19:44 Шароф Севинч билан ажрашдими ё бетоб? | |
Ўз даврининг қизлар ёқимтойи бўлган хонанда Шароф Муқимов уйланганидан буён боши миш-мишдан чиқмади. Аввалига унинг Севинч билан турмуши хақида турфа фантазиялар санъат оламида турланиб турди ва юлдузли оила қиз фарзанд кўргач, улар атрофидаги гап-сўзлар ижодлари каби хам бироз тин олгандек бўлдию... Мана охирги пайт санъат оламида уларни ажрашдига чиқаришди.
Яқиндагина сайтимиз бир мухлиси яндекс, гугл ва бошқа қидирув хизматларидан ўтказган текширувини кўрсатиб бизни хайратлантирганди. Бутун дунё бўйича бизларни артистларимиздан энг кўп изланадигани аслида хозирги кундаги биз ўйлаган рейтинги баланд санъаткорлар эмас... Севинч бўлиб чиқди. Ўзим хам текшириб кўрдим..рости хам айнан Севинч Мўминовани интернетдан жуда кўп излашаркан. Афсуски бу эмоциялари портлаган хонанда қизнинг хам ижоди кўринмаётганига анча бўлди. Балки қизалоғи тарбияси билан банддир.
Шароф Муқимов вацапда гох-гохида ёзиб туради ва сўнгги хабарлар билан қизиққанимда жавоб беришга шошмади. Кейин эса ажрашаётгани бўлмагур гаплиги, хаттоки биргаликда бир фильмда иштирок этишаётганлигини хам маълум қилди.
Шароф;-Худо соғлиқдан бироз сиқиб қўйган холос...Барибир шукр яратганга. Санъаткор боллар билан Хиндистонга хам бориб келдик, билмайман, тузалмаяпман. Оёғим яхши юрмаяпти, 2 қадам чопсам чўлоқланиб ўтириб қоляпман. Энг қизиғи томоғимдан илгирлар тугунчалар олди)), эринмай кунига 4 илгирга борибаней. Кучли фокусчи эканку улар, хаммаси томоғимдан нималадир олиб ётибди, кулгум қистагани нима бу томоғим мусор қутиси бўлиб кетибдими?-дейман. Хуллас шифокорларни хам боши қотган, ревмопроба хам тоза... Манбоп шифокор излаяпман.
Бу сухбатдан бирон кун ўтмай концертда Шарофни учратдик. Кўриниши яхши, демак соғайишга шиддат билан қадам босилган кўринади.
Шарофга тезроқ соғайишини тилаймиз. Гап-сўзлар эса бўлган ва бўлаверади, асосийси ширингина қизалоғи, турмуш ўртоғи ва яқинлари бахтига соғ омон бўлса бўлгани.
| |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 42642 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 18 | |||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |