Нихоят узоқ кутилиб, расмий клип чиққунча, нақ икта норасмий видеога қўйилган "Нима қилиш керак" қўшиғи расмий клипини қабул қиламиз!
Сўнгги пайтлар, аввал клипларни ижтимоий тармоқларда премьера қилиб, одамлар фикрларини ўрганмоқдамиз, зеро сайтимизда расмий премьерани бошлаб, у ижод намунасига фикр билдираётганимизда уларнинг фикри билан хам таққослаш ўринли деб хисобладик.
Мазкур клип ижтимоий тармоқларда аъло даражада бахоланди.
Менинг фикримча клипнинг катта ютуғи, бу аввало хорижда олинаётган клиплар орасида, ўша хориждаги манзаралардан максимал ва оригинал равишда тўғри фойдаланиб, унга асосли ғоя бириктирилганида деб хисобладим.
Хорижда клип олиб қайтдим-деган ижод намуналарида, асосан шунчаки сохил, катер, пляж, шахар кўчаси, хориж машинаси...бўлди. Хаммасида бир нарса, ғоя эса деярли йўқ.
Шохруххоннинг клипида хам, гарчан катер, сохил, шахар кўчаси бўлсада, клипга хос ғоя билан қизиқ бойитилгани, ва айнан шу ғоя ва уни етказиб бериш махорати устунлиги юқори келган. Смс бомбардир ролидаги Шохруххоннинг оддий ва енгилгина роли бўлса хам, кузатиш қизиқ ва ишонарли эканлигига шубха йўқ.
Осма кўприклардаги лавхалар, фондаги вертолёт билан трек, катернинг шиддатли йўналишидаги учида Шохруххон, ва албатта СМСларни бу тариқа бомбардимон қилаётган, яъни тарқатаётган лавхалар клипнинг ютуғи десак муболаға бўлмас.
Мазкур клипдаги суратга олиш учун, объектларни Шохруххон ўзи шахсан шахар кезиб танлаганини маълум қилишди. Клип Малайзия ва Тошкентда суратга олинган.
"Нима қилиш керак?" қўшиғи саундтрек сифатида аввал тақдим этилгани боис, аралашиб кетмаслиги учун, бу клипни "Шохруххон СМС БОМБАРДИР!" дея номладик)))
Vaaav mana klip Shohruhxon baribir N 1 da eplabdi atak. Nima qilish kerak? Shohruhxon ga omad lar tilash kerak xexe ertalabda kayfiyatim ko'tarildi klipni ko'rib )))
Shottayam shu qizil ishtonida! Zor! Katerda jiletsiz, straxovkasiz, erkinroq harakat qilish kere edi, bolee tabiiyroq chiqardi. Tanqidimni togri qabul qiling.
Mashettayam 1tasi shoxruhxon, yana 1tasi shohruxhon, boshqasi shohruhxon deb x bilan h ni hohlagan joyida yozipti! shunaqa qiliiib o'zlarini qiynab yurisho'vir qovoq kallalar. ))) meni narigi mavzudegi gaplarimi isbotini shu yerdayam ko'rishiz mumkin Sardor aka! ))
Aziz do'stlarim! Meni sizlarga 1 ta iltimosim yoki taklifim: lotin yozuvida yozganda, faqat 'h' ni ishlating! Кириллчада ёзсангиз эса, 'х' ни! Hech qachon lotinchadagi 'x' bilan, кириллчадаги 'х,' ларни ишлатманг барака топгурлар! Қайсидир 1 та ---- шуни қоида қилиб китобларга киритгани билан, бу тўғри ва чиройли бўлади дегани эмас! Шу бугундан бошлаб мени айтганимни қилинглар ва сиз бу билан ўзбек тилига хеч қандай зарар етказмаганингизни сезасиз!
Shu qo'shiqni musiqasi ilgarigi SoFts kanalida qo'yiladigan skeytbordchilar haqidagi klipidagiga o'xshaydi nomini topolmayapman!
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.