menu
person

07:10
Энг фаросатли ва энг ичмайдигани Шахзода бўлди.Видео

Айни дамда Нью Йорк шахрида Шахзода концерт дастурига тайёрланмоқда. Репетиция жараёнига ташриф буюрган сайтимизнинг Америкадаги махсус мухбири Шохрух Шахзодадан махсус видеоинтервьюни олди.  

Шохрух:-Концерт бошланишидан бир неча соат аввал сахна олдига келганимда мухлислар билан суратга тушаётган Шахзодадан турли оммавий ахборот воситалари интервью олиш илинжида эди. 
Шахзода сайт номини билгач Тошкентни хис қилди чоғи илк ва эксклюзив интервью учун айнан бизга вақт ажратди.

Нью Йорк қалай Сизга? Охирги маротаба қачон келгандингиз?

Шахзода-Нью Йоркда охирги маротаба 2009 йил "Между небом и землей” қўшиғига клип суратга олгани келгандим.

 

Концертга тайёргарлик қандай кечмоқда?

Шахзода-Хозирда саундчек ишлари олиб борилмоқда, концертга бир хафта аввал тайёргарликни бошлаб юборганмиз.

 

Бугун эски альбомдан қўшиқлар янграйдими?

Шахзода-Ха "Ассалому алайкум” қўшиғи бўлади.

 

Концертдан ташқари Америкада қандай лойихалар билан шуғулланасиз?

-Кўп нарсалар қилмоқчиман, либослар билан боғлиқ ишлар устида машғул бўлиш азалий орзуим.

 Қисқа видеоинтервью олганимдан кейин Шахзода сахна ортига ўтиб махсус хонасига кириб кетди.
Эътиборимни тортган жихати, Шахзоданинг бўйнида "наушник" бўлиб концертдан аввал у кимни тинглар экан?-деган савол туғилди.
 
 
 
Хозирга қадар янгиликлар шулардан иборат. Мазкур мақола янгиланиб турилади.
 
 Шохрух исмли бу Америкадаги махсус мухбиримиз Шахзоданинг ўзбек тилидаги shahzodafan.uz сайтини муаллифи  ва бизнинг сайтимизнинг энг сўнгги логотипини муаллифи хамдир.
 
 
Нью Йорк шахридаги "Миллениум" театри одамлар билан лиқ тўлди.
 
Рўйхат бўйича Шахзодани атайин "десерт"га қўйишганди.
 Осиёнинг машхурларидан яна  Анди, Дато Хўжадзе, "Учқудуқ" гурухи ва Шабнами Сурайёлар бўлиб Big Apple Music awards тақдимоти совриндорлари бўлишди.
 
Шахзода сахнага чиқишдан аввал:

Ўзингизни қандай хис қиляпсиз?

-Яхши, ёмон эмас (Вахоланки у жуда чарчаганди)

Сизни рўйхат охирига қўйишибди  кутиб чарчаб қолмадингизми?

-Йўқ, мен бутун диққатимни йиғиб, сахнага чиқишга тайёрланиб турибман, хаммаси кўнгилдагидек ўтади деб ўйлайман

 Шахзода 2та қўшиқ куйлади, "Ассалому алайкум" ва русча "Прощай".
 
 Унга "Ўрта Осиё ва Кавказнинг энг яхши хонандаси" деб мукофот топширилди. 
 
    Шахзодани бу маросимдаги энг фаросатли хонанда деб билдим. Сабаби фақатгина  Шахзода барча 13 иштирокчилар номидан концерт ташкилотчиси Стеллага хам совға олиб келишмаганига узр сўради. Сабаби ташкилотчилар хамма иштирокчиларга....ароқ совға қилишди, Шахзода: Мен ичмайману, лекин яқин кунлар янги йил кириб келмоқда деб барчани янги йил билан табриклади.
 
ВИДЕОни ютубда томоша қилмоқ, ёки шу ерда ютуб плеерида

 
 
 
Шахзода шунингдек Америкада вақтини бекор ўтказмади,  Франциялик машхур диджей Sean Bay билан "Flying Tonight" хитини ёзди. Бу диджейнинг треклари дунё миқиёсидаги барча клубларида янграган. 
 Шахзода ва Sean Bay мазкур трекга видео суратга олишни режалаштиришмоқда. "Flying Tonight" қўшиғи тақдимоти Европа бўйлаб 17 января 2012 йил бўлиб ўтади. Кейин эса сайтимиз ва радиостанцияларда янграшни бошлайди.
 
 
 Бошига бало қилиб умрида биринчи маротаба репортаж қилган Шохрух бу репортаж сайтга чиққунча ўзиниям бир бало қилиб қўйишга оз қолди (нақ 2 маротаба қайтарди), асаблари хам ишдан чиқди, хуллас умрида бошқа хеч қачон фото-видеорепортер бўлмасликка чин дилдан онт ичиб юборди.
 
Ўз ўрнида мен хам материал сайтга чиққунча (ўзимни 8 этаждан отиб юборай деб, кимдир келиб мани ўлдириб қўйишини истаб) Шохрухни хеч қачон бу ишга ёлламасликка ўз ўзимга ваъда бериб, унинг онтини қўллаб қувватлаб, қибла тарафга қараб омин хам қилдим.
 
Албатта бу хазил ва албатта чини билан. нима бўлса хам умрида қилмаган ишини амаллагани учун Шохрухга ташаккур. У барибир сайтимизни Америкадаги мухбири бўлиб қолаверади.)))
 
Айни дамда Шахзода турмуш ўртоғи билан Маямида мазза қилиб офтобда тобланмоқда.
Категория: MP3|Video | Просмотров: 13463 | Добавил: Sayyod | Теги: Shahzoda
Всего комментариев: 611 2 »
1 Nigor   (04-Дек-2011 07:24) [Материал]
Shaxzodaga omad tileman!!!

2 imynetu   (04-Дек-2011 07:31) [Материал]
faqat shaxzoda emas anu qari yalla guruxidanam interviyu olila qiziqda dry

3 SHER1001   (04-Дек-2011 07:39) [Материал]
Wahzodaga omad

4 anyong   (04-Дек-2011 07:43) [Материал]
shahnozaga omat tilaymiz yangilik uchun tashakurlar smile

5 DILMUROD   (04-Дек-2011 07:49) [Материал]
TOSHKENTDAYAM konsert bersa yahshi bo'lardi

6 RONALDU   (04-Дек-2011 08:59) [Материал]
Ofarin

7 SHAXZOD NORMATOV   (04-Дек-2011 10:35) [Материал]
Shaxzoda PERIOD.

8 Hamid   (04-Дек-2011 11:17) [Материал]
Кутиб коламиз янгилани

9 Zaya   (04-Дек-2011 12:32) [Материал]
Kontsert vyl velikolepnym, i ot Shaxozy ya bezuma,ona tak xorosho vystupila, my tak gordimsya yeyu!!!!

10 Nikki   (04-Дек-2011 13:11) [Материал]
omadini berisin!

11 sam   (04-Дек-2011 13:21) [Материал]
shaxzodaga omaad yangililani intizorli bilan kutamiz smile

12 Omaty   (04-Дек-2011 13:31) [Материал]
Kutamiz va yangi zafarlar tilab qolamiz!

13 HyoRi   (04-Дек-2011 14:12) [Материал]
Bundan keyingi yangiliklarni kutamiz.Shaxzodaga omad.bizaga yengilila yetqazib turvotgan Shoxrux akagayam raxmat iwlariga omad.

14 gogowa   (04-Дек-2011 14:47) [Материал]
ooo zorku waxzodaga omad

15 akademik   (04-Дек-2011 16:05) [Материал]
shoxzodaga omad

16 SarVario   (04-Дек-2011 17:52) [Материал]
вуйяй-вуйяй))

17 Bоnu   (04-Дек-2011 18:47) [Материал]
Ажойиб! Омад, омад ва яна омад Шахзодага.

18 Dostonbe.nur   (04-Дек-2011 20:47) [Материал]
SHAXZODAGA OMAD

19 Beg   (04-Дек-2011 20:57) [Материал]
Omad ijodlariga

20 Dark   (04-Дек-2011 21:00) [Материал]
jelayu udachi...

21 Reya   (04-Дек-2011 21:03) [Материал]
Shahzodaning o'zi ham krasavica, qo'shiqlari ham zo'r! heart

22 dilshod0466   (04-Дек-2011 21:22) [Материал]
Shaxzodaga salom

23 gentile_butterfly   (04-Дек-2011 23:12) [Материал]
Shaxzoda the best!!!

24 Miss_lilu   (04-Дек-2011 23:56) [Материал]
Good luck:):)

25 Zulfiya_A   (05-Дек-2011 00:11) [Материал]
Shoxruh молодец!!! удачи!!! smile

26 Абдужаббор   (05-Дек-2011 00:56) [Материал]
яша шохрух

27 Giyos   (05-Дек-2011 08:37) [Материал]
Reportaj zo'r!

28 sam   (05-Дек-2011 11:06) [Материал]
zurku clap heart lips

29 WHITE   (05-Дек-2011 11:24) [Материал]
SHAXZODA !!!!!! ZO'R !!!

30 QALQON   (05-Дек-2011 14:14) [Материал]
Шахзода зурку аммо Шохрухни мехнатини кушиб куйиш эсдан чикмасинда! Сайтга жойлашда ва уни тайёрлашда мехнати синганларни барчасига рахмат дейман! Манам бу хабарни биринчи кунидан бери качон тулиги чикаркин деб роса куттим. Хаммелага рахмат! Шахзода олга!!!

31 Doston   (05-Дек-2011 14:55) [Материал]
vauv SHAHZODA molodec. Faqatkina wu xonanda özbelani dunyoga tanitvoti xozirgi kunda. Shahzoda raxmat

32 Stalker   (05-Дек-2011 15:16) [Материал]
tushunmadim... video qani? nega ochirdilaring?

33 Shahzod   (05-Дек-2011 16:36) [Материал]
SHAHZODA BRAVO TABRIKLIMIZA !!! Hush habarri o'qib hursand bo'ldik. Etgancha Reportaj zo'r tayyorlangan !

34 BarakObama   (05-Дек-2011 17:35) [Материал]
Шахзода шунингдек Америкада
вақтини бекор ўтказмади,
Франциялик машхур диджей
Sean Bay билан "Flying Tonight"
хитини ёзди. Бу диджейнинг
треклари дунё миқиёсидаги
барча клубларида янграган.
Шахзода ва Sean Bay мазкур
трекга видео суратга олишни
режалаштиришмоқда. "Flying
Tonight" қўшиғи тақдимоти
Европа бўйлаб 17 января 2012
йил бўлиб ўтади. Кейин эса
сайтимиз ва
радиостанцияларда янграшни
бошлайди.

Shakhzoda.rudan olingan habar bu.

35 nodir   (05-Дек-2011 17:40) [Материал]
SUPER SHAXZODA band

36 Shahnoza   (05-Дек-2011 17:45) [Материал]
Shahzodaga ulkan mufaqqiyatlar tilayman hands hands hands hands hands hands hands hands hands hands heart heart heart heart heart heart hooray hooray hooray hooray hooray hooray

37 Madinka   (05-Дек-2011 17:50) [Материал]
Shahzoda super! Jelayu s4ast'e!

38 Zakhra   (05-Дек-2011 18:08) [Материал]
Good Luck Shoxrux!!! Well Done Shahzoda!!! smile

39 minachan   (05-Дек-2011 18:18) [Материал]
Sayyod video kursamayapti bir tekshirib kuring oldindan RAHMAT meeting

40 Зилола   (05-Дек-2011 18:59) [Материал]
Классно)

41 ROXI   (05-Дек-2011 19:12) [Материал]
ТАБРИКЛАЙМАН ЧИН ДИЛДАН, ШАХЗОДА МАЛАДЕЦ,УМНИЦА,КРАСАВИЦА.

42 Nigor   (05-Дек-2011 19:40) [Материал]
vedio qaniiiiiiiiiii cry cry cry

43 Jasur   (05-Дек-2011 21:14) [Материал]
malades

44 Zuxraxon   (05-Дек-2011 21:57) [Материал]
Omad Shaxzodaga! Bundanda yo`qori cho`qqilani zabt etishlarini tiliman!

45 Miss   (05-Дек-2011 22:27) [Материал]
akajon niyatizga yetibsizde towdamas amrikada biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin

46 Muni   (05-Дек-2011 22:53) [Материал]
вой Зуру

47 Muni   (05-Дек-2011 22:54) [Материал]
сочларини урдиривоганлари жудаям чиройли турибти

48 Nodira_M   (05-Дек-2011 22:55) [Материал]
Vay Shoxrux zorsizu tabrikliman biggrin Shahzoda baribir zorde biggrin

49 Nikki   (06-Дек-2011 01:26) [Материал]
Yaxshiroq ko'ylak yoqmidi dry qani video ko'rsatmayaptiyu sad

50 JeeS   (06-Дек-2011 05:04) [Материал]
Video nega o`chrib tashlangan?

1-50 51-61
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Барча смайликлар
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод