04:36 Шохруххондан романтик ва автобиографик концерт! | |
12-13 октябр кунлари Шохруххон ўзининг «Зўрсан» деб номланган концерт дастурини ўтказди. 12 октябрь куни сайтимиз рахбари висол оқшомида бўлганимиз сабабли, сайтимиз жамоаси концертни биринчи кунида иштирок эта олмади. Шохруххон эса, концертни биринчи кунини ўтказиб, тўғри висол оқшомига фанклуб аъзолари билан келиб, Сайёдни табриклашди. 13 октябрь кун «Истиқлол» санъат саройига 18:00 да кириб келганимизда бизни Шохруххоннинг ўзига хос Фан клубидаги иштирокчилар кўтаринки кайфиятда кутиб олишди. Концертга келган хар бир юлдузни улар совга билан кутиб олишаётганига кўзим тушди. Мехмонларнинг қўлларида ўзлари ва Шохруххоннинг расмлари туширилган шарлар ва хоказо… Концерт дастури соат 19:15 ларда бошланди. Залда
бўш жой топиш мушкул эди) Декорация хам Шохруххонга «ярашган». Сахнанинг 2 тарафини эса Фан клуб иштирокчилари эгаллаган. Бу концерт хақида репортаж тайёрлаб, улар хақида ёзмасликнинг иложи хам йўқ. Чунки концертнинг ажралмас қисми бўлишди деб бемалол айта оламан. Улар иштирокининг ўрни юқори экан. Концерт бошланди. Шохруххон сахна ўртасида ясатилган қандайдир «Жеймс Бонд»нинг ўша машхур айланасиСифат жойдан чиқиб келди. (Билмадим, қувурми у, чиройлирок таъриф топа олмадим, узр) Биринчи қўшикдан сўнг Шохруххон томошабинлар билан саломлашиб, «Бугун сизларга ўзим хақимда гапириб бермоқчиман» деди ва сахнадаги экранларда қисқа видеолавхалар тақдим этила бошланди. Шохруххоннинг болалиги, унинг санъатга мехрининг уйғониши ва бошқа шу каби қизиқ лавхалар концертнинг охирига қадар бир неча маротаба тақдим этилди. Хуллас, Шохруххоннинг ўзи хакида маълумотлар берадиган, сахналаштирилган автобиографик стильдаги концерт))) Шохруххон ўз севганини аллақачон топганини ва бу ватани эканлиги, дўстлари ва яқинларини яхши кўриниши айтиб, энг яқин кишиси деб онасини айтиб залга тушиб онасига тиз чўкиб, гулдаста тақдим этди. Концертдаги ўзим учун энг ёққан сахна бу «Сен
кетма» қўшиғининг ижроси пайтида уюштирилган қизиқ холат бўлди. Бу қўшиқ
бошланишидан аввал Шохруххон залдаги романтик томошабинларга телефонларини чироғини ёқиб тепага кўтаришни сўради. Шу пайт залда жуда чиройли
манзара юзага келди. Хамма телефонини тепага кўтариб Шохруххонга қўшилишиб қўшиқ хам куйлашди. Мана шу ерини концертнинг энг кутилмаган фишкаси десам адашмайман. Шахсан менга жуда ёқди. «Нима қилиш керак» қўшиғи янграшидан аввал
Шохруххон яна залга мурожаат этди «Сизлар севиб қолганингизда нима қилган бўлардингиз?» деб ва бир қанча
машхурларимизнинг фикрлари видеолавхаларда қўйиб берилди. қўшиқ бошланиши билан
эса балкондан қоғоздан ясалган жуда кўп
«самолёт»лар учирилди))) шу пайт тепага
бир қарасам тепамда самолёт-қушчалар учииииб юришибти)))) Балконда яна уша Фан клуб) Залда эса кааатта шарлар билан «Нима қилиш керак» ёзувини Фан клубчилар сахна олдига олиб келиб, қўшиқ сўнггигача залда олиб юришди. Бу хам бир фишка бўлди. Концерт дастуридаги қўшиқларнинг аксарияти шўх қўшиқлар бўлганлиги сабаб, томошабинлар хам қўшилишиб рақсга тушишди ва албатта Фан клуб хам тингани йўқ))) Яна бир эътиборимни тортган қўшиқ бу «Ярим
бахт» қўшиғининг куйлангани бўлди. Қўшиқ бошланганида хайрон бўлган эдим, лекин,
хатто концертни тамоша қилаётган машхурларимиз хам қўшилишиб куйлашганини кўриб
тушундим)) бу қўшиқни хали хамон севиб тинглашар экан. Концертда бир неча дуэтлар хам куйланди. Булар Динейра билан «Манзиллар», Лола билан «Йиглар осмон» ва Афруз гурухи билан қандайдир қўшиқ) Номи ёдимда қолмади. Концертдаги яна бир эътироф этиш зарур бўлган тараф, бу рақслар… хар бир қўшиқ учун алохида сахналаштирилган рақслар, Шохруххон хам бирга рақсга хам тушди. Хар бир рақс қўшиққа мос ва жуда қизиқ. Раққослар хам Шохруххон билан
куйлашаётганлигига кўзим тушди. Концерт хақида умумий фикримни ёзадиган бўлсам, концерт ёқди. Хаммаси ўз ўрнида. Зерикишга имкон бўлмади. Хар бир қўшиқ ўзига мос рақс ва қандайдир бир совғачаси билан биргаликда тақдим этилди. Умумий олганда, концерт жуда кўтаринки кайфият бера олади ва айнан Шохруххонча «Стайл» деб билдим. Менга ёқди) Концерт ташкилотчилари ва албатта
Шохруххоннинг Фан клубига катта рахмат! Улар концертнинг 2 тарафини баробар ушлаб
туришди, бири иккинчисисиз бунчалик ажойиб концертни тайёрлаш мушкул бўлар эди
деб уйлайман. Концертга келган мехмонлардан: Шахзода, Динейра, Шахноз, Сардор Рахимхон, Божалар, Халима қизиқ, Алишер Узоқов ва бошқалар.
Репортажни Шахло Кодирова тайёрлади. Суратлар Сарвар Зохидов ва Шахло Қодирова Видео: Сарвар Зохидов Дилшод Расулов Видео эртага | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 9679 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 22 | ||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |