05:15 "Чунки ўзим мураккабман-да" | |
ХОНАНДА ШОХ ЖАҲОН ЖЎРАЕВНИНГ "АРАБ ҚИЗИ ЗУЛАЙҲО” ҚЎШИҒИГА КЛИП СУРАТГА ОЛИШ ЖАРАЁНИДАН РЕПОРТАЖ
Бугун 21 май куни соат 12.00 да "Ўзбекфильм” павильонларидан бирида хонанда Шох Жаҳон Жўраевнинг "Араб қизи Зулайҳо” қўшиғига видеоклип суратга олиш ишлари бошланди. Хабар беришларича бу видеоклип учун махсус декорация бир ой давомида қурилган бўлиб, у шоҳ саройи кўринишидадир. Суратга олиш майдончасига келганимизда оператор Умид Маликов малика билан боғлиқ сахнани суратга олиш билан банд эди. Клипнинг сюжет қисми шу "сарой” декорацияда суратга олиниши керак бўлиб, хонанда Шох Жаҳоннинг треки эса, алоҳида декорация суратга олиниши маълум қилинди. Хонанда Шох Жаҳоннинг ўзи суратга олиш майдончасига соат 16.00 да кириб
келгач, биринчи навбатда декорация "сарой”даги гилам унга маъқул бўлмади. Сабаби, қўшиқ араб қизи ҳақида бўлгани учун, маликанинг саройи ҳам араб саройларига ўхшаш бўлиши керак экан. Бундан ташқари, хонанданинг ўзи, малика образида суратга тушаётган қизнинг ташқи кўриниши ҳам, араб қизларига ўхшамаслигини ва уни алмаштиришларини айтди. Суратга олиш гуруҳи, ўша пайтнинг ўзида малика образига бошқа қиз излай бошлашди. Шу пайтда суратга олиш майдонига кириб келган, раққоса образи учун таклиф қилинган қиз, хонанда Шох Жаҳоннинг фикрича, малика образига мос тушиши айтилиб, бу образга ўша қизни, раққоса образи учун эса канизаклар ролларига чақирилганлар орасидан бир қиз танланди. Шундан сўнг, раққоса қиз маликага "айланди”. Клипда суратга тушиш
учун таклиф қилинган бир неча қаҳрамон қиёфалар ҳам бўлиб, булар дарвеш,
соқчилар, араб хизматкорлар, канизак қизлар эди. Улар ҳам махсус кийимларда
бўлиб, гримёр томонидан алоҳида грим қилинди. Айниқса, соқчилар образидагиларни юзи ва қўллари махсус бўёқ билан бўялди. Клип учун кийимлар "Ўзбекфильм”дан махсус подбор қилингани ҳақида, костюмёр айтиб ўтди. Хонанда Шох Жаҳоннинг ўзи эса, ниҳоятда ўз ишига талабчан бўлгани
ҳолда, бир пайт эгнидаги кийими ҳам ўзига маъқул бўлмай қолди. Лекин, пробный
съёмка қилиб кўрилгач, хонанда бу кийимда суратга тушишга рози бўлди. Декорация "сарой эшиги” ёнига оловлар ёқилди. Ҳамма қаҳрамонлар ўз жойларини эгаллашди. Суратга олиш ишлари бошланганда, соат 18.00 дан ошган эди. Клип оператори Умид Маликовнинг айтишича, суратга олиш ишлари тонгга қадар давом этиши ҳам мумкин экан. Хонанданинг треки эса, эртаси куни суратга олинар экан.
Хонанда Шох Жаҳон Жўраев: - Бу клип ҳам сюжет, ҳам трекли. Клип ғояси ўзимники ва режиссёри ҳам,
ўзим дейишим мумкин. Клипда компьютер графикасидан фойдаланилади. Клипни айнан,
мураккаб услубда, декорацияда суратга олдиряпман. Сабаби, ўзим ҳам мураккаб инсонман ҳаётда.
Суратга олиш майдонидан чиқиб кетаётганимизда, хонанда Шох Жаҳонни маликанинг саройига кириб келиш жараёни, суратга олинаётган эди. Феруза Фаттохова Саида Вахобова | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 7733 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 25 | |||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |