Ўзбегимнинг кесаги хам, четга чиқса олтиндан! Baxs| Tanqid | Janjal
Ўзбегимнинг кесаги хам, четга чиқса олтиндан!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

Диққат! Мобил аппаратидан ташриф буюрганларга аввал мақоладаги суратни кўриш тавсия этилади.

 

Ўзбегимнинг нафақат кесаги балки ғишти тап этиб бошқа мамлакатга тушиб қолса, тўртбурчак ва дунёдаги энг катта бриллиантга айланишини билмасангиз мана мархамат)))

 

Супермегавайдодўламан юлдузларимиз, Ўзбекистондаги миллионлаб мухлисларини чир-чир-чирқиллатиб додлатиб Россияга концерт бергани учиб кетишмоқда.

У ерда бир йил аввалоқ жойлар сотиб олинган! Ўзбекистондан триллиардлаб жазаваси жойига туша олмаётган, уларни биргина номидан организми фанта ишлаб чиқарувчи заводни йўлда қолдирувчи, ашаддий вахший ва даволашга умуман монанд бўлмаган фанатлари уй-жойларини сотиб Россияга концертга тушиш учун тайёрланишлари зое кетса керак, ахир билетлар йўўўўўўўўқ.

Шароф майли, лекин мана бу...номи нимайди хозир ўқиб кўрай... 

ХА! Мурод Жўраев! 

 

 

 

Бу йигитни сизлар суперхит бўлган реклама роликларию, еб-емаган клиплардаги унутилмас ва бетакрор ролларидан қалбингиз дарз кетиб, юрагингиз ғижимланиб, вужудингиздаги жамийки томирларингиз тортишиб  қолганидан танисангиз керак. Кейин эса Юлдуз Ибрагимовнанинг Москвадаги концертларида  "Оталар сўзи ақлнинг кўзи"дан сахна кўринишади парчани кўрсатган. Куни кеча "Кундалик шоу" лойихамизнинг бир сонида хоним Ибрагимовнанинг "Чочилма!" деган комплиментларига лойиқ топилган бу йигитни суратига қараган сари қарагингиз келаверади. Виииййййй)) (фанаткаларнинг қийқириғини хис қилмоқдаман) Мурааадчик Мураааааааад ааааааааа, венамми кесамааан, ўзимми осамааан, чочимми ёямааан, тутқаноғим ёқволиб, иштонимми бошимга салла қиволамаааан)))

 

Кечагина Россия бўйлаб хоним Ибрагимовнанинг концертлар бўйича маъмури сифатида дунёга донг таратган тароватбахш бу йигитчамиз бугун МЕГАЮЛДУЗ!

Қачон куйлаб юборганини билмадиму лекин баннерга қараганда "уже" янги концерт дастури билан кетаётган экан)))  "Скорость света" тушунчаси тарихда қолди, бугун янги давр ва янги кашфиётлар; "Скорость Мурада!"

 

Тарихга назар соламиз....))

Битлз.... бу гурух йигитларидан ўлганлари хозир гўрларида Шумахернинг тезлигидан ўтар даражада қийқириб айланаётган бўлса, тириклари умуман санъатни тарк этиб юборишди. Барчасига бу йигитчамизнинг феноменал машхурлиги сабаб! Джастин Бибер умуман мактабга қайта қатнашни бошлаб юборди.

Тошкентга келиб ўрта мактабни битираман деб хархаша қилмоқда. Ахир унинг рейтингини кимсан Муроджон чилпарчин қилиб ташлади.

 

Шарофгаям хавас қиламан)) Оууу бизнинг фахрларимииииз)))

 

 

ХУЛЛАС:

 

Узбек эстрадасиниГ концертКа таклиф қилиб, кутУб Колишмоқда

 

Э ўлларинг шарманда!-дейдиган одам йўқ. Бу расмий фирибгарлик эмасми? Республика номидан "Мега юлдуз" деб кетаётганлар ким?

Республика номидан баннердаги ёзувдаги хатоларчи?

 

Ўша ерликлар, ха бу Ўзбекистонни мегаси ким экан деб қизиқиб кириб...

 

Бу кетишда четга чиққан кесак тугул, кепак, курмак  ва тезак хам яқинда "мен мегаман"-дея хайқира бошлайди.

 

э, даъволарингга санлани... най-нананум!

 

Поззззорище!

27-Янв-2012 07:06
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod | Тег : Sharof Muqimov
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 56
Мехмонлар: 56
Рўйхатдагилардан: 0