Шароф Шарапов 14 май 1992 й Самарқандда туғилган, Эркаклар ва аёллар стилист-сартороши, Самарқанддаги Архитектура институти талабаси.Шоу-бизнесга кириб келиши машхурларни Самарқандга борганида уларни сочларини турмаклаши билан боғлиқ бўлган. Сардор Рахимхон ва Зарина Низомитдиноваларни сочлари устида ишлаган)) . Зарина Низомитдинова, Сардор Рахимхон, Ягона ва Ғуломжон Ёқубов клипларида роль ижро этган. Ўзбек эстрадасидан Шохруххон ижоди ёқади .
Sayyod: Фаррух Соиповга ўхшатишлари сир бўлмай қолган сизга, кўряпман, тўғри ўхшаш тарафлари бор экан, лекин яхшилаб қаралса. Аммо хаётдагидан кўра, суратларда кўпроқ ўхшаш. Қачондан бери унга ўхшатишади?
Шароф Шарапов:-Анча бўлган, 9 синфда ўқиб юрган кезларим, унинг машхур фильми чиққан пайтлари эди.
Sayyod: "Ошиқлар” фильмида стилист ролидаги Фаррух балки сизни талқин қилгандир? Сиз у пайтда стилист бўлиб ишлаётганмидингиз?
Шароф Шарапов:-Ха , у пайтлар стилист бўлиб ишлаётган пайтим эди, лекин мени улар билишмасди.
Sayyod: Суратга тушган клиплар орасида Ягонанинг "Кел” қўшиғига ишланган клипдаги ролингиз хақида, кутганмидингиз шундай клип бўлишини?
Шароф Шарапов:-Йўқ, кутмагандим, умуман кутилмаган клип бўлибди. Аввалги клиплар билан таққослаб бўлмайди, (тўлқинланиб) мутлақо бошқа, бундай клип бўлади деб ўйламовдим. Клиплардаги иштирокимга жиддий қарамагандим, шунчаки хобби сифатида бўлса керак, аммо Ягонанинг” Кел” клипидан кейин ичимда қизиқишлар қайта жонланмоқда.
Sayyod: Сизни ўхшатишлар борасидаги фикрларингиз, сизга ёқадими?
Шароф Шарапов:-Тўғрисини айтсам, йўқ! Хар бир одам ўзлиги билан намоёнланишни истайди.
Sayyod: Сизни Фаррух Соиповга тақлидда айблашганми?
Шароф Шарапов:-Мен тақлид қилмайманку. Лекин, ўхшайсан, хаттоки қилиқлари хам ўхшайди дейишади. Аммо мен у билан гаплашмаганман.
Sayyod: Энди актер бўлиш истаги борми?
Шароф Шарапов:-Актерми?..(ўйланиб).. ха.
Sayyod: Шоу-бизнесга илк қадамларингиздаги илк таклиф...
Шароф Шарапов:-Биринчи маротаба салонимда бўлган Сардор Рахимхон таклиф этган. "Танхогинам” қўшиғига ишланаётган клипда бош рольни аслида мен талқин қилишим керак эди, аммо суратга олиш ишлари жудаям узоқ вақт бўлганига ва Самарқандда ишларим кўп бўлгани боис, шунча пайт Тошкентда бўла олмадим.
Sayyod: У клипда сизни кўрмаган эканман...
Шароф Шарапов:-Борман-да
Sayyod: Эпизодда
Шароф Шарапов:-(кулгу) Ха, эпизодда
Sayyod: Хозирги кунда жиддийроқ таклифлар бўлдими, дейлик фильмдаги иштирокингиз?
Шароф Шарапов:-Айни дамда бир мухаббат хақидаги фильмда бош рольда иштирок этяпман, фильм тугалланиш арафасида, кейин монтаж ишлари, аммо у фильм хақида батафсил хозирча сир.
Sayyod: Сир? Хали ўзим режиссерман деб яна камига кейин қўшиқ хам айтаман деманг тағин.
Шароф Шарапов:-Қўшиқ хам куйлайман.
(кулгу кўтарилади)
Sayyod: Тошкентда қўшиқ ёздингизми?
Шароф Шарапов:-Йўқ Самарқандда ёзилган.
Sayyod: Шоу-бизнесда янги чехралар кашф этилгач, барчага бирдек хамиша қизиқ, айниқса ёш қизларимизга шахсий хаёт қизиқтиради. Уйланганмисиз? Суйганингиз борми?
Шароф Шарапов:-Айни дамда уйланмаганман, очиғини айтганча хали бери бунга харакатим хам йўқ.
Sayyod: Албатта, ахир карьера қиляпманку денг
Шароф Шарапов:-(кулади) Суйганим хақида эса хозирча сир бўлақолсин.
Sayyod: Шоу-бизнес вакиллари пойтахтда ижод қилишади, чунки бу қулай ва санъат олами макони хам Тошкент. Карьера бошланганч, кўпчилик кўчиб келишга хам мажбур бўлади.
Шароф Шарапов:-Хозир фильм суратга олиш ишлари кетмоқда, шу сабаб бир ойдан ошиқ Тошкентда бўлдим ва қандайдир ўзимни ишимни соғиндим. Самарқандга қайтгач, ўзгача иштиёқ ва илхомланиб ишладим. Ўзимни ишимсиз туролмайман.
Sayyod: Саволарим сизга хозирча тугади, балки нималардир айтмоқчи ва эълон қилмоқчи бўлсангиз мархамат
Шароф Шарапов:- Хозир шу ерда бўлиб турганим учун Sayyod.com сайтига рахмат. Қўллаб-қувватлаганингизга хам, Худо хохласа келажакда бирга ишлаймиз деган умиддаман. Ва хотима сифатида, кимгадир ўхшашманми йўқми, мен ўзлигимча қолишимни, ва мени ким биландир таққослашларини истамаслигимни айтмоқчиман.
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
kelishgan, kameraga mos inson...
Farruh Soipov uylanganda-a?
Farruh Soipov qaerdayu,tovba qildim?