Шахзоданинг "Ишон" қўшиғи "Салом севги, хайр севги" фильмига саундтрек сифатида танланганлиги боис, 26 март куни "Ўзбекфильм" павильонларидан бирида Шахзода иштирокида саундтрекни суратга олиш ишлари бўлиб ўтди.
"Салом севги, хайр севги" фильмининг режиссери Акбер Бектурдиев. Бош ролларда Адиз Ражабов, Зарина Низамутдинова ва Асал Шодиевалар.
Шахзода: Фильмлардан саундтрек учун таклифлар тушганида, асосан Тарона маъмурияти билан фильмни аввал томоша қилиб кўришни сўраймиз. Мазкур фильмни томоша қилдик ва бизга маъқул келгани боис, фильм ижодкорлари танлаган "Ишон" қўшиғимни саундтрек сифатида фойдаланишларига розилик бериб, суратга олиш ишларида иштирок этдим.
Шахзода ижросидаги сўнгги тароналардан "Ишон" қўшиғи яхши оммалашганди ва унга клип суратга олиш режада бўлмаганди. Худди "4 қадам" каби тақдири фильмга саундтрек бўлиши экан.
Севги билан саломлашиш ва хайрлашиш номини олган фильмини мазмунида хайрлашишдан аввал "Ишон"тиришга уринадиган сахнаси борми йўқми хабарим йўғу, лекин, фильмни безаб, унга бўлган қизиқишни орттириши аниқ.