У ижодини бошлаган илк вақтларида "Санъаткорни фарзанди бўлгач,
санъаткор бўлади-да” дейишган эди. Хонандани илк элга танитган "Зебо”
қўшиғининг клипидаёқ, унда қандайдир ўзига хос сирлилик ва мағрурлик мужассам
бўлган. Баъзилар уни ижодига ҳалигача шубҳа билан қарашади. Бугун ҳам уни
шундай аташадими? Sayyod.com сайтидан олинди.
Кўплар эса уни ўрнида бўлишни орзу қилишади. Яқиндагина, у ижро этган "Фариштагинам” қўшиғи билан боғлиқ воқеалардан кўп ўтмай, кутилмаганда унинг "Sayyod.com” сайтига берган сенсацион видеолавҳаси ҳам кўплаб гап-сўзларга сабаб бўлди!
Sayyod.com сайтидан олинди Мухлислари кўз олдида ўта мағрур, сирли ва мураккаб инсон сифатида намоён бўлган бу хонанда асли ҳаётда қандай инсон?
У нима учун санъат соҳасига кирган? Sayyod.com сайтидан олинди
Қайси қўшиғига клип суратга олдирганида фирибгарликка дуч келган? Аслида "Фариштагинам” қўшиғи чиндан ҳам "Девона фаришта” фильм учун ёзилганмиди? Sayyod.com сайтидан олинди
Сенсацион видеолавҳа-чи? Хонанда бу видеолавҳа орқали кимга ёки кимларга мурожаат қилмоқда? Sayyod.com сайтидан олинди
Барчаси ҳақида батафсил, хонанда Шох Жаҳон Жўраев билан овоз ёзиш студияларидан бирида суҳбатлашдик.
Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - "Фариштагинам”
қўшиғи билан боғлиқ гап-сўзлар тарқалди. Келинг, биринчи навбатда шуларга
ойдинлик киритсак, аслида нима бўлди?
Шох Жаҳон Жўраев: - (ўйланиб) Бу қўшиғимни "Девона фаришта” фильмига саундтрек қилиб олишди. Лекин, унга суратга олинган кадрлар менга ёқмади. Чунки, мен у ерда ўзим ҳоҳлаган ҳолатда кўринмадим ва талабларим бажарилмади. (ҳайронлик билан) Саундтрек бўлдими шу? Sayyod.com сайтидан олинди
Мен ҳали аниқ ҳолатга кирганим ҳам йўқ эди, уч марта съёмка қилишди, бўлди экан. Яна қўшимча съёмка қиламиз дейишди. Мен кутиб юрдим. Қўшимча съёмка қилишди, лекин мени чақиришмади. Мен уларга бир нарса демоқчи эмасман, уларга тескари гапим ҳам йўқ! Шунчаки, мени ўзимга ундай оддий нарса ёқмайди. Бу қўшиққа оддий нарса ҳоҳламагандим! Бу битта торда айтиб туриб, битта доира билан айтадиган (ҳолатга кириб, қўшиқ хиргойи қилиб кўрсатиб беради) қўшиқ эмас-да! (жиддийлик билан) Уни аранжеровкаси бор, ўзини руҳияти бор! Характерли қўшиқ бу, унга бошқача нарса қилиш керак эди! Sayyod.com сайтидан олинди
Шунинг учун ҳам, менга у саундтрек ёқмаган! Кейин орада шундай гап етиб келди. Ким айтганини айтмайман, лекин менга "у саундтрекдан сени олиб ташлашар экан” дейилди. Орада қўшиқни бошқа фильмга саундтрек қилайлик деган таклиф бўлди. Бошқа фильмга саундтрек қилишмоқчи бўлишди, лекин у ҳам мени қониқтирмаганлиги учун, улардан ҳам қайтариб олдим. Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Ўзи бу қўшиқ "Девона фаришта” фильми учун ёзилганмиди? Sayyod.com сайтидан олинди
Шох Жаҳон Жўраев: - Йўқ! (қатъий) Мен бу қўшиқни
фильм учун ёзмаганман! Мени қўшиғим шу фильм режиссёри Саид Мухторга ёқиб
қолган. У киши билан кўришиб қолгандим, "кино оляпман” дедилар. Ёнимдаги бир дўстим
янги қўшиғимни мақтаб, гап очди. Саид ака қўйиб беришимни сўрадилар. Эшитиб
кўриб, "бу қўшиқ мени янги фильмимга тушар экан, мени фильмимга саундтрек
қилайлик” дедилар. Мен рози бўлдим. Кейин орада юқорида айтилган гаплар чиқди,
"Саид ака сени киносига қўймас экан, бошқа санъаткорни қўяр экан”. Мен "Хўп, майли”
дедим. Кейин бошқа фильмдан таклиф бўлганда, "бошқа фильмга бўлса, талабим бор. Sayyod.com
сайтидан олинди
Клипни мен ҳоҳлагандек, мени сценарийим бўйича олиб берасиз, кейин фильмга қўяверасиз” дедим. "Хўп” дейишди, лекин улар ҳам олиб бериша олмагани учун, уларга рад жавобини бердим. Орада Саид ака билан кўриша олмадик, сабаб, улар ҳам, мен ҳам ўз ишларимиз билан банд эдик. Мен ўзим ҳам Тошкентда эмас эдим. Кейин Саид ака билан кўришиб, гаплашдик. У киши "Э, у йўқ гап, қўшиқ мени фильмимда чиқяпти” дедилар. Фильмда чиқди, лекин мени ўзимга ёқмади, талабимга жавоб бермади. Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Шунинг учун бу қўшиққа қайта
клип суратга олдирдингизми? Sayyod.com сайтидан олинди
Шох Жаҳон Жўраев: - Ҳа! Ўзим учун, кўнглим тўлиши учун клип суратга олдирдим! Мен шундай одамман-ки, менга ёқмаса, талабимга жавоб бермаса, давомига қўшимча қилиб қўявераман. Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Суратга олдирган клипингиздан кўнглингиз тўлдими? Клипга нимадир етишмагандек?
Шох Жаҳон Жўраев: - Клипдан кўнглим тўлгани йўқ! Биринчидан вақт етмади. Иккинчидан, кеч бўлди. Қўшиқ тарқаб кетди, саундтрек сифатида оммалашиб бўлган эди... Лекин, бу қўшиқни шундай ҳолатда қолиб кетмаслигини ҳоҳладим. Клипим охиригача битмаган! Саундтрек чиқиб кетгач, охирига етмаган бўлса ҳам, клипни намойишга бериб юбордим. Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Бу фильм ижодкорлари билан ораларингиздан гап ўтганмиди? Sayyod.com сайтидан олинди
Шох Жаҳон Жўраев: - (ўйланиб) Ўртада гаплар бўлган одамлар ҳам бўлди. Лекин, мен улар ҳақида гапириб ўтирмайман!
Феруза Фаттохова: - "Sayyod.com”сайтига топширган видеолавҳангизда, очиқчасига кимгадир шаъма қилиб, дуэлга чақиргандексиз? Sayyod.com сайтидан олинди
Шох Жаҳон Жўраев: - Бу видеолавҳада мени жавобим,
ушбу сайтда (комментарий) изоҳ қолдирган инсонга бўлган! Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Ўша инсонни исмини очиқ айта оласизми? Бу гаплар аниқ бир одамга қаратилганми? Sayyod.com сайтидан олинди
Шох Жаҳон Жўраев: - Йўқ! Мен у инсонни исмини билмайман-ку! Сайтда интервью тагида кимдир биз ҳақимизда изоҳ ёзган. Гўёки, биз ўз ўрнимизга лойиқ эмас эканмиз, биз ака-укани ўрнига бошқа инсон даъвогар бўлса яхшироқ бўлар экан. Унда қобилият бор, бизда эса йўқ экан. У изоҳ ёзган одамга шундай кўринар экан. (жиддий оҳангда) Олти йил, мен бундай гапларга эътибор қилмай, жим юрдим. Ахир 2005 йил ижодни бошлаган бўлсам, ҳалигача шундай гаплар. Sayyod.com сайтидан олинди
Охири портладим! Бу гапларим ҳамма учун! Мен
ҳақимда кимлар шундай ўйлаган бўлса, бу видеолавҳа ўша инсонлар учун! Чунки, ўша
изоҳ ёзган инсон бизни ўрнимизга, бошқа бир хонандани устун қўйиб гапирган, ўзини
кимлигини айтмаган, ник билан ёзган. Мен ўша инсонга "агар сен санъатни,
мусиқани, нотани тушунсанг, имконинг бўлса, ўша сен ўзинг учун устун деб билган
хонандага боргин-да, ундан худди шу мен айтган қўшиқни, худди шу нотадан сўраб
кўр-чи? Ўзи соз чалиб, худди шундай жонли айтиб берса, ўзинг солиштиргин! Биз
ўзимиз соз чалиб, жонли ижрода айта оламиз” деб айтдим. Sayyod.com сайтидан олинди
Шу ўринда, мен отамиз бизга нима қилиб берганларини айтмоқчиман. Биз ақлимиз билан шу йўлни танлабмиз, улар йўл-йўриқ кўрсатдилар. Ҳаммамиз уйдаги студияда қўшиқ ёзамиз. Биз уларни сабоқларига "раҳмат” деймиз. "Ўз йўлингни ўзинг топ” деб, дуо берганлар. Биз ўзимиз изланишдамиз. Мана ҳозир ҳам овоз ёзиш студиясидамиз. Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Ўзингиз ижод қилган вақтингизда, отангизга ёқмай қолган қўшиқларингиз ҳам бўладими? Sayyod.com сайтидан олинди
Шох Жаҳон Жўраев: - Йўқ, бўлмайди. (кулиб) Ҳозир бўлмайди! Ундай бўлган пайтлар уч-тўрт
йиллар олдин эди. Ҳозир уларга тайёр қўшиқни кўрсатаман, ўз фикрларини
билдирадилар. Улар ҳамма нарсани эшитиб кўрадилар. Шунинг учун ҳам, хатолар
йўқ, бизга эътирозлар йўқ. Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Клипларингиз қандайдир сеҳрли, сирлидек, инкор этишингиз мумкин, лекин сиз қандайдир ғайритабиийликка, мистикага қизиқасизми? Клипларингизда қора либослар, кўзлар . . .
Шох Жаҳон Жўраев: - (кулиб) Чунки, мен ўзим шундай инсонман! (ўйланиб) Ғалатироқ. Клипларимни мен ўзим ҳоҳлаб шундай сирли, ғайритабиийга ўхшаш тарзда суратга олдирмайман, ўзи шундай чиқади! Sayyod.com сайтидан олинди Яъни, мен қўшиқ яратганимда, мени миямда уни ғояси туғилади. Мен уни ёзиб қўяман. Атайлаб шундай қилмайман, ўзимда туғилган нарсани, борича чиқариб бераман. Аслида сирлиликка қизиқмайман. Мени тушуниш қийин! Баъзида ота-онам ҳам тушунишмайди.
Феруза Фаттохова: - Характерингиз шунчалик оғирми?
Шох Жаҳон Жўраев: - (ўйланиб) Жуда ҳам! Шунинг учун ҳам мени севган қизим йўқ! Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Мухлисаларингиз учун қизиқ, севган қизингиз қандай бўлиши керак?
Шох Жаҳон Жўраев: - (кулиб) Қандай бўлиши кераклигини билмайман! Нима десам экан, мени характеримга чидаш қийин! Биринчидан ёпиқ инсонман, ҳаммага кўнглимни очмайман. Жаҳлим тез чиқади. Иккинчидан ғалатиман. Ғалати гаплар айтсам, ҳамма ҳайрон қолади. Sayyod.com сайтидан олинди
Мен ҳеч қачон қанақадир инсонни
учратаман деб ўйламайман! Кутмайман ҳам! Талабимга жавоб бериш учун қандай
бўлиш кераклигини ҳам билмайман! (ўйланиб) Одамзот борки, одам билан мулоқот
қилади. Одамзот одам билан тирик. Қандайдир маънода менга ҳам бирор инсонни
кўриниши ёққан бўлиши мумкин, бирортасини муомаласи маъқул келгандир. Биттасини
тарбияси, бирини одоби ёқар. Биттасини фақат жилмайиши ёққан бўлиши мумкиндир,
лекин ўзи яхши инсон эмасдир. Яна биттасини исми жуда ҳам гўзал бўлиши мумкин.
Феруза Фаттохова: - Исмига ҳам қарайсизми? Демак, ҳаммаси битта инсонда мужассам эмас демоқчисиз?
Шох Жаҳон Жўраев: - (ўйланиб) Билмадим, мени ҳайрон қолдирадиган бўлиши керак. (кулиб) Қайсидир маънода оригинал бўлиши керак. Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Асосан, қайси клипмейкер-режиссёрлар билан ишлайсиз?
Шох Жаҳон Жўраев: - (бироз асабийлашиб) Ҳозирда клипмейкерлар
билан ишламай қўйдим! Бунга сабаб, улардан баъзиларини (аферист) фирибгарлиги!
(баланд овозда) Клипмейкер-режиссёрлардан тўйдим! (клипмейкерларни назарда
тутиб) Ҳаммаси фирибгар! Sayyod.com
сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Қайси режиссёр-клипмейкер билан шундай ҳолат юз берди? Қайси клипингиз жараёнида?
Шох Жаҳон Жўраев: - Исмини айтишни ҳоҳламайман! У хизмат ҳақига берилган пулга қониқмас экан! Ваҳоланки, аслида уни ишини нархи ўша пул эмас! Отам билан унга иккита клип суратга олдирган эдик. Sayyod.com сайтидан олинди
Sayyod.com сайтидан олинди (чуқур уҳ тортиб) У суратга олиш гуруҳидагиларга хизмат ҳақини тақсимлаб бермаган! Суратга олиш ишлари ўтгандан сўнг, компьютер графикаси устасини ҳам, монтажчини ҳам, ўша клипмейкер-режиссёрни ўзини ҳам топа олмадим. Ниҳоят, ўша клипда ишлаган Лазиз деган компьютер графикаси устасини топдим. Ўн кун у билан графика устида ишладик. Мен тайёр бўлган клипни Лазиздан олдим, клипни суратга олган клипмейкерни ўзи эса йўқолиб кетди! Кейин ўша клипмейкерни топиб, пулларимни қайтариб олдим! "Ойбарчин” қўшиғимга суратга олдирилган клип эди. Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: -Клипларингиз
ғояси кимга тегишли?
Шох Жаҳон Жўраев: - Ҳамма клипларимни ғояси ўзимники. Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Бадиий фильмларда ҳам роль ижро этиш ниятингиз борми?
Шох Жаҳон Жўраев: - Йўқ! Ёқтирмайман. Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Режиссурага қўл уриш ниятингиз борми?
Шох Жаҳон Жўраев: - Мен ҳеч қачон олдиндан бир нарсани қиламан демайман, ўйламайман ҳам. Кутилмаганда ўзи бўлади. Лекин халққа ёқадиган нарса қилишга ҳаракат қиламан. Агар режиссура бўлса, ишим халққа манзур бўлса, демак, мен ўшани тўғри қилаётган эканман. Лекин, ҳозир хонандаман. Мен ҳеч нарсага даъвогарлик қилмайман. Ўша нарса, кейин ўзини вақтида келади. Нима учундир, менда шундай. Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Характерингиздан келиб чиқиб, атайлаб сирли кўринишингиз, инсонларни қизиқтириш учун эмасми?
Шох Жаҳон Жўраев: - (ажабланиб, кулиб) Атайлаб эмас. Мени табиатим, борлиғим ўзи шундай. Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Имиджингизни ким яратади ва қайси имиджмейкерлар билан ишлайсиз?
Шох Жаҳон Жўраев: - Имиджни ўзим танлайман,
имидмейкер билан ишламайман. Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Клипларингизда қандайдир сирлилик, ғаритабиийлик сезилади. Ўзига тортиб туради, нимадир кутилаётганга ўхшайди. Ниманидир яшираётганга ҳам ўхшайсиз.
Шох Жаҳон Жўраев: - (ўйланиб) Буни мен қилмайман. Бу операторни иши. Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Лекин, клиплар ғояси ўзимники деб айтдингиз?
Шох Жаҳон Жўраев: - (тушунтиришга уриниб) Шуни
айтмоқчиманки, сиз кўрувчисиз, томошабин сифатида ўша нарсани ҳис қиляпсиз. Бу
ерда сирлилик йўқ деб ўйлайман. Фақат, мени қилган ишларимга, мени таъсирим
ўтади холос назаримда! Sayyod.com
сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - "Ёмғир” клипингизни давомини ишлашга ваъда берган эдингиз?
Шох Жаҳон Жўраев: - Олиш ниятимиз бор. Қайси қўшиқлиги сир. Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Укангиз Зохиршоҳ билан фарқингиз нимада деб ўйлайсиз?
Шох Жаҳон Жўраев: - Укам ҳали хонандаман деб тўлиқ
чиқиб кетгани йўқ! Иккинчидан ҳозир уни
овози раста вақти. (тушунтириб) Масалан, мени ўн бир йилда овозим жойига
келган. Эркак кишини овози ўзгариш вақти бўлади. Овоз жойига келмагунча қўшиқ
айтолмайсан. Бу ҳолат эркак кишиларда бўлади, аёлларда бўлмайди. Овоз жойига
келгачгина, қўшиқ айтишда бемалол ҳоҳлаган пардага чиқаверасан. Зохиршоҳ
ҳозирда, овоз ўзгариши даврида, лекин ижод қиляпти. Фақат камроқ, ҳозирча овози жойига келишини
кутяпти. Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Овозингизни отангизни овозига ўхшатишади. Чиндан ҳам жуда ўхшаш. Бу уларни кумир сифатида билганингизданми, кўпчилик шундай дейишади. Яъни, атайлаб ўхшатиш маъносида?
Шох Жаҳон Жўраев: - (кулиб) Отам бўлганларидан
кейин, овоз ҳам ўхшайди-да! Sayyod.com
сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Санъат оламида ва ҳаётда дўстларингиз борми?
Шох Жаҳон Жўраев: - (ўйланиб, жиддий) Йўқ! Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Ўзингизга ҳеч кимни дўст деб билмайсизми?
Шох Жаҳон Жўраев: - (ўйланиб қолади, бир муддат жимликдан сўнг) Дўст деб билган одамим, (санай бошлайди) шоирим Зоҳиджон Олов, аранжеровкачим Темур Раҳмон, администраторим Тоҳир ва ўзимни тўртта мусиқачим.
Феруза Фаттохова: - Бу ҳам бошқа хонандалардан ажралиб турадиган яна бир жиҳатингизми?
Шох Жаҳон Жўраев: - (ўйланиб) Мен хонандани фарзандиман. Лекин, бу соҳага мен факат таниламан, машҳур бўламан деб кирмаганман! Мени табиатим, борлиғим санъатга хос! Мен аввало қўшиқ айтишни яхши кўраман! Буни мени ишим деб биламан! Sayyod.com сайтидан олинди
Мен буни бировдан ажралиб туриш учун қилмайман, ўзим шундай инсонман! Ҳаммани ўз ишонган одами бўлади. Мени ишонган, бемалол дардимни тўкиб соладиган, хурсандчилигимни ҳам, йиғлаганимни ҳам етказадиган одамларим отам ва онам! Бошқа ҳеч ким эмас! Уларни умрлари узоқ бўлсин! Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Ижод йўлига кириб келганингизда, ўз олдингизга қўйган мақсадларингизга қанчалик эришдим деб ўйлайсиз?
Шох Жаҳон Жўраев: - Ўшанда ўйлаганларимни аста-аста, бирма-бир босиб чиқяпман. Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Қўшиқларингизга шеърларни нимага асосланиб танлайсиз? Ёки ўзингиз ёзасизми?
Шохжаҳон Жўраев: - Ўзим ҳам ёзаман. Ҳали чиқмаган
бир қатор янги қўшиқларимни шеърини ўзим ёзганман. Мени 2015 йилгача,
альбомларим тайёр. Шу вақтгача чиқарган мусиқий альбомларим эса (бирма-бир
айтиб ўтади) "Аё соқий”, "Ойгул”, "Ёмғир”, учтаси чиқди. DVD ларни ҳисобламадим.
Лекин, 2011 йилда яна чиқадиган 3 та мусиқий альбомим бор. "Зулайҳо” альбомим эстрада
қўшиқларидан иборат, "Нодира” миллий йўналишда ("Фариштагинам” қўшиғи ҳам шу
альбомдан жой олади) ва "Ё раб” деб номланган альбомларим. Отамизни "Нодира”
деган, жуда ҳам таъсирли қўшиқлари бўлган. Ўша қўшиқни қайта куйладим ва
"Нодира” альбомини номи, ўша қўшиқ номидан келиб чиқиб қўйилди. Бу қўшиққа
чиройли клип ҳам суратга олмоқчиман. Босқичма-босқич, одамларни кузатиб, уларни
нима ҳоҳлаётганига қараб, қўшиқларни чиқаравераман. Сифати ва маъносига қараб,
қўшиқ яратаман. Sayyod.com сайтидан
олинди
Sayyod.com сайтидан олинди Баъзи бир қўшиқлар бор, биттада зўрлиги билинади. Масалан, "Зебо” қўшиғим битта чиқишда ҳаммага ёқди. "Зебо” қўшиғим чиққандан сўнг, кўп Зебо деган қизга етиша олмаган инсонларни фарзандларини тўйларига бориб, тўйини ўтказганман. Зебо деган қизларга етиша олмаган йигитларни тўйларини ҳам ўтказиб бердим. Баъзи бир қўшиқларни эса, ўзини "вақти” келади. Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Ўзингизда ҳам бирор қўшиқдан жуда ҳам таъсирланиш ҳолати бўлганми?
Шох Жаҳон Жўраев: - Бўлган. . . Мен ўзим бастакорман. Ҳозир шу нарса кўп
тилга олиняпти. Бир асарни, қўшиқни яратилишини тўртликка бўлсак, қандай бўлиши
керак? Яъни, бастакор, аранжеровкачи, шоир ва қўшиқчи. Агар қўшиқчи, ҳеч қаёққа
аралашмаса, унга тайёр қўшиқни олиб келиб, ёдлатиб, айттириб қўйсанг, қўшиқчи
ким бўлиб қолади? Қўғирчоқми? Айтолмаса, келиб бошқа биров айтиб ҳам беради. Бу
ҳам хонандаликми? (хўрсиниб) Мен бу нарсага бошқача қарамоқчиман! Санъаткор ҳам
бастакор бўлсин! Ёнида иккита қанот, аранжеровкачи ва шоир бўлсин! Улар билан
маслаҳат қилсин, баҳслашсин ва чиройли асар яратсин! Менга шоир шундай нарса
ёздим деб, шеърларни олиб келади, ўқийман, ўз фикримни айтаман, шоир эса мени
деб қийналиб кетади. Кўнглимдагидек нарса чиқмагунча, қўймайман. Мени кўрса
(кулиб) юрагини ушлаб туради. Тўғрилаб, кейин аранжеровкачига борамиз. У билан
ҳам тортишиб, ишлаб, яхши қўшиқ яратамиз. Айтмоқчи бўлганим, бир асар яратиш,
мана шундай учлик билан бўлсин! Хонанда қўғирчоқ бўлиб қолмасин! Ўзингдан бир
нарса чиқса, ўзингдан туғилса, ўша қўшиғинг ўзингга қадрли бўлади! Шунинг учун
ҳам, ўзим яратганим учун, қўшиқларимни ажрата олмайман. Ҳар бир қўшиғимдан
характерини топа оламан, куладиган жойида куламан, йиғлайдиган жойида
йиғлайман. Буни ўзим биламан. Sayyod.com сайтидан
олинди
Феруза Фаттохова: - Қўшиқларингизда ўзингизни ҳам дардларингиз акс этганми?
Шох Жаҳон Жўраев: - Йўқ! Бу фақат менинг дардим
эмас! Бу қўшиқларда ҳамма ўзини топиши мумкин. Мени қўшиқларим, мени муаммоларим
эмас. Мен кўп қўшиқларимни ҳаётдан, суҳбатлашган инсонларимдан, кузатишлардан,
баъзан эса китоблардан оламан. Шеърлардан эмас, қиссалар, романлар, уларни
таъсиридан. Шундай ҳолатлар бўлади, ўқиган асарим таъсиридан тушимда уйғониб
кетган пайтларим ҳам бўлган. Яқинда бир асар ўқидим. (эслашга уриниб, эслай
олмайди) Номи ёдимда йўқ. Лекин, уни таъсиридан саҳар вақтида уйғониб кетдим. Мусиқаси
билан қўшиқ сўзи миямда айланяпти. Бундай пайтда (кулиб) кўзимни очмайман,
кўзимни очсам кетиб қолади. Пайпаслаб телефонимни топдим-да, диктофонини ёқиб,
ёзиб олдим. (ўша сатрларни беихтиёр хиргойи қилиб беради) Оҳанг ва сўз, яъни қўшиқни
учи бор. Шоирга бердим, тўлдирдик. Кейин аранжеровка қилдик ва қўшиқ яралди. Мана
шундай, ҳар хил ҳолатда қўшиқ яралади. Sayyod.com
сайтидан олинди
Масалан, "Ойбарчин” қўшиғим отни устида
яралган қўшиқ! Андижонга борганимда, бир дўстим уйига чақирди. От минамиз деб,
адирликка чиқдик. Икки соат от миниб юрган бўлсак, унга ҳадеб кимдир телефон
қилади. У эса хижолат бўлиб, нуқул "Ойбарчин, ҳозир, ҳозир” дейди. Охири, "Эзиб
юбординг, ким у Ойбарчин?” дедим. У эса, "Ойбарчин олти яшар қизча, сизни
овозингизни эшитаман деяпти, мухлисангиз, қўшиқларингизни эшитади” деди. "Кел,
телефонни бер, гаплашай” дедим. Кичик қизча экан, гаплашдик. Қизчани исми
миямда қолди. Адирдан от миниб тушиб кетяпмиз. Кутилмаганда, қўшиқни нақорати
тилимга келди. (хиргойи қилади) Дарҳол Тошкентга, шоиримизга қўнғироқ қилиб,
айтдим. Шу тарзда, "Ойбарчин” қўшиғи яралди.
Унга суратга олинган клипни бу ерда, яъни Тошкентда ҳали намойишга
қўймадим. "Фариштагинам” чиқиб кетиб қолгани учун, аралаштириб юбормадим. Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Бирор
санъаткор билан дуэт куйлаш ниятингиз борми?
Шох Жаҳон Жўраев: - Биринчи навбатда агар овози мос тушса, келиб айтса, бўлади. Лекин, ўзимни бирор санъаткор билан дуэт айтаман деган ниятим йўқ.
Феруза Фаттохова: - Ижодкорлар билан келишмовчиликлар сизда тез-тез бўлиб турадими?
Шох Жаҳон Жўраев: - Бутун умр бўлиб келган. Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Нима учун шундай деб ўйлайсиз?
Шох Жаҳон Жўраев: - Мен тўғри нарсани яхши кўрадиган, тўғри инсонман! Қинғир, фальшни ёқтирмайман! Инсонни орқасидан гапирмайман, юзига айтаман! Мана шундай камчилигинг бор, ишинг нотўғри, кет, дейман. У эса кетиб, ўз айбини билмай, мени орқамдан гапиради. Кейин шундай гаплар ёйилиб кетади. Энди бу, фақат бизда эмас, жамики дунёда бор нарса. Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Лекин, кўпинча сизлар билан содир бўлган шундай ҳолатлар, гап-сўзлар кўзга кўринади.
Шох Жаҳон Жўраев: - (кулиб, самимий) Чунки, фамилиямиз Жўраев! (Сўнг жиддийлашиб) Шерали Жўраевни ўғли бўлиш жуда ҳам қийин! Масъулияти кучли! Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова: - Айнан шу нарсадан келиб чиқиб айтмоқчиман, ижод бошлаганингизга олти йил бўлди. Нима деб ўйлайсиз, сизни кўпроқ машҳур инсонни ўғли сифатида билишадими, ёки хонанда сифатидами?
Шох Жаҳон Жўраев: - (самимий) Худога шукур. Икки-уч
йилдан бери, мени ўзимни исмим билан, хонанда сифатида қабул қилишяпти,
эшитяпман. Бундан хурсандман. Бир куни шундай воқеа бўлган. (кулиб) Йўлда
светофорда турсам, иккита бола ўтиб кетяпти. Улардан бири "Ие, қара Шералини
ўғли” деди. Иккинчиси бўлса, "Э, Жиннимисан, Шохжаҳон-ку!” деди. Лекин, мен
шундай буюк инсоннинг фарзанди эканлигимдан фахрланаман! Sayyod.com сайтидан олинди
Шоҳ Жаҳон Жўраев ўзи айтганидек, ташқи кўриниши мағрур ва сирли бўлса ҳам, суҳбат давомида ўзини самимий тутди ва саволларга босиқлик билан жавоб берди. Айниқса, виделавҳа билан боғлиқ саволга жавоби, ўзига хос мураккаб дунёқараши, ёш бўлишига қарамай, ҳозирги кундаги хонандалар ичида ўз услуби, қўшиқлари ва овози билан ажралиб чиқа олган истеъдод эгаси эканлигини билдиради. Sayyod.com сайтидан олинди
Феруза Фаттохова
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Мени сиз билан булган бахсим шу ерда якунига етди. Сизга Аллохдан омад тилайман.
Юкорида бир кизимиз бу танкидчи Ботир Кодировни одами булса керак деб гумон килибдилар. Шу фурсатдан фойдаланиб Аллох гувохлигида айтаманки мени Ботир Кодиров умуман танимиди, ва хаетида хеч качон курмаган. Мен у йигитни санъатига булган кизикишим уша машхур танкидий видео лавхадан кейин бошланган. Мен шунчаки унинг бир мухлиси ман халос. Хамма саломат булсин.
Албатта, бу мени ишим эмаску, лекин шундай ажойиб ийгит була туриб нега узига ухшаган ажойиб ва таланти уникидан кам булмаган санъаткорга шу даражада совук муомилада бу йигит. Ёки Шох Жахон унга хасад киладими? Ёки гап бошка ердами? Нимага мени сузларим Шох Жахонга шу кадар каттик таъсир килди? Ахир, мендан кура анча куполрок равишда колдирилган комментларга умуман эътибор бергани йук-ку. Ануви, ютюбда бир тожик, ялангоч баданига палто кийиб, ялангаёк булиб олиб мен Шох Жахонман деб ашула айтиб турибди. Нега унга карши эътироз видео лавхасини чикармайди Шох Жахон?
Яна бир кайтариб бу мени ишим эмас албатта, лекин Шох Жахон ва Ботир Кодировдан зур дустлар чикар эди. Улар иккаласи хам бир-биридан колишмайдиган талантли санъаткорлар. Менимча, агар улар иккаласи бир булиб Халклар Дустлигида бир концерт беришса жуда катта вокеа булса керак! Бе айб Парвардигор - тепада ёзишгандек.
Кимга яхши, кимга эса ёмонман.
Дейдиларку, беш кул баробар эмас,
Отам айтган мен дунёга келганда –
Дунёларни тебратган – Шох Жахонман.
Кимга – кибр, кимга – ёкар карашим,
Сочлар тараб, сокол куйиб юришим,
Гохо кулиб, гохо магрур, куюшим,
Кандок килай, узи шундай булишим,
Онам шундай туккан – Шохи Жахонман.
Узбекларнинг булбулини углиман,
Отам тугри, мен – тугрининг углиман!
Халкка хизмат килиб утгум бир умр,
Кунгли тугри инсонларнинг кунглиман -
Булбулзода Шохи Жахонман.
Хафа булманг, баландпарвоз сузимдан,
Манманликни ахтармангиз узимдан,
Самимият изланг юзу кузимдан,
Тошлар отманг караб туриб изимдан,
Керак булса Мукбил Шохи Жахонман
Эгилганга эгилгум пой теккунча,
Зурга бошим магрур – булутларга етгунча,
Кунглим тошдир, балким гулгунча?!
Шундай булсам керак машхар келгунча,
Тангри ёри булган Шохи Жахонман!!!
Бу қўшиқ жуда чиройли, мукаммал яратилганлиги учун мана бир неча йил бўлса ҳамки ўз мавқейини йўқотгани йўқ. Барчага бирдек маъқул бўлди. Бу қўшиқ ҳар лаҳза кимнингдир уйида, яна кимнингдур машинасида, кимнингдур телфонида янграмоқда ва энг мухими тўй-ҳашамларда куйланмоқда.
Албатта, бу қўшиқ бирданига яралиб қолмади, бунинг замирида катта меҳнат, уйқусиз тунлар бор. Шоҳ Жаҳон бу қўшиқдан олдин шу йўлда бир нечта қўшиқлар қилган эди. Масалан: “Ошиқлар валси”, “Биринчи бўса” ва бошқалар. Бу қўшиқларни яратишда ошириб борилган маҳорат албатта “Зебо”га таъсир қилмай қолмади.
Майин мусиқага тор созининг бетакрор садоси қўшилиши ҳар қандай инсонни ўзига қаратмай қолмайди. Қўшиқнинг авжига чиқиб яна торнинг бетакрор чилинишига ўтилгач эшитиб турган одам беихтиёр қўлида тор бўлмасада бўш турган қўлларида тор чолгандек харакатларни қилади. Мени икки ёшли жияним бор. Унга “Зебо”га олинган килипни қўйиб бериб, –“нима қиляпти” – десангиз кичкина, мўжазгина қўллари билан кўкрагини чертади. Бу билан нима демоқчиман, бу ҳам бўлса, ўзбекнинг кимлар учундир “эскирган” созида, айниқса торни кўрсатиб бу созни номи нима десангиз “рубоб” дегувчи ёшларга ҳам маъқул келадиган ажиб бир қўшиқ яратса бўлар эканку! Балки фақат ёшларни айблавермасдан шундай ижодкорларни қўллаб-қувватлаб, ёшларни миллий мусиқа тамон чорлаш мумкиндир. Шу туфайли бу қўшиқ, уни яратган ва куйлаган инсон биз учун қадирли.
Юқорида айтиб ўттикки, бу қўшиқнинг яратувчиси ҳам Шоҳ Жаҳоннинг ўзидир. Биз ўзбекларда – “гап келганда отангни ҳам аяма” – деган гап борки, мен фақат бир-икки муаммоли масалаларга тўхталмоқчиман.
Шерали Жўраев ва биз каби ул зотнинг мухлисларини бир оз ўйлантирган, Шерали Жўраевга ҳар ҳил даъволар билан чиққанлар аввало, “Зебо” қўшиғининг ярмичалик бирор нарса қилсинлар ва кейин уларнинг даъвосини ўйлаб кўрайлик. Мени гапимга – “Уларнинг ҳам “Зебо”чалик яхши қўшиқлари бор” – деб қарши чиқишингиз мумкин, бор, лекин, ўша қўшиқларнинг яратувчиси бошқалардир. Улар фақат ижорочи. Мен уларга қўшиқчи ёки ҳофиз деб мурожаат қилмаган бўлардим. Шундайларга қўшиқ яратиб бераётганлар олдига бориб, ўша “қўшиқчилар” бераётган пулни икки хисса тўлайман десангиз, аминманки уларга эмас, биринчи бўлиб сизга, энг яхши қўшиқлақрини икки қўллаб тортиқ қилади. Хуласа шуки биз учун, шахсан менга ҳар ҳил даъво билан чиққанларнинг барча қўшиқлари битта-ю, “Зебо” битта!
Бошқа бир масала эса бу Шерали Жўраевни чарчаганга чиқариб қўйган, – “қўшиқ айтишни йиғиштирса ҳам бўлади” – дегувчи баъзи “шогердларининг” фикрларидир. Балким, қайсидур маънода улар учун шундайдир, лекин Шерали Жўраев шундай ижодкорки, улар айтгандек, қўшиқ айтолмай қолган ҳолида ҳам керак бўлса улардан яхшироқ куйлай олади. Бу бир ҳақиқатдир, биз бундай дейишлигимизга яна бир сабаб борки, ундайлар учун яъни Шерали Жўраевни қачон чарчаркин деб кутиб ётувчиларга айни пайтда бир нарсани англатмоқ керак, энди Шерали Жўраев ҳеч қачон толмагай. Мен ҳозирги вақтда Шерали Жўраевни юксак парвозга шайланаётган бургутга ўхшатаман. Икки ўғли икки қанотидур. Шерали Жўраев уларга бош бўлиб, тўғрини йўлни кўрсатиб турса, албатта, ул иккиси ўз сўзини айтадилар. Юқоридаги бир нарсаларни “кутиб турганлар” энди кутмоқлик бефойдалигини билсинлар.
Лекин муъаммо шуки, улар ҳақиқатни қандай эканлигини англолмайдилар. Шу сабабдан доим бир нарсалар ўйлаб топаверадилар.
Тургунов Жахонгир.
"Улар фақат ижорочи. Мен уларга қўшиқчи ёки ҳофиз деб мурожаат қилмаган бўлардим" (Тургунов Жахонгир). Менимча ижорочи эмас, ижрочи булса керак. Кейин бу сузларни учаласи хам бир-биридан фарки йук. Узбек тили багоят бой тил ижрочи деса хам булади, кушикчи деса хам булади (еки пятница деса хам булади шестница деса хам булади). Асосий нарса уша кушикни одамларни кунглига кандай тарзда етказиб бериш. Агар, хурматли Шерали Жураевни сехрли овозлари булмаганда менимча бундай даражага етиш савол белгиси остида булиб колар эди.
Шундайларга қўшиқ яратиб бераётганлар олдига бориб, ўша “қўшиқчилар” бераётган пулни икки хисса тўлайман десангиз, аминманки уларга эмас, биринчи бўлиб сизга, энг яхши қўшиқлақрини икки қўллаб тортиқ қилади (Тургунов Жахонгир). Энди бу ёгини сал ошириб юбордиз. Энди ашаддий мухлис ман деб гапираверадими огзига келганини. Шоир инсонларни унака оёк ости килиб юбориш одобдан эмас. Хали узбекни кушикчилари билан хофизлари шоирлар халкига килган хизматини, ўндан бирини хам килмаган таксир. Хамма бармок бир хил эмас.
Хулоса шуки, мошинада сизни кушигингизни янграшини хохласангиз "капитал" тупланг, чунки радиога чикиш хам текин эмас.
Мухтарам Сайиод жаноблари айтганларидек ПИАР керак, ПИАР! ПИАРГА эса яна уша КАПИТАЛ керак!
Кейин, ануви тепадаги клавиатура кахрамонларига айтмокчи булган гапим шуки узингни купол ва тупой комментларинг билан шундай машхур одамни форумини ахлат хонага айлантирмасдан, ман санга агар мард булсанг бир емайл бераман, уша ерга канча хохласанг езавергин, ундан беш баттар килиб кайтариб юбораман узинга. Бу ер маданиятлик жой, ёзаверма хар-хил нарсаларни.
Бундай ажойиб киз узимизга хам керак. Агар, буюк санъаткорларимиз мингталаб шогирд тахламасдан, бир Севарадек истеъдодлик ва латофатлик кизни куллаб-кувватлашганда, халкка канча фойдаси булар эди. Афсус, вакт эса аямасдан утаверади ва утаверади.
Бундай ажойиб киз узимизга хам керак. Агар, буюк санъаткорларимиз мингталаб шогирд тахламасдан, бир Севарадек истеъдодлик ва латофатлик кизни куллаб-кувватлашганда, халкка канча фойдаси булар эди. Афсус, вакт эса аямасдан утаверади ва утаверади.
Билиб олинг, Юлдуз Усмоновани бир аёл боши билан узбек халкига килган жасоратона хизматларини хали бирорта санъаткор ёки хофиз килгани йук. Киргизларга карши (Дадахон Хасандан ташкари) кайси кушикчини кушик айтишга духи етди. Хаммаси бир жойини кисиб утирибди. Хали умур тухтаб колгани йук, ким тарихда кандай тарзда колишини келажак курсатади. Хозир эса Нострадамуслик килишни фойдаси йук.