01:35 Шохруххон, Райхон ва Лоланинг қўшиқлари ўғирланди! | |
Бизнинг артистларимиз хориж хонандаларидан ўғирлаб куйлаш баланси тобора нормаллашмоқда)) Хориж хонандалари борган сари бизнинг хонандаларимизни қўшиқларини тинғ этиб оволишларидан нақ икки холат факти:
Райхон ва Лола ижросидаги "Кўникмадим" дуэти (муаллиф Лола уни анча аввал ўзи куйлаши учун ёзиб қўйгани ва анча пайт студияда қўшиқ ётгани ва вақти келиб дуэт бўлгани хақида айтганди) Доғистонда Хизмат кўрсатган артист Марина Алиева бу дуэтни "Бьется Сердце" (Юрак урмоқда) тарзида куйлаб чиқарибдила: (ютубга 6-январь 2016 йил қўйилган)
Шохруххоннинг 2013 йил куйлаб унга мушук ролида клип олган "Фарқи йўқ" қўшиғини эса Қозоғистонлик Фархад Ескенеев "Жалғыз сен емес" дея куйлаган. Нақоротида хаттоки ўзбекча тури қолган "Қарамаса қарамасин, ўйламаса ўйламасин" дея туриб "фарқи йўқ" ўрнига Жалғыз сен емес деворган) Умуман олганда матн деярли ўзгармаган:
Демак ўзимизнинг ижодкорларимиз хам яхши ишлашмоқда!
Аммо лекин ва бироқ деган жойида эса мана буниси: Ўзбекистон Халқ Артисти Озодбек Назарбековнинг "Лола" қўшиғи 2015-йил бошида тақдим этилган...майли 2014-йил хам десак... 2013-йил (!) 1-июль кунида ютубга қўйилган хиндларнинг Nenjae (Panivizhum Nilavu фильмига саундтрек) қўшиғини бир тингласангиз...:
Ха, ўлар энди 2015 ёки Бахром Назаров шарофати ила 2014-йил Ўзбекистонда промоси бошланган "Лола" қўшиғини 2013-йил хиндлар ўғирлаган бўлса а?)) Ёппирай! Лекин Озодбек илк ижодини хиндларнинг қўшиғини (уям юқоридаги қўшиқ каби бир фильмнинг саундтреки эди) куйлаб чиққанини хисобга олсак хайратланарли тарафи йўқдир. Яна билмасам. "Лола"ни Бахром Назаров Озодбек Назарбековдан берухсат 2014-йил охирида куйлаб чиқарди, Озодбек Назарбеков эса 2015-йил чиқарди... Қанча машмаша бўлгандию...аслида икки НАЗАРли нимярим фамилиядош устоз ва шогирд бировникини талашган бўлиб чиқди)) куламаней...)) Халиям мени ажаблантирмоқдасан о шоуПиз!) Буёғи ПизнеС! йўғэ, бизнес!) | |
Бўлим: Ijara qo'shiqlar |
Кўрилган: 34670 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 23 | |||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |