Актриса Гулчехра Эшонқулова ва актер Шароф Шараповлар кеча кечаси Туркиянинг Истанбул шахрида ота ва она мақомига эга бўлдилар. Ўғилча 4 килограм туғилди. Исм хозирча танлангани йўқ. Шароф янгилик билан биринчи бўлиб ўз ота-онаси билан бўлишди.
Икки севишганни яширин турмушию, бир ой ўтмай ажрашгани, турмушига Шарофни онаси қарши бўлганилиги хақидаги "реалити шоуси"ни эксклюзив тарзда суратлари билан фош қилиб сайтимизда ёритгандик (манбаа). Барибир Москвага кетиб бўлса хам кейин яна Гулчехра билан топишган Шароф охири Истанбулда фарзандлик бўлишди. Тошкентда севишди, Самарқандда ажрашди, Москопда депрессия ўтаб мана Истанбулда ахийри ували жувалиям бўлиб кетишмоқда))
Айни дамда Шароф онаси вазиятга кўнгани хақида маълум. Мана набиралик хам бўлдилар. Гулчехра ва Шарофга фақат бахт тилаш мумкин. Солих фарзанд бўлсин... Гулчехра эса буёғига эрини онасини рози қиладиган келин бўлсин ишқилиб, хархолда ўзи энди она бўлди. Ундаям энди ўғил!
Истанбулда ўқиётган Гулчехра билан Шароф бирга ўша ерда ўқув стипендиясига яшашмоқда. Турк сериалларидан таклифлар тушган ва суратга олиш ишларида хам бандлиги хақида хабарлар мавжуд. Гулчехранинг онаси хам Истанбулда, қўллаб-қувватлашга борган. Шарофни онаси эса Самарқандда.
Хуллас табрик! Бахт! Фарзанд ахир бу Аллох неъмати! Бу ээээнг катта бахт! Буёғига хатога йўл йўқ, катта масъулият! Ота ва она мақоми харкимга хам насиб этавермайди. Лойиқ ота-она бўлмоқлик эса саноқлиларгагина.
|