00:02 Шохруххон концертидан мини-репорт | |
Аввало Шохруххоннинг концертида мини репортаж кечроқ тақдим қилинаётганидан узр сўраймиз, сабаблари сайтимиз ва медиа-марказимиздаги ишлар жудаям кўпайиб кетганлиги билан боғлиқ бўлмоқда. Мини репортаж бўлиб, батафсил бўлмагани сабаблари эса очиқ гап, яшириб нима қилдик, шунчаки шу йили Шохруххон хамкорликни биз билан қила олмади ва лекин концертига таклиф қилди. Хамкорлик қила олмагани сабаби эса Тарона қошида очилган попкорн сайти билан боғлиқ, Шохруххон мазкур компанияга қарашли бўлиб, унинг концертига хам айнан Тарона масъул бўлганлиги сабабли, уларни қўйган талабидан четлаша олмайди. Нафақат Шохруххон , балки Лола ва бошқа Таронанинг лойихалари сайтимизда камнамо бўлгани боиси хам, айнан Тарона компаниясининг, уларнинг лойихалари бўлган артистларни барча янгиликлари (+аудио, видео фото) аввал фақат попкорнда бўлиши, кейин бошқаларда бўлиши шарти қўйилгани билан боғлиқ бўлмоқда. Бошқа оммавий ахборот воситалари, хусусан баъзи сайтлар каби умумийлик ёки "борига барака" даражасида ишламаслигимиздан хабарингиз бор ва сайтимиз ўз мавқеига эга бўлган даврдан буён, фақат илк янгиликлар (+фото видео аудио) аввал бизда кейин бошқаларда тартиби сақлаб келмоқда. Шунга яраша сифати хам халқ ва артистларга қулай тарзда! Аммо попкорн сайти хам худди шу шарт билан ишлаши кераклиги боис, айрим машхурлар икки ўт орасида қолмоқда)) Билмасам, аввал сайт ўзини исботлаши керакмиди)) Зўрлаб реклама қилинган нарса нимагаям эришарди? Шахсан бизга бу қайтанига енгиллик яратади, зеро хар бир концертдан репортаж ва суратларни тайёрлашни ўзи бўлмайди. Айни дамда эса медиа марказимиздаги ишларни ўзи етиб ортмоқда. Шунча пайт текинга хизматларимиз сифати эса хамиша юқори бахоланиб келинган ва ортиқча ниманидир исботлаш устида харакат қилишимиз менимча ортиқча! Ёшларам ишласинчи)) Бошқа сайтлар бирон талабни қўйишдан аввал, шунга лойиқ бўлишларини, нафақат югурик репортажлар балки, ижодкорга хос равишдаги муаллифлик лойиха ва мақолалари билан хам ёриб чиқишларини тилаб қоламиз. Хозирча бундай сайтлардан фақат шовшув сайтини тан оламан холос!) Яшириб нима қилдик, тўғрисида, бу билан Тарона ёки попкорнга ёмонлигимиз йўқ, шунчаки сайтимизга шу хонандалар нима учун бизда кўринмаётганлари сабабларини сўраб мурожаат қилаётганлар кети узилмаяпти, очиқ жавобни бериш кереку. Майли хамманинг ўз тартиб қоидаси, аммо бор нарсани яширмаймиз. Шохруххон билан ўзаро хурматимиз сақланганлиги сабабли мини репортажни тақдим этамиз: Концерт савияси тарафлама бу йилги дастур анча юқори! Сахна кўринишлари ва постановкалар нафақат қўшиққа хос, балки етарли даражада эффектли. Шохруххоннинг имиджи хам дастур композициясининг тўкислигини таъминловчи мухим ғоя бўлганлиги хам кўриниб турибди. Ранглар, сахна кўринишлари барчаси Шохруххоннинг клиплари доирасида, аммо бироз ўзгача тарзда сахнада жонланган. Концертнинг иккинчи куни Шохруххон биринчи қаторда ўтирган Нилуфарни сахнага тортиб олиб рақс тушишди. Зални энг портлатган сахна кўриниши , бу Шахзода билан дуэтда бўлди. Лола билан "Йиғлар осмон" дуэти ремикс тарзида тақдим этилди. Муниса Ризаева билан янги куйланган "Керагим" қўшиғи менга жудаям ёқди. Нафақат менга балки ижодий жамоамизга хам, улар гуглить қилиб кўчириб олишга хам улгурибди. Мунисанинг кўриниши борган сари гламур оламини тилини тишлатмоқда. Айни дамда у ягона фэшн хонанда эканлиги сир эмас ва фотографимиз бу хонанда пайдо бўлгач, айтишича, ижоди қайнаб кетиб атрофдаги хаммани унутиб юборади)) Балки шунинг учун, хар бир тадбирдан 1000тадан 900та сурат айнан Мунисаники бўлади. Яна бир дуэт Божалар гурухи билан бўлиб, шахсий фикримга кўра, жудаям омадсиз чиққан. Умуман ғояни ўзи омадсиз. Шохруххонни йўналиши бачкана бўлмаганлиги боис, бу дуэт ва бундай сахна кўриниши Шохруххонни имиджига хам катта минус бўлса керак. Она хақида қўшиқни уччала ака-ука куйлаб онасига гулдасталар тақдим этишди. Бу сахна кўриниши иккинчи кун қайтарилган бўлсада, она учун албатта бу хаяжонли онлар. Умуман олганда, бу йилги концертда томошабинлар Шохруххонни хис қилиб, олқишлари ва қийқиришлари кучли бўлди. Шохруххон бу йил янада динамик бўлиб харакатчан бўлди. Иккинчи кунги концерт мехмонлари Адиз Ражабов, Шахзода Матчанова, Динейра ва Нилуфар Усмоновалар бўлди. Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 11263 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 17 | |||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |