Шохруххонда ўзгаришлар. Yangiliklar
Шохруххонда ўзгаришлар.

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
Шохруххонни унинг маъмури Тохирсиз тасаввур этиш қийин эди. Шоу бизнес оламида айнан муомала маданияти билан кўпчилик ерда ўзини кўрсата олган, ва кези келса кўп муаммоларни хам айнан шу муомаласи туфайли хал қила оладиган Тохир Шохруххонни тарк этди.

Тохир сабаблар хақида бўлишишни истамади. Шу ўринда Шохруххон хам бу воқеага оддий, Тохирни бошқа ишлари бор дегандек жавоб қилди холос.

Хар иккала йигит хам муаммони ошкор этмай балки тўғри қилишди, лекин бу хамкорликка чек қўйилгани бежиз эмас.
Хар иккисига хам хурматимиз ўринли бўлгани сабабли бу хақида тахлил қилиб, чуқурлашишни истамадик. 
Барчасини вақт кўрсатар.

Тохирни шоу-бизнес оламидаги ижобий ўрни ва бугунги кунда у каби маъмурлар кам учрашини хисобга олсак, албатта у ишсиз қолиши қийин. Унинг Шохруххондан кетганлиги хақида хабар тарқалгач, таклифлар ўзини куттирмаганидан хабаримиз бор.
Шахсан биздан хам қўнғироқ қилиб, Тохир хақида  қизиққанлар бўлди. Албатта Шохруххоннинг барча янгиликлари, аудио ва видеолари ўз вақтида сайтимизда биринчилардан бўлиб тақдим этилиши, тунми, тонгми, тезда келтириб беришини инобатга олганда у хақида фикримиз хам ижобий қолган.

Бугунги кундаги хабарларга қараганда, Тохир  "Маэстро" продюсерлик марказининг хонандаларига маъмурликка таклиф қилинган. Хозирда бу продюсерлик марказидан сизлар Тамила ва Амира Алибековаларни танийсиз. Лекин Тохир Афруз гурухи йигитларига маъмурлик қилаётгани маълум бўлди

Шоу-бизнес оламида бу каби холатлар тез-тез учраб туради. Мисол тариқасида Манзуранинг Шербек исмли маъмури хам хозирда Муниса Ризаевага маъмурлик қилмоқда. Манзурага Абдумалик исмли ёш йигитча хам бироз муддат маъмурлик қилдию, кўринмай қолди. 
Аслида бу иш осон эмаслигини инобатга олсак, хайратланарли жойи йўқ. Хозир Манзурада Бахром исмли маъмур. 

Продюсер, маъмурлар ва хонандалар мавзуси бу билан якунланмайди. Аксига, бу орқали яқин кунлар катта бир мақола учун стартни бошлаймиз дея оламиз. У мақолада хаммаси тахлил қилинади. Машхур ва таниқли продюсерлар, маъмурлар ва хоказо.

Яқиндагина Малайзияда дам олиб келган Шохруххонга келсак, унинг янги маъмурининг исми Иззат. Аввал у хонанда Мустафо билан ишлаган деган маълумотлар мавжуд. Шохруххон февраль бошларида Санкт-Петербургга 14 февраль куни концерт дастурини тақдим этгани клипмейкер Жасур Шаметов билан учиб кетади.

Жасур Шаметов билан деганим сабаби, у  ерда  "Ты не одна" деб номланган янги рус тилидаги қўшиғига клип суратга олдириш режада бор.

Пойтахтимиздаги концерт дастури яна кўчирилгани хақида хабар бўлгани билан, хозирга қадар аниқ кунлар белгиланмаган.

Воқеалар ривожини кузатамиз!
31-Янв-2012 08:24
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : Shohruhhon
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Shahlo24   (31-Янв-2012 08:36)
Вок,еала ривожини бизаям кутамиза!Маълумотла учун рахмат Сардорака!

2 Azizbek717   (31-Янв-2012 08:48)
OK Shohruhxonga omad tilimiz bu yog'iga gazni bossin endi mamurini yo'qligini bildirmagan xolda albatta!!!

3 Gulilola   (31-Янв-2012 09:05)
Raxmat SAYYOD! Barcha ma'lumotlar uchun!)
Shohruhxonga OMAD! Konsertlarini a'lo darajada o'tkazvosinla! O'ZB.degi konsertlarini kutvomiza!(

4 SHAXZOD NORMATOV   (31-Янв-2012 09:30)
Voy vapwe Bekor böptiku eex)))) Toxir bn yaxwi Natijala bøvotudi. Tamila ni TANKAsida ¤$¤ vapwe köp bösa kerede. Kanewna wu iwini bowqa joyda Qimmatga qisa lyuboy odam ketip qoladi. WOHRUHXONga tasir qiladi bu, . . .

5 Loading   (31-Янв-2012 10:34)
Vay shapat shovlar nima bo'ldi. Axir Toxir akani...

6 БОБО   (31-Янв-2012 10:37)
Шохруххоннинг Санкт Петербургдаги концерти афишасини курганман.
14 февралда булиши кутилмокда.Насиб булса бориб куришга харакат
киламиз.

7 FC_PAXTAKOR   (31-Янв-2012 11:05)
Hayot davom etadi. Omadini bersin.

8 Alisher_A   (31-Янв-2012 11:29)
rahmat sayyod!

9 Hushroy   (31-Янв-2012 11:48)
Сардор ака, етказган кайноккина хабар ва маълумотлар учун ташаккур!
Вокеалар ривожини кузатиб коламиз, албатта!

10 VENENA_89   (31-Янв-2012 12:53)
иккаловига хам омад! Шохруххон концертларини яхши кайфиятда уткизвосинла! smile

11 Star92   (31-Янв-2012 14:53)
Mayli! Ikkovlariga ham omad!

12 mister   (31-Янв-2012 15:30)
yangilik uchun raxmat!

13 Ranosh   (31-Янв-2012 17:36)
янги тандирдан узилган кайноккина хабарла билан бизани хабардор кивотган Сайёдга ташаккур.Шохруххонга булса ижодий омад.

14 Qahramon   (31-Янв-2012 18:32)
илтимос мени коментериямни хам чикарингллар хар доим йозсам чикмаяпти саййод.ком

15 zılola   (31-Янв-2012 18:51)
SANKTPETURBUGDYAM UZBELA KOP BUSA KEREKDEE OTGA KOP SANATCHILA KONSER BERGANI KETSHVATDII OMADLIGINI BERSNN biggrin

16 Zafar   (01-Фев-2012 22:27)
iltimos piterdagi konsertni aniq soati va joyini yozing. biletni qanday olsak boladi. Rahmat

20 shoxadjan   (09-Фев-2012 03:25)
bilet narxi 1000 rubl 14 fevralda buladi)))

17 Qahramon   (02-Фев-2012 01:45)
Шохруххон ока сизга омад тилайман мухлислларизни бахтига сог омон болинг smile

18 kamron   (02-Фев-2012 17:23)
klass gap yo

19 Dilnozaxon   (04-Фев-2012 10:22)
wu kiyim juda yarawipti(qizil)faqat nega krosovka bn??

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [457]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1006]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [64]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [580]
Tabriklar [167]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [235]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [765]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 22
Мехмонлар: 22
Рўйхатдагилардан: 0