25 ноябрь куни Ургенчдаги курсдоши Сарвар Машариповни
тўйига келган Шохжахон Жўраевни сюрпризлар кутиб олди.
Қўшиқ куйлаб бўлиб бироз дам олишни истаган Шохжахон
Жўраевга ўртакаш қитмирлик қилади. Яъни келин-куёв кесаётган торт бўлакларини
кимошди савдосида беллашишга Шохжахонни таклиф этади. Тўйхонадаги янада
қитмирроғи торт бўлагини бир миллион деб юборади, чорасиз қолган Шохжахон бир
ярим миллион деганида...шартта СОТИЛДИ!-эълони!
Қалай?
Дўстига қимматбахо бўлакни тақдим қилган Шохжахон уни куёв ва келинга едиртиришдан бошқа иложи
қолмайди.
Эртаси куни тонг сахардан куёв
Шохжахонни Хивани айлантиргани олиб кетади. Жуда хам совуқдан шамоллашга
улгурган Шохжахон биронта яқинроқ кафега исинишга кириб қоладию... Талабларга
биноан отасини қўшиғини куйлашга мажбур бўлади. Аксига олиб тори ёнида эмас,
кимнингдир торини келтиришгач уни зўрға амаллаб созлаб, шамоллаган овозда
Шерали Жўраевнинг "Ошиқ бўлдим” қўшиғини куйлаб турганида торнинг симлари
узилади.
Шунда хам охиригача куйлаб битирган Шохжахонни жонли
ижросидан хамма мамнун. Видеолавха эътиборингизга хавола.
Шохжахон Жўраевни тўйларда энг файзли йигит хонанда
сифатида кўпчилик гапиради. Қизларимиздан Нилуфар Усмонова кириб келганидаёқ
хаммаёқ ёришиб кетгандек дея таърифлашса, Шохжахон кириб келаётганидаги ўзига
ярашган виқор, салобати тўйхонани босиши сезилиши, ўзига хос бир файзи яққол
сезилишини кўп эшитмоқдамиз.
Фикримча дуэт борасида Нилуфархон айнан мана шу йигит билан роса ярашган бўларди.
Мана шу сурат хам айнан бу фикрларга асосан юборилмоқда.
Хоразм.
Ургенчдан Отажон Машарипов sayyod.uz
учун махсус.
"sam" Do'stim soch soqolizzi eplab yuriydigan inson bo'lsayiz agar o'zizzi bilib San'atkorni hurmatini qiling, San'atkorni Ijodiy yutuqlari va Kamchiliklaridan boshqasi haqida gapirishi yaxshi emas Muxlisni
Shoh Jahon aka gam yo'q sizga har doimgiday Alloh nasib qisa meni to'yimgayam fayz qo'shas niyatim shu omadizzi bersin Haqiqiy SHER davomchisi gap yo'q SHOH JAHON NASTOYASHIY PRINS
Agar shunday darajaga chiqmaganida xalq kulardi ham avvalo Ota-onasiga Raxmat! shunday sharoitdan unumli foydalanyotgan ShoxJahon akaga raxmat.Akamiz har doim ishonchni oqlagan uyaltirmagan. Ashaddiy muxlisingizman ShoxJahon aka!!!
Odam ozi xoxlagaday kiyinishga 100 % xaqqi bor. Birovga gap topishdan oldin ozlaringni eplab ollaring. Nima birovni tanqid qilishdan boshqa ishlaring yoqmi. Shoxjaxonni imiji shu xoxlagan tan olsin xoxlamagan dam!!!
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.