Бош сахифа » 2012»Март»9 » Шохруххон 8 март куни уйланишига оз қолди)) ВИДЕО
04:16
Шохруххон 8 март куни уйланишига оз қолди)) ВИДЕО
Шохруххон сўнгги пайтлар ижодини промо билан безамоқда. Тан олиш керак, янги сайт, фотосессия, реклама роликлари, альбом тақдимоти буларнинг барчасида сифатли промоушен ва дид сезилмоқда. Шохруххоннинг атрофидаги гурухни таққослаш ёки ажратиш ниятим йўқ. Хар бир инсоннинг ўз ўрни бор ва реклама билан боғлиқ ютуқлар айни дамда маъмури бўлган Иззатилланинг бугунги кундаги промо билан боғлиқ саъйи харакатлари натижаси эканлиги факт.
Ижодкорга яна нима хам керак? У қўшиқ яратиб ижод билан банд бўлиши мухим. Хонандани йўналтириш, уни қай тарзда мухлислар ва керак бўлса шу журналистларга хам кўрсата билиш (!) эса унинг атрофидаги ижодий гурухга тегишли. Буни эса Иззатилла хозирча аъло тарзда уддасидан чиқмоқда.(Талтайиб кетманг тағин йигит))
8 март кунидаги Шохруххоннинг альбом тақдимоти ва унинг кутилган ва кутилмаган тарздаги бу қадар файзли ўтилиши хам ижодий гурухнинг активлигига боғлиқ.
Сайтимиз форумидан Шахло репортажи:
8 март соат 14.00 да Ғунча кинотеатрида Шохруххоннинг "Зўрсан” альбоми тақдимоти бўлиб ўтди. Ғунча кинотеатрига кириб келганимизда одамлар тўпланиб бўлишган ва уларнинг аксарияти айнан ашаддий мухлис эканлиги яққол кўриниб турарди: қизил либослар коллекцияси бўлди ўзиям, хаммаёқ лолазор)).
Соат 14.20 да Шохруххоннинг ўзи хам ташриф буюрди ва тақдимот соат 14.30 да бошланди. Тақдимот бошланишидан аввал махсус тайёрланган клипни намойиши бўлди. Бу клипда Ўзбек шоу бизнеси вакиллари ўз ният истаклари ва албатта табрикларини Шохруххонга билдириб ўтишди. Шахсан менга ёққан табрик Аслбекнинг табриги бўлди)))
Ўзиям экранда Андижон-Тошкент йўллари аро бориб келиш намойиши бўлди))) (бу йигит гапираётганидаям рақс тушар экан а?) Оператор шўрликка ачиндим)) Оператор келажакда режиссер бўлса аниқ "Тутқич бермас Асилбек" деган фильм суратга олишни ният қилиб қўйган бўлса ажабмас)))
Сўнг тақдимотни бошлаш учун сахнага икки бошловчи Адиз Ражабов ва Акбархўжа чиқишди ва маросимни 8 март байрамига бағишланган табрик билан бошлашди. Шохруххонни сахнага таклиф қилишганида эса сахнага "Шохруххон” чиқди. Билсак, у пародиячи йигит Шерзод Бин экан. Пародияга бахо "−5” )
Ундан кейин бошловчилар сахнага Sayyod.com сайтида тақдимот учун чиптага лойиқ топилган форум аъзоларини таклиф қилди ва Шохруххон уларга махсус совғалар тақдим қилди.
Сахнага Шохруххоннинг мухлисиман деганлар чақирилади дейилганида адашмасам Шохруххон фан клубидагилардан ашаддийлар чиқишди, буни пайқаш қийин эмасди) улар учун қизиқарли ва кутилмаган конкурс уюштирилди ва ғолиб бўлган йигитга Шохруххон "Зўрсан” альбомини совға қилди. Унинг мухлислари орасида Сардор исмли 3 ёшли болакайни кўриб хайрон қолдим. Шохруххон "2 ёшлик чоғида барча қўшиқларимни ёд олиб менга ижро этиб берганди” деб болакай хақида алоҳида гапириб ўтди.
Сўнг навбатни мухлисларнинг саволларига беришди ва хамма ўзини қизиқтирган саволларини бера бошлади. Саволлар турфа хил.. шокка туширадигани хам бўлди) ( шу залда йиғилган қизлардан кимга уйланган бўлардингиз?-каби саволдан Шохруххон шокка тушди, салкам келинлар кастинги уюштирилди) бир мухлиса қиз дуэт қуйлашни таклиф хам қилди ва улар ажойиб тарзда дуэт куйлашди, қойил! Алохида айтиб ўтиш керак, унинг мухлислари жуда севишар экан. Шохруххон 30 га яқин саволларга самимий ва баъзи бирларига хазломуз жавоб берди.
Бошловчилар савол жавобни тугатиб, Шохруххондан энг ёққан саволни танлаш кераклигини айтишганида у барча саволни танлади ва барча савол эгалари сахнага таклиф этилиб совғалар билан тақдирланишди.
Шахсан менга ёққан савол Шерзод Бинга тегишли ва жавоби хам оригинал хамда чиройли бўлди. 8 март билан хозирда залда йиғилган мухлисаларингизни сўзсиз қандай табриклаган бўлардингиз дейилганида, Шохруххон тиз чўкиб, бошини эгиб "воздушний поцелуй” билан барча мухлисаларини табриклади.
Савол жавоблардан сўнг, Шохруххон мухлислари қарсаклари остида 3 қўшиқни ижро этди. Сўнгги, 4 қўшиқ, "Зўрсан” қўшиғини барча мухлис ва мухлисалар бирга ва 1−2 мухлислари эса айнан микрофонларни олиб Шохруххон билан бирга дуэт тарзида куйлашди.
"Зўрсан” альбом тақдимоти мана шундай кўтаринки кайфиятда ажойиб тарзда бўлиб ўтди.
Тақдимотдан сўнг викторина ғолиблари учун шахсий автографи туширилган дискларни "сайтимиз офиси"га олиб келган Шохруххоннинг кайфияти аъло эди:
-Елкамдан тоғ ағдарилгандек ўзимни хис қилмоқдаман. Энди "Нима қилиш керак?" қўшиғимга клипни тугатиш билан банд бўламиз. Малайзияда бу қўшиққа клипни 70 фоизини суратга олиб бўлдик. Деярли шу 30 фоизи учун Тошкент бахорий тусга киришини кутяпмиз.
Альбом тақдимот бундай файзли ва кўтаринки кайфиятда ўтганлиги билан Шохруххон ва унинг ижодий жамоасини табриклаймиз!
Видео тақдимотдан энг қизиқарли лавхалар ўрин олган. (Машхурлар табригидан ва тақдимотдан энг қизиқ лавхалар кесиб олинди, оригинал диск эса яқин кунлар Шохруххон маъмурияти тарафидан сотувга чиқарилади)
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.