "Навоий ва Бобур ғазалларидан куйга солганмисиз?” деб сўрашганида, Бобурнинг "Андижоним қолди менинг” радифли ғазалини куйга солиб, бошдан охиригача жонли ижро этиб бергани бўлди.
Шундан сўнг бир ўқувчи " Нега концерт бермайсиз?” деган саволига Шох Жаҳон Жўраев "Бериб қоларман, концерт берсам ҳам фақат жонли ижрода этаман” - деб жавоб берди.
Суҳбат давомида яна бир неча қизиқ саволлар берилди ва суҳбат шу тариқа қизғин , кўтаринки руҳда давомланди. 1 соатча давом этган суҳбатдан сўнг, Шох Жаҳрон Жўраев мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари билан суратларга тушди ва дастхатларга аямай вақт ажратди.
Шундан кейин №70 мактабга йўл олдик.
Борган вақтимиз залда ўқувчилар йиғилиб, бизни кутиб ўтиришган экан. Ўқувчилар яна кетма - кет саволлар бера бошлашди.
Қизиқ саволлар жуда кўп бўлди ва бу ерда ҳам кўтаринки кайфият давомланди.
Жонли ижро куйлаб беришни сўраган бир қизалоққа атайин "Ойбарчин” қўшиғини куйлаб берган Шох Жаҳон Жўраев, сўнг бу қўшиқ тарихи ҳақида сўзлаб берди.
Шу қаторда ўқувчилар ҳам ўзлари томонидан тайёрланган қўшиқ ва рақсларни совға сифатида тақдим этишди. Учрашув сўнггида эса бир ўқувчи қиз "Бизга дастхат қўйиб берасизми?” деган саволга, "Ха” деб жавоб берган Шох Жаҳон Жўраев, қизииқки, сўзида туриб, ҳар бир ўқувчига дастхат қўйиб берди.
Эринмай хааар бирига))) дастхат қўйиш маросими нақд 38 минут давом этди))) Сўнг эса барча билан хайрлашиб, бугунги кун билан табриклаб кейин кетишди.
63 мактабда она тили ва адабиёт ўқитувчиси Шукурова Комила:
Бугун бизнинг 63 мактабда ўтказилган тадбиримизга Шох Жахон Жўраев келдилар. Кечамиз жуда хам сиройли бўлди. Ўкувчилар ўзлирини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди деб ўйлайман ва бу тадбиримиз уларга хам ёқди деб умид қилиб қоламан. Ташрифлари учун миннатдорман.
63 мактаб кутубхоначиси Расулова Васила
Мингдан минг рахмат. Беғубор бола экан. Кўнглида кири йўқ. Мен шу кунгача умуман бошқача фикрда эдим. Фикрим бугун ўзгарди. Лекин дам олдим, 15 дақиқами , 30 дақиқами мазза қилиб хордиқ чикардим. Каттакон рахмат.
63 мактаб ота оналар комитети раҳбари Акромова Наргиза
Жуда бошқача тадбир бўлди. Илоҳим, фарзандларимиз хаммаси Шох Жахон Жўраевдек бўлишсин. Бундай тадбирлардан яна хам кўпайсин.
63 ўрта мактаб она тили ва адабиёт ўқитувчиси ва шу тадбир ташкилотчиси Сухбатова Дилобар:
Мени Шох Жахон Жўраевга бўлган ҳурматим икки ҳисса ортди, ўзи илгари хам эшитган эдим унинг камтар, инсонийлик туйғулари юксаклигини, бугунги учрашувдан сўнг у ҳақидаги билганларим ўрнини янада ижобий фикрлар эгаллади)))
70 ўрта мактаб она тили ва адабиёт ўқитуқчиси:
Бугун Бутун Ўзбекистонимизда Заҳириддин Мухаммад Бобурнинг таваллудига бағишланган адабиёт кечалари ўтказилмоқда. Шу билан бирга бизнинг Юнусобод туманидаги 70ўрта мактабдахам айнан шу тадбирга бағишланган кеча уюштирилди.
Тадбирга Ўзбекистон Миллий университети доценти Омонилла Мадаев ва халқимизнинг, айниқса ёшларнинг севимли хонандаси Шох Жахон Жўраев ташриф буюришди. Кечамиз анча кўтаринки кайфиятда ўтди. Мактаб ўқувчилари Шох Жахон Жўраевга ўздарини қизиқтирган барча саволларни, уларнинг ёшликлари хақида, мактаб даврлари, уларнинг санъатлари ва бошқа қизиқакрли саволларига жавоб олдилар. Тадбиримиз жуда мароқли ўтди.
Икки мактабда ҳам суҳбатда бўлган Шох Жаҳон Жўраевга иккала мактаб маъмурияти, ўқитувчилар ва ўқувчилар номларидан ўз миннатдорчиликларини билдиради.
фото: Дилшод ва Дурбек
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Ajoyib reportaj uchun hamkasbimga kattakon raxmat
Бир кун албатта куришаман сиз билан.Тентак фанатлариздан биттасиман!
Шох Жахон настоящий КОРОЛ!!!
Шохжахон Жураев, мартабангиз улуг булсин! Сиздан яна янги ва янги кушикларингизни кутиб коламиз. Омадлар!
Одами эрсанг демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами!
Мана шу мактаб ўқувчилари юртимизнинг эртаси, келажаги! Уларни мумтоз адабиётга, санъатга ошно қилиш йўлида шундай ажойиб савобли тадбирни ташкиллаштиришгани учун Шахлога, мактаблар маъмуриятига ва эринмасдан, самимийлик билан вақт ажратиб иштирок этишгани учун Шохжахон Жўраев ва унинг маъмуриятига ТАСАННО!!!