Сарлавхадан нахотки миш-мишларга аниқлик деб тўғри топдингиз, бунга мақола сўнггида қайтамиз, хозирча эса суратларга сўз:
Шахзода билан "Кундалик шоу"нинг навбатдаги сонида Россиянинг "FUN" чипслари рекламаси суратга олиш ишлари билан боғлиқ бўлади.
Бу реклама тарихи, рекламадаги воқеалар ривожи, бош қахрамонлар, компания вакилларининг нима учун Шахзодани танлаганликлари хақида интервьюлари, кадр ортидаги қизиқ холатлар шу сериядан жой олади. Тожик қизчанинг Шахзодани қўллаб қувватлаш онларини кўрсангизу умуман прикол!))
Хозирча суратларни тақдим этарканман, Шахзода билан боғлиқ баъзи оддий ва кутилмаган янгилик билан хам бўлишсам. Концерт кунларига хам озгина қолди, ишлар жадал.
Шахзоданинг расмий фанклуби аъзолари концерт дастурида шунчаки фанклуб сифатида эмас балки... хуллас улар хам тайёргарликни бошлаб юборишган, концертда Шахзоданинг фанклубига хам , бир карра тасанно айтишингиз мумкин бўлиши аниқ.
Хечкимга сир эмас, Зилола билан (жа аввалгидек бўлмаса хам) дўстман. Уни ижодига тўғриси бефарқман, бундоқ олиб қараса умуман хаммани ижодига бефарқман, хамма хонандаларни қўшиғини тинлайману, юлдузлигини хеч биридан умуман хис этмайман.
Бошқа инсонлардан кўра, айнан санъат олами вакилларига янада қатъийроқ ва янада ўткирроқ рентген кўзойнаклари билан қарайман. Балки шунинг учун юлдузлардан кўра, оддий одамларни салобати кўпроқ босса керак. Сабаби юлдуздларни салобатиниям сезмайман, менга инсонларнинг инсоний салохият ва кўнгил салобати мухим! Бундайларни эса афсуски, санъат ва шоу-бизнес тушунчалари боғлиқ оламдан топиш жудаям мураккаб иш.
Зилоланинг инсонийлиги менга яқин. Мана шу хислати учун хам, уни инсон сифатида яқин тутаман, ва у айни дамда расман эълон қилишни истамаяптган янгиликни, дўст сифатида маълум қилмоқчиман. Сабаби, концерт кунлари хар бир хонандага оғир келади, хаяжон кучли бўлади, бу эса Зилоланинг хозирги холатида жудаям нозик вазиятни юзага келтиради.
Гулсанам Мамазоитова бу йилги концертини хам айнан шу сабаб амалга оширмаганини хамма билса керак.
Нафақат концерт кунлари, балки эсон-омон қутулиб олиб, оналик бахтига яна мушарраф бўлиши учун Зилолани асрайлик. Хомиладор аёлларни фариштага қиёслашади, уни дилини оғритиш, била туриб унга ёмонлик қилиш катта гунох! Бефаросатлик хам шу қаторида албатта!))
Зилоланинг холатида концерт бериш, хам жисман ва хам рухан жудаям мураккаб иш эканлигини инобатга олган холда , уни қўллаб қувватлайлик!
Зилол, узр, дўстдек иш тутдим деб ўйлайман. Бу хақида миш-мишлар аввалроқ болалаганди ва расман бу хақида айтишни истамагандинг хам. Билмасам, энди бошқа журналистларга айтишга мажбур бўларсану лекин, биринчи бўлиб эксклюзивлик илинжида эмас (биласанку бу нарсалар менга керакмас), шунчаки сени қўллаб қувватлаш қаторида одамлар асрашни хам унутмаслигига чорлашга қарор қилдим.
Хотя бу эксклюзивлигим билан хозирдан суюнчи сохиби бўлолмайману, ну все таки))
|