19:42 Шох Жахон Жўраев - "Йиғлама" клипи премьераси! | |
Шох Жахон Жўраевнинг янги "Йиғлама" клипи премьерасини бошлаймиз)
Воқеалар ривожи қуйидагича: Катя исмли қиз (энди шунақа деймиз) болаликдан битта Коля деган йигитча билан ўрмонда шаталоқ отиб катта бўлишади.
Котта бўлишгач, яна шу ўрмондан чопиб келишса, Катяни уйи олдида гуллар ясатилганини кўриб "Мать моя честная!" деворишади. Кейин Катя йигитга "Сан бориб айланиб кегинчи" деб дамини берворадиде, ичкарига киради. Ичкаридаям уй тўла гул бўлиб, Катяни папашаси Вася акя уже ишни пишитиб бўлган бўлади.
Бойвачча Иннакентий қизга узукни узатади. Вася амақи эса "Соглашайся дочка, нормально будешь жрать!" дейди.
Хуллас, уёғи (тушунишим бўйича) тўй бўлганидан кейин, стол атрофида ўтириб, сирли ва ўз-ўзини бошқариб истаса ичкарига, истамаса ташқарига чиқиб турадиган маржонлар тақиб олган, зотли хотинга айланган Катя йигитини эсливуриб, ўрмонда чопишни хумори тутвуради ва стол атрофидан шартта туриб кетвуради. Қорни тўйиб қолганде уже))) Қазидир қартадир асл ўрмонига тортадир, йўғэ "Сколько Катю не корми, все равно в лес будет смотреть!"))
Хумори шу даражага етадики, ўзини неадекват тарзда тутвуради, сочини қирқадимией, айланиб турадимией, ойна чизадимией, хуллас буёғи конкрет диагноз. У пайт психиатрия ривожланмаган бўлган ва Катя бечорани хеч ким тушунмаган. Шунинг учун Иннокентий уни туртиб қоқиб ўзига келтиришга харакат қивуради. Хозирги давр психиатрлари эса Катяни бу харакатларини кўришлари билан, бир овозда ташхис қўйишлари табиий: Шизофренияку! Послеродовая депрессия десанг, стол атрофида ўтирган бола мактабга чиқадиган ёшда, демак аниқ шизофрения.
Ишқилиб, халиги Колян бортини олган бўлишига қарамай қиз эрга теккан уй олдига келиб ғўддайиб турвуради. Катяни эса касали баттар тутиб қолаверади.
Иннокентийни охранаси чиқиб уни пичоқлаб олиб кетишади. Ха, нимаям кутгандиз? Клипдаям ўша замон хаётидаям бу холатда шу энг норма натижаси.
Ўзи Катяям ғалати қиз эканде , Колян билан ўрмон чопиб ялангоёқ умр ёқаркан нега рози бўлдинг? Бир кунлик бир дунё гулларга сотилди қўйди. Қорни оч бўгандирде ўша пайт, тушунса бўлади, чопиб-чопиб, чоптириб-чоптириб халлослаб келган)) Ана, натижада бир йигитти бошини еди. Эссиз Коля...сен қалбларда абад яшайсан (агар реанимацияда бўлмаса) У пайт реанимация ривожланмаганини хисобга олса, демак аниқ Колянга земля тебе пухом, царство тебе небесное!
А так, Колянчи, лошшара экан, гулларга алишворган қизни эрга теккан уйига ўзига приключение истаб бораркан. Нахотки чопиб чоптирадиган бошқа қизлар селода қолмаганди?))) балки ундаям етарли диагноз бўганигаям "кўр кўрни қоронғида чопқиллаб" топишган бўлган))
Хуллас, охири Катерина хоним маржонлар ва қирқилган, аммо ўзгармаган сочлар сабабини мавхум қолдирганича ойна чизиб қолаверади. Режиссер Нозим Жумаевнинг мистик-топишмоқ рус ва ўзбек хамкорлигидаги тарихий клипини қабул қиламиз:
Тасиксдан мобил турини кўчирмоқ 18мб
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 8274 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 16 | ||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |