02:15 Шахзодага сохта овоз берилгани тан олинди! | |
Ўзингдан чиққан балога, қайга борай давога деб шуни айтишса керакда) Фанатизм ва фанклубларнинг ўйламай нетмай қилган ишлари ортидан аксарият холларда хонандаси азият чекади. Чипталар билан фирибгарлик амалларини оширишадимией...)) Айниқса фансайтларини юритадиганлардан..масаланде)) Ўз онасидан кўра хонандани яхши кўраман дейдимией... бундай нормал бўлмаган фикрдаги ва фанатизмга тобе инсонлардан нима хам кутиш мумкин? Лекин фанклубларни нормаллари хам бор, аммо улар хақида сал кейинроқ, хозир:
Бугун айнан ўша "Даракчи"даги Шахзода, Севара ва Согдиана хақида мақола битган муаллиф Алия Сулаймонова-Тулембаевадан мейл агентдан манбаа келди. Кирсам, Шахзоданинг фанклубларидан бирининг, Шахзоданинг расмий фанклуб сайтида битилган, менинг мақоламга раддияси турибди.
Аввалига "Даракчи" ходимасининг фанклубларга нима алоқаси борлигидан хайратландим, бошқа тарафдан газета ходимларининг аксарияти хонандалар билан пресс-котиб сифатида ишлашини жудаям яхши биламиз. "Даракчи"даги шоу-бизнес бўлими журналистлари хам бунда холи эмас албатта!
Қизиқ а? Бунда газета хабарларию сухбатларида қаери нейтралиик бўлиб, қаерида рост хақиқату, қаери реклама пиарлигини халқ билмай ўтираверади а?)) (Бу хақида батафсил кейинги жудам қизиқроқ мақолаларимдан бирида!) Аммо Шахзодани куни газеталардаги журналистларни пресс-котибликка ёллашига куни қолмаганини биламанку) Тарона компаниясида у билан ишлайдиган атрофида етарли гурух мавжуд! Ўнта газета редакциясига дарс берадурғон!))
Гап аслида Шахзода хақида эмас, фанклубЛАРи хақида! Яъни унинг бир неча фанклуби бўлиб, хаммаси хам нормал фикру дунёқарашга эга эмас. Бу хамма ёрқин хонандаларда мавжуд холат. Афсуски ёрқин хонандаларнинг ёрқин ахмоқ фанатлари хам йўқ эмас))) Шахзоданинг хам фанклублари орасида бўлиниб кетганлар, бир-бири билан чиқишмаганлар ва хонандасига ёқиш учун бир-биридан ўзарга нималар қилмсликка борадиганлари йўқ эмас. Бироқ қайсилари хонандасига хам, ўз хулқини намоёнлаган холатдаям ижобий натижани беради, қайсилари эса ахмоқона фанатизм ёки хонандаси ортидан манфаат кўзлаб!!!
Шахзоданинг фанклуби расмий сайтидаги раддия мақоласига кўра, "Даракчи" таяниб ёзилган хит-парад натижалари аслида сохта эканлигини ўзлари билмаган холда (балки атайин) фош қилиб қўйишган. Мақоладан иқтибос:
Деб ёзган Ёрқин деган фанат
Ана энди иқтибослардаги хақиқатларҒа бир назар.... 1. Хаққоний овоз натижалари дегани, бу бир неча ёлланган одам овоз йиққаними ёки турли одамлар ўзи вазиятга хаққоний бахо берганлиги натижасидами? Нахотки артистни хаққоний рейтингини бир гурух АКТИВНО овоз берганлиги натижасида аниқлаш мумкин?! Шуми асосий рейтинг? Бу сохта овоз йиғишку! Ўша сайт ва радиони аслида Россиядаги умуман ОММАБОП ЭМАСлиги ва мейл ру онлайн ўйинларини ичида қўйиладиган интернет радио эканлигини ўша мақолам изохларида фактлари билан келтириб, бугунги кунда росмана оммабоп радио ва сайтлар рўйхатини келтирганман! Россиядаги Севарани ўрни билан Шахзодани хозир таққослаш кулгуликку!
2. Пул берсанг овозни хам йиғиб бераман дебди....тушунарли)) Хамма ўзига керакли нарсаларда тажрибаси бор а?) Билмасам, ман содда бунақа нарсаларни хаёлимга келтирмабман. Балки фирибгарлик билан шуғулланганлар яхши билар? Айниқса ўз суйган хонандасини концертини чипталари билан боғлиқ бир вақтлардаги холатларни бошида турганлар? А лаббай? Ёрқинжон?! Опомилаааа? Тузукмилааа?))) Ёдимиздаааа, гувохларам тирииик)) 3. "Даракчи"да Шахзода биринчи ўрин дейилгандику! Энди иккинчи ўринми? Рости хам у сайтда биринчи ўринда Юлияна!) Негизида сохталикни натижасиям шуде. Даракчи бир дейди, сохта овозни АКТИВНО терганлар эса икки дейди)) 4. Против гадостей ва конфликт нужен деган одам аввало ўзини ўша хонандасига нисбатан келтириб келаётган зиёнларини бир хисоблаб кейин нарса ёзса а?)) Конфликт сенга керакки ўзингни лажа қилиб сохта овоз йиққанинггача исботлаб берибсан!
Ана энди хаққоний ва конфликт керакмас деб ЁЗИШ билан каррилламайдиган ва ХАРАКАТИДА буни исботладиган хақиқий фанклублар хақида:
Юқорида фанатлар хақида фикр билдирарканман, фанклубларнинг хамаси хам шундай эмаслигини биламан. Масалан Шахзоданинг бир эмас, бир неча фанклублари бор. Шулардан шу мияси айниган фанатлару хонандасидан фойда кўзлаб тузилганлариям бор, адекват фикрлайдиган ва нормал ёшлардан ташкил топганлари хам. Бир вақтлар Шахзоданинг шундай соф ва нормал фикрга эга фанклубини йиғишга ёрдам сифатида ўз ёрдамчим Шахло Қодировани илтимос қилгандим. Негадир сўнгги пайт адаштириб (ё атай) уни аслида шу фанклубдан мени сайтимга келган дейишди хам. Аслида Шахло Қодирова сайтимизнинг "Журналист-шоу" лойихасида кастингдан ўтиб, 7х7 газетасида мен берган вазифалари чиқиб, кейингина Шахзода билан мен орқали танишганди. Уни фанклубига рахбар бўлишниям мен илтимос қилганман. Бу хақида Шахло яқин кунлар ўзи хам эълонини тайёрламоқда))
Шахзоданинг шундай нормал фанклубларидан масалан куни кеча ўтказилган "Варрак-шоу"га келиб ўз суйган хонандаси Шахзодани брендига хос шарқона стилидаги шрифтидан тахаллуси ва сайтимизнинг шу бахорий лойихаси ёзилган торт билан келиб иштирок этишди.
Биз хам оддий пичоқда эмас, айнан шарқона ханжарлар билан тортни бурдаладик (нимталадик, бўлдик, кесдик, бўлакладик...хуллас ўзбек тили бой тил!)
Асал Шодиева билан тортни тантанавор равишда бўлиб, шу кунги варрак-шоудаги югуриб юрган болакайлар (Чоштепа фанклуби аъзоларига тарқатдик))))
Биласизми, ўз хонандаси хақида ҚАЙҒУРИШ бошқа, уни кимлар биландир уриштириш ёки янада орани ёмонлаштириш бошқа экан. Фактлар менимча етарли ва суратларда хам намоён.
Вахоланки "Варрак-шоу" айнан ўша мақоладан кейин ўтди...қайсидир фанклуб вазиятга ижобий ёндошди, қайсиниси эса ўз ички дунёсию айниган фикрлари билан вазиятни кўриб турганингиздек салбийлаштирмоқда. Афсуски ўзларини фойдасига зарару...лажаси билан;)
Бевосита Шахзодани ўзига тўхталсак, май ойида 7 кунлик концертида Шахзода нақ бир блокни ўзини мутлақ миллий қўшиқларга бағишламоқда!
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 14215 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 6 | ||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |