02:04 Шохруххонни тиз чўктирган қиз... | |
29 май куни МулоқотУз кафесида Шохруххоннинг фанклуби ташкиллаштирган тадбир бўлиб ўтди. Унга нафақат таваллуд айёми нишонланаётган Шохруххонни ўзи балки, бошқа фанклублар ва ОАВ вакиллари хам таклиф қилинганди. Бизнинг сайтимиздан фанфорум аъзолари хам, фанфорум рахбари Шахло Қодирова бошчилигида сайт ва фанфорум номидан табриклагани келишди. Кафеда Гугуша, Афруз гурухи фанклублари ва СБУз сайти рахбари Миртохир Мирғуломовга кўзимиз тушди. Шохруххоннинг фанклуби кафени сд дисклардан безатиб, Шохруххон номини хам деворга шу дисклардан фойдаланган холда ёзишган. Шохруххон ўзини узоқ куттирмади ва ўзини продюсери Иззатила, Али Отажонов ва Мухаммадали билан ташриф буюрди. Кўчаданоқ Шохруххон фанклуби рахбари "янги чақалоқни" бурнидан бураб-бураб табриклади. Табриклар аста секин саволларга айланди -Бизларга кенайи қачон олиб келасиз? Шохруххон: -Сизларга кенайи керакми? хамма кулади, Шохруххон: - Бўлиб қолар, -Яхши кўрган қизингиз номи? Шохруххон:-Сир бўлақолсин. Гитара билан келган йигит, Шохруххондан гитарада чалиб жонли ижрода куйлаб беришни сўради. Шохруххон гитарада ижро қилишни билмаслигини айтди. Шунда бошловчи мусиқий танаффус кейинроқ эканлигини билдирди. Совғалар турли бўлди. Афруз гурухи фанклуби Шохруххон билан Афруз гурухи йигитлари қиёфалари бирга чизилган суратни совға қилишди. Албатта тортлар совғалардан кўп) Оригинал ва мусиқий торт) Гугуша фанклуби микрофондан ясалган сувенир совға қилди. Фарғоналик Шохруххоннинг "Зўрсан" номли фанклуби хам совға билан ташриф буюрган. Афруз гурухи фанклубининг энг жажжи иштирокчиси барчани юзига табассум улашди. Шу куннинг фишкаси бу Озарбайжон миллатига мансуб Улкер исмли қиз бўлди. У аввалига Лара Фабианни машхур хити "Же тем"ни "минус"да жонли куйлаб берди, кейин эса ўз воқеаси билан бўлишди: -Бир неча йил аввал гала концертда Шохруххонни кўриб "юракдан урганди". Бир йил ичида айнан Шохруххон учун ўзбек тилини ўрганиб олдим. Кейин санъатга бўлган қизиқишим янада оловланиб, "Эстрада ва цирк" коллежига ўқишга кирдим. Илк маротаба Шохруххон билан эса "Қон топшириш акцияси"да кўришдим. (сайтимиз "Фахрли инсон" хайрия лойихасини назарда тутади). Шохруххон бундан таъсирланиб унинг олдига келади: -Мени шунга лойиқ деб биласизми? Улкер:-Агар лойиқ бўлмаганингизда шундай нарсалар қилмаган бўлардим. Шохруххон рахмат айтиб, уни олдида тиз чўкади... Мана шу жойида хиндча ааааааа ааааа деган халиги қизлар товушидан саундтрек кетадику, шу етишмади))) Жуда таъсирли онлар... Шохруххон "Лексус ёки Феррари" қўшиғини ижро қилди, Улкер эса унга жўр бўлди. Тортлар кесилди, ейилди ва едирилди... Умринг ширин ўтсин, йигит! Шахло Қодирова ва Сарвар Зохидов маълумоти асосида тайёрланди. Суратлар Абдурахмон Содиқовга тегишли Обработкаси Сайёдга, Матн хам)) Аааа аааа ааааааа)))
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 19898 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 36 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |