22:15 Шохруххон: "Ким қўхли?" Концертдан Видео | |
15-16-17 февраль кунлари 4та дастур билан концерт берган Шохруххон билишимча хали хечким қилмаган иш, яна бир сеансни мутлақо хайрия сифатида киритди. Яъни 17-февраль куни кундуз кунги сеансни киритиб, унда пастки зални тўлдириб мехрибонлик уйларидаги болалар ва ногиронлар учун (албатта бепул) концерт берди.
Дастур эффект билан бошланиб томошабинлар қаторидан сахна тараф барабан чалиб чиқаётганлар билан сахна очилди.
Мушук образини ўзига хос имидж тури қилган хонанданинг клипи каби сахнасида хам у кўриниб, мушук қиз бўлди.
Бир қўшиқ ижроси пайти катта экрандаги махсус роликда хам мушуклар дискотекада "зажигать" қилгани жуда қизиқ . Зўр чиққан!
Хонанда йигитлардан шоу қилишда илғор бўлиб бораётган ва рақслар борасида хам ўзимизнинг Тимберлейкимиз бўлган Шохруххоннинг бу йилги концерти хам айнан шоу тушунчаси борасида аъло бўлди. Жонли ижро излаб танқид қиладиганларни айнан мана шу шоу тушунчаси жонли ижро борасида қатъий ва мажбурий талаби бўлмаслигини тушунишларини истардим. Бошқа тарафдан "Мусулмончилик аста-секинлик билан" деганларидек, ўзимизнинг шоу-бизнес хам шиддат билан ривожланар экан, шу шоуда хам жонли ижролар бўлишни бошлаяптганини хам эътироф этиш керак. Масалан бироз аввал Муниса Ризаева шоуси, мана яқин кунлар концерт бериши кутилаётган Райхон хам шоусида рақси билан бирга нақ 18та ашулани жонли куйлаши кўзда тутилган. Шохруххон хам секин-секин кейинги концертларида 2-3тадан бошлаб жонли ижроларни қўшиб боришни бошлаб юборса ажаб эмас.
Бу йилги Шохруххоннинг шоусида экран билан ишлаш, уни жонлантириб туришдаги махсус шу дастур учун суратга олинган роликлар билан бойитиш ва албатта чироқлардан хам унумли фойдаланилганлигини эътироф этмай илож йўқ.
Сахна фонидаги катта экрандан ташқари бевосита сахнани ўзида ва сахнани икки четида бўлган мониторларда Шохруххон хар бир қўшиқни куйлаб турган трек ролиги намойиш қилиниб турди. Айниқса сахнадаги устига чиқиб куйлаш имкониятини берадиган кубикларда хам шу мониторлар бўлиб, қўшиқларни муқобил равишда трекда куйлаб турган Шохруххон кўриниши сахнада жонли декорацияни ўтади.
Кўпчилик кутган ва шоу дастурда Асал Шодиевани иштироки хамда дастурда Асалга "предложение" қилиб узук тақишию ёки хаттоки сахнада уйланишигача бўлган тахминлар тахминлигича қолди.) Узукни Шохруххон раққосага тақди...Сахнада)) Дастурда Шохруххон турли қизлар билан романтика ўйнаб, қайси бири билан рақс тушган бўлса, қай бирига севги изхор қилди. Қайсинисини эса сахна четига олиб келиб адаштириб кетган бўлса қайсинисидир уни ташлабам кетти ...чемоданини олиб қочганига қараганда. Бир сахнани ўзидаёқ нақ уч қиз билан ишқий олишганидан кейин барибир биттаси билиб қоладию)) Кўп йигитлар "Я тебя на край света поведу" деб бошқасига узук тақиб халигини ўша "край"ида адаштирганини кўрсатгандек)) Айтганча , жуда хаяжонлантирғувчи либосдаги раққоса билан тангосифат рақс тушгани жуда ажойиб чиққан. Томошабинлар қандай қабул қилганиниям видеода кўрарсиз. Хуллас, Асал эса бу хаммасини пурмаъно нигохлар ила биринчи қаторда бўлажак қайнонаси Зебо Наврўзова ва бўлажак қайнукаси Мухаммадали билан қўлида кичик гулдастани ушлаганча томоша қилиб ўтирди. Биринчи кунги концертдан кейин Шохруххон хаяжон натижасида томошабинлардан гул олмай ичкарига кириб кетди. Балки шу сабаб Асалнинг хам гуллари қўлида қолдими десак, Асалнинг ўзи бизга қолдирган изохига кўра у гулни аслида Асални ўзига беришган экан...Уялиииб турган смайлик билан якунлаган изохидан у гулни берган одам камида Шохруххон эканлигиниям билиш қийинмас. Томошабинлар эса гулларини сахна ортига ўтиб бўлса хам барибир беришга муваффақ бўлишди.
Хеч бир хонандамиз қўл урмаган мавзудаги клип ва уни сахнадаги жонланган тури томошабинлар залини росмана портлатти. Хипчабел қизларга аталган "Қўғирчоқ" қўшиғидаги антоним мохият сифатида жонланган қахрамон қиз билан боғлиқ воқеалар ривожи рости хам ажойиб чиққан. Таъсирчан ва керак бўлса маъноси ғиж-ғиж бўлган "добрый" ижод намунаси.
Дастурда сахна кўриниши тарзида жонланган воқеалар ривожи мюзиклсифат бўлиб, раққосалар образи қизиқ ва мантиқан хос танлангани томошабинга завқли онларни хадя этади.. Қўшиқ сўнггида Шохруххоннинг томошабинларга қараб "Ким қўхли?" деганику зални яна қийқиратти. Халқона ёндошув. Молодец! Хам кулгулик хам қизиқ)
Миллий оханглар синтезига тўхталмай илож йўқ. Сахнага доирачилар хам томошабинлар қаторидан чиқишди. Шохруххонга доира берилиб у эса бир икки уриб кейин "ўзини устаси қилгани яхши" мазмунидаги гапи билан сахнага доирачилар чиққанида, негадир дастур ғоясида аслида Шохруххон доира чалиши керак бўлгандек туюлди. Хархолда бунгача бўлган харакатлар шунга шама қилгандек . Шундай бўлмаган бўлса менимча бир икки ритмни ўргатиб чалдириш керак эди назаримда. Шунда сахнага чиқаётганлар билан қўшилиб давомлаб кетганида супер фишка бўларди бу хам. Шахсий фикр албатта)
Шохруххонни қўшиғига экранда Лоланинг "скайп" орқали қўнғироқ қилиб, қўшиқ охиригача экрандан худди Шохруххон билан гаплашиб тургани тасвирланганидан, кейинги қўшиқ у билан дуэт бўлса керак деб ўйладим.
Йўқ, негадир бир ё икки қўшиқ ўтибгина Лола чиқиб "Тошкент -Самарқанд" дуэти куйланди
Менимча кетма-кет бўлганида юқоридаги экрандаги Лоланинг ролиги мантиқан шоуга хос бўларди. А так, тушунарсиз..нега бу ролик...ва нега Лола? Вахоланки ролик ғоясию уни воқеалар ривожи билан экрандаги кўриниши зўр чиққан. Фақатгина якуни сахнага уланганида эди...
Дастурнинг романтик бўлими бошланганлигини Шохруххоннинг сахнага гулларни сочиб чиқишидан билиш мумкин бўлди.
Айнан шу блокда дуэтлар давомланиб Муниса Ризаева ва Шахзода билан дуэтлар куйланди.
Фақат Шахзода билан янги дуэт куйланди ва хар иккиси орқасига биттадан қанот осиб олган. Иккиси сахна ортига кетишида худди икимиз бир тўкис деган маънода бўлса керагу аммо негадир қанотлар икки катта қулоққа ўхшаб кўринди. Балки иккиси кетаётганида ўрни алишиб қолганмикан? Видеодан кўрарсиз.
Концертда икки фалсафий монолог экранда намойиш қилинди ва шулардан бири она хақида бўлди.
"Божалар" билан хам албатта дуэт бўлди. Концертни учинчи кунидаги сахнада "Орқада туриш ва олдида туриш" хақидаги "Божалар" гурухининг сценарийдан ташқаридаги импровизацион хазилини видеода кўрасиз.
"Она" билан боғлиқ роликдан сўнг Шохруххон томошабинлар орасидан келиб онасига гул тақдим этаркан, она олдида тиз чўкиб, хаттоки уни оёқларини силаганча қўшиқ куйлади. Сахнага чиқиб эса барча оналар учун хам тиз чўкди.
Янги қўшиқлардан "Айланади" ва арабча стильда куйланган қўшиқ менга ёқди
Концертга кириб кетаётганингиздаги "Концерт ўнда тугайдиии, қорнила очиб қоладиии, булочкала оволийлааа" деб юрадиганлар билан биргаликда болангиз зерикиб қоладиии деб сотиладиган ичида ёнадиган чироқчалари бўлган мана шу юмалоқ шарчалардан Шохруххон томошабинлар залига қарата роса отди. Шулардан бирини дастурнинг биринчи куни хонанда Лоланинг синглиси Асал хам тутиб олди. Хуллас кўчадагиларни бу борадаги бизнеси нақ уч кун касодга учрагани аниқ.))
Концерт кунлари тугагач Шохруххоннинг продюсери Иззатилла Аблакулов жуда бир кўтаринки кайфиятда, халиги дастурни видеога олиб юрган учар вертолётча каби офисимизга учиб-учиб келиб, концертдан кейинги рахматлар монологини жонли равишда ижро қилиб берди.
Иззатилла Аблакулов:- Концерт сўнггида дастур устида ишлаган инсонлар рўйхати эълон қилинмади. Шу сабаб сайтингиздан фойдаланиб ўз рахматларимизни эълон қилсак: Иззат Лутфуллаев бошчилигидаги суратга олиш гурухи ва концерт режиссери Сарвар Исаевга, графика ва монтаж Бахтиёр Латифхўжаевга, фанклубга ва уларнинг лидерлари Сирожиддин хамда Хадичага, "Тарона" ва Сарвар Рахматуллаевга, "Тумор" рақс ансамбли ва Чарос опага, "Злотников" рақс гурухига, Жамшид бошчилигидаги бир гурух доирачиларга, Шохруххонга рақс ўргатган Гулзода опага, Рустам Динамовичга, Рената Искандаровага, Хилола Шерга, бизни онамиздек мехрибон бўлиб концертни 3-куни хам бошидан охиригача қўллаб-қувватлаб кўмак берган Шахзодага, Муниса Ризаева ва Лолага, У.Рахматуллаев, Озодбек продюсери устоз Илёс акага, Райхонга, дастурдаги монологлар учун Ёлқин Тўйчиевга, Маданият вазирлиги ва "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасига ва албатта интернет сайтларидан sayyod.com сайтига ташаккурлар изхор этамиз! Концертга таклиф қилинган Сардор Рахимхон келмади. Исмига мосмас иш...
Дастур яқин кунлар лицензион дискларда чиқиши сабаб фақат онлайн тарзда видеорепортаж сифатида тақдим этамиз. Албатта охиригача кўринг, кийиниш хонасидаги Афруз гурухи билан боғлиқ холатлардан то сахна ортидаги қизиқ вазиятларгача. Шохруххоннинг кийиниш хонасидаги суратга тушиш билан боғлиқ қизиқ онларни эса алохида "Душанба-кайфиятни кўтар"га хам қўйса бўлардию...ха майли))) Шу видеода бирйўла кўриб маза қилиб куларсиз)) Афруз гурухидан эса хозирданоқ узр, бу сафар хам КЕСИЛМАДИ!
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 21132 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 30 | ||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |