Бош сахифа » 2014 » Декабрь » 8 » Шох Жахон Жўраев - "Сени севдим" Клип
06:06
Шох Жахон Жўраев - "Сени севдим" Клип

 

Шох Жахон акамла қанилааа?-дея бағ-буғ қилиб айюханнос солаётган мухлислари учун ажойиб совға! Ва нихоят Шох Жахон Жўраевдан янги клип! Эски қўшиққа бўлса хам, янги ва ажойиб клип! Менга жудаям ёқди. Ундаги фалсафа, стиль ва кутилмаган холатлар қизиқ.

Қизил қизил қип-қизил ранглару ундаги нафс ва шахват қули бўлмоқлик маъноси борДЕК гўё (қизил рангларга бежиз урғу берилмагандек). Хар ким ўзича тушуниб оладиган абстракт (қаеридадир балки триллер) ва мистик клип бўлган. Асосийси маънога эга  ижод намунаси! 

Шох Жахонни ўзи бир мистик имиджга эга бўлгани учун, унинг қўшиқлари ва айниқса овоз охангидан хам шундай бир сехрли оханг сезилади.  (Властелин колецни ўзбекча талқинини суратга олишса Шох Жахонни Гендельф ролига олийлууу)

Шу сабаб бўлса керак қўшиқ клип билан уйғунлашиб "очилган".

 

Очиғи, қўшиқни тинглаганимда таъсирланмагандим. Бу мени шахсий таъбим. Вахоланки хизматларда бу қўшиққа талаб кўп бўлгани боис, эски бўлишига қарамай қўшиқ олинган экан демак бекорга эмас. Тайёр клипни кўргач қўшиқни бошқача хис қилдим.  Менимча бу қўшиққа айнан шу клип етишмаган кўринади. Яна билмасам шахсий таъбим дедимку)

Тор шу болани қўлида бошқача "сайрайди"гандек. Миллий қўшиқлардаги товуши ўзгаю, мана шу эстрада йўналишидаги Шох Жахон стилидаги торнинг ижроси бошқача. Дарров айнан шу Шох Жахон стили эканлигини чалинишиданоқ биласиз.  Ёшларимизни миллий чолғу асбобларига қизиқтиришни зўрма зўраки бўлмаган, соф ва хақиқий борлигича намоёнланииб туриб ўзи билмаган тарзда тарғиб қиладигандек. "Зебо", "Жайра" ва мана шу "Сени севдим" қўшиқларидаги торнинг ижроси очиғи мени ўзгача ром қилади. Бундоқ олиб қарасанг, мураккаб бир ижро эмас, чуқурлашиб қийналиб чалинган хам эмас.  Оддийлик ва унга берилган иқтидор ижроси!)

Жўраев хурмат! Фақат талтайманг))

 

 

Клип бошиданоқ воқеалар давоми қандай давом этишини мутлақо ўзгача тахмин қиласиз. Шахсан мен "Ха яна йигит қизни алдайди" деб тахмин қилгандим. Қиз хам кўзларини пирр-пирр қилиб фариштани роса ясади-да! Йигит  эса халиги...хм.. ўзича... хуллас  (ха энди) ўшани ясаб олдию...ана холос бўлди буёғи)

Клип  охири хам кутилмаган ва қизиқ.

Бир муддат тасвирдан гўёки қизни дўзах маликасидек қабул қилсангиз ...клип охиридаги кутилмаган бурилишдан... Хаааа Шох Жахон...деворасиз))  қўймийсааан хам деворишингиз мумкин)

Хуллас, клип манга ёқди. Сизларга билмадим, умуман олганда манга буни қизиғиям йўқ, сабаби манга ёқди сайтимга қўйдим, лекин тавсия қиламан. Қарела-де ўзилага. 


Шоҳжаҳон Жўраев

«Сени севдим»

 

Шеър муаллифи – Зоҳиджон Олов

Мусиқа – Шоҳжаҳон Жўраев

Аранжировка – Темур Раҳмон

 

 

Ғоя муаллифи - Шоҳжаҳон Жўраев

Режиссёр – Сарвар Каримов

Оператор – Иззатилла Лутфуллаев

Рассом – Акмал Саидов

Либослар бўйича рассом – Севара Зуннунова

Монтаж – Хуршид Алихўжаев

Махсус эффектлар – United Soft

 


 

Ютубда томоша

 

Майтуб тасиксда томоша

 

Тасиксдан клипни сифатли турини кўчирмоқ 137мб

 

Тасиксдан клипни мобил турини кўчирмоқ 17мб

 

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 9907 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shoh Jahon Jo'rayev

Нравится
Барча изохлар: 16
1 Ruslan Hanturaev   (08-Дек-2014 09:06) [Материал]
Яхши чикибди яна янги кушиклар кутамиз
Шохжахон Жураевга омад ёр булсин

2 abror   (08-Дек-2014 09:16) [Материал]
Qoyil, klip original. Menga yoqdi.

3 Isfandiyor   (08-Дек-2014 09:41) [Материал]
ajoyib

4 Nilufar   (08-Дек-2014 10:05) [Материал]
Klip zo'r chiqibdi. Lekin oxiriga unchali chummadim. Shoxjaxonni ovozlari umuman etganda ashulaga gap yo' ))

5 mirzo2112   (08-Дек-2014 13:42) [Материал]
E'tirof 2014 ga qoyilganda yutiwi aniq edi Shohjahondi.

6 nargiza   (08-Дек-2014 15:11) [Материал]
хмм  зур  чикибти узи качон ёмон чиккан хаммаси зур гап ёк

7 Bek-Uzbekistan   (08-Дек-2014 21:14) [Материал]
Manga Klip yoqishga yoqdi (Har holda Sayyod mahtagani uchun emas)

Lekin oxirgi gapni tushunmadim,Menga sizlarni fikringizni qizig'i ham yo'q deyilganini chunmadim,O'zga insonlarni yoki Xalq ni fikri bilan hisoblashmay qo'yibsizmi ? (Qoyil-qolmadim)

8 Sardor_077   (09-Дек-2014 01:03) [Материал]
Ovvv..... buni Navoga tiqish kerak. Tochna Etirofga naminant boladi

9 Sandy   (09-Дек-2014 03:01) [Материал]
Klass

10 Жаноб Х   (09-Дек-2014 11:48) [Материал]
бу киз ким, айтворила, (ёши, турмушга чиккан ёки чикмаганлиги, Исми, фамилияси, отасиннг исми, манзили, телефон раками, ИННси, машина номери ва хоказо tongue tongue tongue tongue )

11 Bek-Uzbekistan   (10-Дек-2014 14:10) [Материал]
Sitora Farmonova Tavalludi sanasi:20-avgust1984 (30 yosh)Tavalludi joyi:BuxoroOʻzbekistonFuqaroligi: OʻzbekistonKasbi: Aktrisa va qo‘shiqchi

Sitora Farmonova — oʻzbek kino aktrisasi va qoʻshiqchisi. Farmonova 2011-yil GermaniyaRossiya va Qozogʻistonlik ijodkorlar olgan „Baykonur“ filmida Nazira rolini oʻynab xalqaro eʼtibor qozondi. Farmonova olmon rejissori olgan filmda rol oʻynagan birinchi oʻzbek aktrisasidir,Filmda Sitora Farmonova bosh qahramon Iskandarni (Aleksandr Asochakov oʻynagan) sevuvchi qoʻshni qiz rolini oʻynagan. Filmning bir epizodida Qozogʻiston prezidenti Nursultan Nazarbayevning nevarasi Venera Alieyeva ham rol ijro etgan.
Sitora Farmonova qoʻshiq ham aytadi. U oʻzbek qoʻshiqchisi Mirjamol bilan aytgan „Bahor-kuz“ qo‘shig‘i bilan O‘zbekistondatanildi. Qoʻshiqqa koʻpchilik yuqori baho berdi.

Filmografiya


YilFilm nomiRol2003„Don Juan“2004„Marjona“2004„Sarvinoz“Nargiza2006„Uchinchi tilak“2008„Xavfli burilish“Dilorom2009„Makrli dunyo“Dilobar2009„Sunami 2“2011„Baykonur“Nazira2011„Mening akam boʻydoq!“Raʼno2011„Umid“2012„Endi dadam boʻydoq?“Raʼno


Sitora Farmonova 2012-yilda

Manba: Butun Jaxon Ensiklopediyasi (Wiki) :-D

12 Жамшид   (11-Дек-2014 21:27) [Материал]
Oma gap yoq akaxon menga yoqdi xar galgidek zo'r hudo hohlasa sentyabr oyida 2015 yili nikox to'yimga aytishni  rejalashtirmoqdaman asakadan muhlis

13 Navruzbek Lapasov   (14-Дек-2014 16:51) [Материал]
gap yoq zor

14 Zamonali   (15-Дек-2014 01:28) [Материал]
OFARIN!!! IJODINGIZGA OMAD TILYMAN!

15 Yusupjon   (16-Дек-2014 10:30) [Материал]
Vox kilipga gap yo'q kilip zo'r iwlangan SOH JAHON JO'RAYEVdan yana yangi kiliplar kutib qolamiz

16 Abubakr   (30-Янв-2015 15:53) [Материал]
буларкану одамга ухшаб клип оса зур яхши олипти янги кушиклар янги мос клиплар чикса кургин келади

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!