Бош сахифа » 2011 » Июнь » 21 » Шахзода ва уч чемпион "Ёқасан" клипида
04:14
Шахзода ва уч чемпион "Ёқасан" клипида

ШАҲЗОДАНИНГ "ЁҚАСАН” ҚЎШИҒИГА

ВИДЕОКЛИП СУРАТГА ОЛИШ ЖАРАЁНИДАН РЕПОРТАЖ

 

19 июнь куни "Ўзбекфильм” павильонларидан бирида махсус ринг қурилиб, унда хонанда Шаҳзоданинг "Ёқасан” қўшиғига, ўзгача кўринишдаги клип суратга олинди.

Суратга олиш майдончасига ҳамкасбим Саида билан кириб келганимизда, у ерда жуда ҳам одам кўп эди. Суратга олиш гуруҳидан ташқари, хонанда Шаҳзоданинг фан клуби аъзолари ҳамда, моделлар агентлигидан чақиртирилган, ҳаммалари оқ рангда кийинган қизлар ва йигитлар...

 

Павильон ўртасига катта ринг қурилган. Рингни орқа тарафига эса, бир неча олов чиқиши керак бўлган махсус мослама ўрнатиш ишлари кетаётган эди. Маълум бўлишича, хонанда Шаҳзода рингда қўшиқ айтиши керак экан. Вақтдан фойдаланиб, клип режиссёри клипмейкер Жасур Шаметов билан суҳбатлашдик.

 

Феруза: - Клип ғояси кимга тегишли ҳамда, унда хонанда Шахзодадан ташқари, яна кимлар суратга тушади? Клип сюжет ёки трек йўналишида?

Жасур Шаметов клипмейкер режиссёр: - Клипни рингда суратга олиш ғояси хонанда Шаҳзоданинг ўзига тегишли. Клипнинг умумий сюжет ғоясини эса, Шахзоданинг ўзи билан биргаликда ўйладик. (самимий) Шахзода билан биринчи марта бирга ишлашимиз эмас. Клип ғоясига кўра, чемпион боксчининг хаёли, тасаввури, унинг хаёлидаги илҳом париси (муза) ҳақида бўлиб, Шахзода ана шу (муза) ролда намоён бўлади. Клипда боксчи ролига кикбоксинг ва бокс бўйича Жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон чемпиони Шуҳрат Юсупов  таклиф этилган. У клипнинг сюжет қисмида хонанда Шахзода билан бирга, суратга тушади. Шунингдек, клипда яна бир Жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон чемпиони Муҳаммадали Тоштурғунов ҳам, рефери ролида суратга тушади. (самимий кулиб) Кўрганингиздек, актёрларимиз состави спортчилардан иборат. Ҳозир эса, клипнинг трек қисмини суратга олиш ишларига тайёргарлик кўряпмиз.

 

Феруза: - Суратга олиш ишлари бўлиб ўтадиган ринг қанча вақт давомида тайёрланди?

Жасур Шаметов: - Бу рингни олиб келиб, ўрнатилди ва бунга 10 соат вақт кетди. Клипни суратга олиш ишларига 2 кун вақт кетса керак.

 

  

Клипга тайёргарлик ишлари тугагунга қадар, шаҳарнинг бошқа тарафида, яна бир клип суратга олинаётган эди. У ердан эса, "Ўзбекфильм”даги павильонга репортажни давом эттириш учун ҳамкасбим Саида қайтиб кетди.

Феруза Фаттохова

 


Суратга олиш ишлари учун барча тайёргарликлар ўз ниҳоясига етгач, клипнинг трек қисмини суратга олиш ишлари бошланди.

Ринг ўртасига махсус DJ столи ўрнатилиб, унинг ёнида оппоқ кўйлак устидан, ялтироқ кулранг костюмчик кийган хонанда Шаҳзода DJ образида, қўшиқ куйлай бошлади. Клип ана шу лавҳалардан бошлаб, суратга олина бошланди. Шаҳзоданинг ортида, пастда моделлар агентлигидан чақиртирилган, ҳаммалари оқ рангда кийинган қизлар ва йигитлар, қўлларини кўтариб, уни олқишлаб туришлари керак эди. Уларнинг ортидаги махсус мосламалардан эса, вақти- вақти билан режиссёрнинг буйруғига кўра, олов отилиб турарди.


Суратга олиш ишларида бироз танаффус бўлган вақтда эса, атрофдаги фан клуб аъзолари ва суратга тушаётган массовкадагилар, вақтдан фойдаланиб, хонанда Шахзода билан суратга тушиб олишарди.

Суратга олиш ишларининг биринчи қисми тугади ва танаффус эълон қилинди.

Хонанда Шаҳзода режиссёр Жасур Шаметов билан суратга олинган кадрларни кўриб, баъзи нарсаларни муҳокама қилишгач, яна бошқа имиджда чиқиш учун, тайёргарлик кўргани кириб кетди.

Бу орада, суратга олиш майдончасига кеч соат 21.00 ларда Sayyod Сардор Комилов, ундан сўнг 20 дақиқалар ўтиб эса, бошқа клип репортажидан қайтган ҳамкасбим Феруза Фаттоховалар кириб келишди.

Бу вақтда оқ кийим кийган Шахзода сочларини турмаклаттираётган эди.

Sayyod хонанда Шахзода билан бироз, суратга олинаётган клип ҳақида суҳбатлашди. Бу пайтда, суратга олиш майдончасида массовкани суратга олиш ишлари кечаётган эди.

 

Sayyod ушбу клипда суратга тушаётган чемпионлардан қисқача интервью олди.

 

Sayyod: - Ўзингизни таништирсангиз.

Шуҳрат Юсупов чемпион: - Шуҳрат Юсупов, 1980 йил туғилганман. Иккита олий маълумотга эгаман. Биринчиси, Педагогика университетининг Ҳарбий кафедраси, лейтенантлик унвоним бор. Тошкент Молия институтини ҳам тамомлаганман.

 

Sayyod: - Унда қандай қилиб, спортга кириб келгансиз? Олий маълумотлар билан?

Шуҳрат Юсупов: - 15 ёшимдан, аввалига кикбоксинг билан шуғулландим. Кейин 20 ёшимда, профессионал боксга таклиф қилишди. Ҳозирда Ўзбекистоннинг 8 карра чемпиони, Осиёнинг 2 карра чемпиони, Жаҳон чемпиониман. Шунингдек, кўп марта Халқаро мусобақаларда иштирок этганман. Профессионал бокс бўйича, кўплаб рейтинг жангларнинг ҳаммасида ғолиб бўлганман, шу жумладан Ўзбекистон-Россия аро ўтказилган матч учрашувида ҳам.

 

Sayyod: - Спорт билан шуғулланишингиз, ўқишингизга таъсир кўрсатмаганми? 2 та институтда ўқиганман, деяпсиз?

Шуҳрат Юсупов: - Бир вақтнинг ўзида ҳам ўқиб, ҳам шуғулланганман. 2005 йилда, шунчаки синов учун "Наҳотки сен” фильмида суратга тушишга таклиф этишган. Бош қаҳрамон ролини актёр Адиз Ражабов ижро этган. У ерда унча катта бўлмаган эпизодда суратга тушдим. Бош қаҳрамоннинг отасини, тан соқчиси роли эди. Шундан сўнг, "Фотима ва Зуҳра” фильмига таклиф этишди. У ерда хонанда Шаҳзода бош ролда суратга тушган эди.

  Джон Абрахам билан

Sayyod: - У фильмда қандай роль ижро этдингиз?

Шуҳрат Юсупов: - (кулиб) Ёвуз, салбий қаҳрамонлардан бирини! Актёр Убайдулла Омон билан боғлиқ эпизод бор-ку, уни отиб юборадиган. Салбий роль. Хонанда Шаҳзода билан эса 2003 йил танишганман. Ҳар йили "Тарона шоу” ўтказилар эди. Мени фахрий меҳмон сифатида таклиф қилишганди. Халқаро мусобақадан қайтгандим ва мени юлдузларга фахрий меҳмон сифатида таништиришганди.

 

Sayyod: - Ўзингиз Шаҳзоданинг ижодига қандай қарайсиз?

Шуҳрат Юсупов: - Мен уни ижодининг мухлисиман! Унинг қўшиқларини жуда яхши кўраман! У роль ижро этган фильмларни ҳам! Унга қойил қолиш мумкин, кинода ҳам суратга тушяпти. Унинг ёқимли овози бор, қўшиқлари ҳам, шунчаки эмас, маъноли!

 

Sayyod: - Ҳозир унинг клипида қандай роль ижро этяпсиз? У билан курашасизми ёки уни ҳимоя қиласизми?

Шуҳрат Юсупов: - Бу клипда, клип режиссёри менга бош ролни таклиф қилди. Ролим қуйидагича, чемпион сифатида, камар тақиб, рингга чиқаман. 

 

Sayyod: - Демак, ўзингизни ролингиз?

Шуҳрат Юсупов: - Ҳа. Шаҳзода капюшонли спорт кийимида. рингга чиқади. Мен унга қараб, ҳайрон бўламан. Гавдаси кичик, ўзи капюшонли спорт кийимида! Кутилмаганда, у капюшонни бошидан туширади ва қарасам, аёл киши. Мен жентельмен сифатида, (кулиб) "у билан уришмайман” деб, сал бурилишим билан, у мени бир уриб йиқитади ва нокаутга туширади. Нокаут бўлиб ётганимда, кўз олдимда мираж (сароб) кўринади. Ўзимга келиб, кўзимни очсам, рақибим бошқа бир боксчи мени уради. Кейин, мен ... хуллас, қолганини, клип тайёр бўлгач, кўришингиз мумкин.

 

Sayyod: - Санъатдаги ўз фаолиятингизни қандай бошлагансиз?

Шуҳрат Юсупов: - Мен институтда ҳам, жуда фаол эдим. КВНларда, мусобақаларда, конкурсларда иштирок этардим. Ҳозирда 10 дан ортиқ ўзбек фильмларида ва 5 та Россия фильмида, ҳамда 2 та Ҳиндистон фильмида роллар ижро этдим.

 

Sayyod: - Нима учун ҳар доим спортчиларга салбий ролларни беришади?

Шуҳрат Юсупов: - Бу мени ташқи кўринишим билан боғлиқ бўлса керак.

 

Sayyod: - Ташқи кўринишингиз қўрқинчлими?

Шуҳрат Юсупов: - Ундай эмас, (кулади)..

 

Sayyod: - Ҳеч ўзингизда, нокаут бўлганми?

Шуҳрат Юсупов: - (самимий кулиб) Йўқ, Худо сақлаган.

 

Sayyod: - Демак, сиз ўз фаолиятингиз давомида, биринчи марта клипда нокаут бўласиз ва сизни Шаҳзода нокаут қилади.

Шуҳрат Юсупов: - (кулиб) Бу атайлаб қилинади-ку. Мен 85 фоиз жангларда досрочно, яъни берилган вақт тугамай, муддатидан олдин ғолиб бўлганман. Баъзида нокаут билан, баъзида раундлардаги очколар...

 

Sayyod: - (кулиб) Сизни ҳеч қизлар уришганми, ёки уриб йиқитишмоқчи бўлишганми?

 

(кутилмаганда ушбу клипда Шаҳзоданинг соч турмаги ва грими билан шуғулланаётган гримёр Лида Андрэ суҳбатга қўшилди)

 

Лида гримёр: - Бўлган! Бу мен! Айт, уларга!

 Шуҳрат Юсупов: - (кулиб)  У ўзига пиар қиляпти!

 Ҳамма кулиб юборди.

 Шуҳрат Юсупов: - Лида билан кўплаб лойиҳаларда бирга ишлаганмиз. У ҳозир ҳазиллашяпти, аслида мени ҳурмат қилади.

 Лида кулади.

 

Sayyod: - Демак, сизга қизлар қўл кўтаришмаган?

Шуҳрат Юсупов: - Йўқ, ҳеч қачон. Мен доим ўзимни жентельменлардек, одоб доирасида тутаман. Агар менга нисбатан агрессия бўлмаса, биринчи бўлиб агрессиямни намойиш қилмайман.

 

Sayyod: - Мен учун қизиқ. Спортчилар ҳам интернетда ўтиришадими?

Шуҳрат Юсупов: - (кулиб) Албатта, ўтиришади. "Facebook”, "Одноклассники”, "Мой мир” да ҳам борман.

 

Sayyod: - Бу сиз суратга тушаётган неччинчи клип?

Шуҳрат Юсупов: - Учинчи клип. Биринчиси, Москвадан "Учкудук” гуруҳининг клипи, иккинчиси Қозоғистондан "Аршат”гуруҳининг клипи. Учинчиси, мана хонанда Шаҳзоданинг клипи. Хонанда Шаҳзода билан эса, иккинчи марта биргаликда ишлашим.

 

Шундан сўнг, Сардор Комилов, клипда Шуҳрат Юсуповнинг рақиби сифатида суратга тушаётган яна бир спортчи Арам Суремович Бегларян билан ҳам қисқача суҳбатлашди.

 

Sayyod: - Сиз спортнинг қайси тури билан шуғулланасиз ва неча йилдан бери?

Арам Бегларян: - Кикбоксинг ва қўл жанги (рукопашный). 1984 йил туғилганман. 12 ёшимдан бери спорт билан шуғулланаман. Кикбоксинг бўйича, 2 карра чемпионман. Ҳозир мусобақаларга чиқмаяпман.

 

Sayyod: - Нега?

Арам Бегларян: - Ишим кўп. Мени бошқа ишим, яъни ўз бизнесим ҳам бор.

 

Sayyod: - Шунча эришган муваффақиятингиздан кейин, спортни ташлаш... Ачинмайсизми?

Арам Бегларян: - Нима десам экан? Гап ачинишда эмас.

 

Sayyod: - Демак, етарлича муваффақиятга эришгансиз. Бу ёғига давом эттирмай, бизнес билан шуғуланяпсиз.

Арам Бегларян: - Ўзим учун шуғулланяпман, албатта. Спортни ташлаганим йўқ, ўзим учун ҳали ҳам тренировка қиламан. Шуҳрат билан аввалдан биргаликда тренировка қилардик.

 

Sayyod: - Спорт молиявий тарафдан фойда келтирмайдими, бизнес билан шуғулланяпсиз?

Арам Бегларян: - Спорт, бу спорт! Шунчаки . . . Мен ўзим учун шуғулланаман, жароҳат олишни ҳоҳламайман.

 

Sayyod: - Сиз ҳам клип ёки фильмларда суратга тушганмисиз?

Арам Бегларян: - Клипларда суратга тушишга таклиф қилишган. Лекин, мен рад этганман.

 

Шундан сўнг, яна хонанда Шахзода билан боғлиқ кадрларни суратга олиш ишлари бошланди.

Бу гал хонанда рингда, оқ   либосда, катта ёрқин шар ёнида қўшиқ куйлай бошлади.

Sayyod, мен ва Феруза Фаттохова биргаликда, суратга олиш майдончасидан чиқиб кетаётганимизда, соат 22.30 дан ошган эди.



Шундан сўнг, ҳаммамиз биргаликда "Тарона” компаниясига, шоира, бастакор ва хонанда Шахноз ёнига йўл олдик.

Шундан сўнг, Sayyod яна "Ўзбекфильм”га, суратга олиш павильонига қайтиб кетди. Энди мен сўз навбатини Sayyodга бераман

Саида Вахобова



Хулас, клип суратга олиш жараёни тонг соат 4-30гача давом этди.

Унгача суратга олиш жараёнида бўлиб ўтган кулгулик воқеаларни хечам етказиб бера олмайман. 

"Ёқасан" қўшиғи муаллифи "Беном" гурухи.

Қизиқ суратлар ва уларга хам хазиломуз изохлар:


Қани ўўўв, чақиир ўша Шахзодангни, бирга-бир чиқадими?)))))))
 
Амаки, амаки, битта сакраб урсам майлими?)))))))))

Шухрат: Эх, болам, бу бошингга "проблема" керакми санга а? Ман билан курашмоқчимисан? Ман билан а? Қўшиғингни номи аниқ Ёқасанми ё Соддаманми?)))

Мана шундан кейин нима хам қиларди одам?  Албатта ўзидан кучи камроқ бўлган одамга ташланади:

Яхшиям шу Даврон бор))))

Яқин кунлар премьера фақат бизда албатта!

БАРЧА ВА БОШҚА СУРАТЛАР!
Огохлантириш: Баъзи суратлар баъзи бировларни тушунча ва дунёқарашларига мос бўлмаслиги мумкин!

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 12417 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shahzoda

Нравится
Барча изохлар: 16
1 Nargiza   (21-Июн-2011 05:45) [Материал]
WAW!!! Super Shahzoda! Vsegda ty nas udivlyaesh :)))
S neterpeniem budem jdat' noviy video klip

2 Aziza   (21-Июн-2011 06:11) [Материал]
oy shahzoda asaluu

3 SARDOR   (21-Июн-2011 08:44) [Материал]
daxshaat shazodada konglim borda qarigan bosayam

4 Nanogirl   (21-Июн-2011 08:52) [Материал]
Согласитесь все равно наша Зилола красавица! И идеи у нее не с***данные как у некоторых))) Репортаж супер! Особенно приколы! Ждем клип!

5 Guli   (21-Июн-2011 09:50) [Материал]
Shaxzoda super

6 Zuxraxon   (21-Июн-2011 09:51) [Материал]
Omad Shaxzodaga klipni intizorlik bilan kutamiz...

7 Ch@ros   (21-Июн-2011 10:08) [Материал]
Juda ajoyib chiqadi manimcha.kutib qolamiz.

8 alisher   (21-Июн-2011 18:02) [Материал]
man tushummiman nimaga klipni srazuuuu ko`chirishadi .. yuliya savechvada ham shunday klip olingan shahzoda iltimos obroyni tukmaaa . san juda chiroyliksan kapirovka qilmang qaysuder rejisor faqqat ugirlaydi toooba

9 Sofie_so_soft   (21-Июн-2011 21:32) [Материал]
Nanogirl! Ты вечно пишешь гадости про Райхон, даже кличку придумала в виде РАИ! Называешь фанаток Райхон тупыми, а сама такая же тупая фанатка, только не Райхон а Шахзоды. Прежде чем кого то оскорблять подумай хорошенько, стоит ли обижать людей из за артистов которые знать не знают о нас с тобой. Мне одинаково что Райхон что Шахзода! Но со стороны выглядит очень смешно твои комменты. Ты такая хорошая а фанатки Райхон гавно да? Как не красиво и глупо.

10 EL NINO   (21-Июн-2011 21:50) [Материал]
Shaxzoda - Miss Jackson bo'p qoptilaku!!! omad ishlariga!!!

11 gul   (22-Июн-2011 03:18) [Материал]
yaxshi chiqanga o'xshavotti lekin shaxzoda achki taqqanda manga MAYKL JACKSONni eslatib yubordi o'xshab ketibti to'rimi o'rtoqlar.qarela gapimga ishonasila

12 sevinch   (22-Июн-2011 13:04) [Материал]
''sofie so soft'' soglasno s toboy!

13 Nk   (23-Июн-2011 14:21) [Материал]
Man Shahzodani ijodiga ijobiy qarayman , lekin adshmasam G. Lopesda ham shunaqa klip bor ili konsertida shunaqa ringda ashula etadi . Balkim bilmasdan shunaqa klip qilvatgandir. Lekin boshqa yangilik bo'lganida klip omadli bo'lardi ham yangilik

14 Гуля   (24-Июн-2011 18:03) [Материал]
Воще день был тяжелый наша Шахзодочка очень старалaсь и я уверена что этот клип будет лучше всех пусть и у кого то такой клип. Люблю и желаю всего наилучшего Зилолке с нетерпением ждем клип!

15 murodDJjon   (02-Июл-2011 02:04) [Материал]
shaxzoda supeeeeeeeeerrrrrrrrrr)))))))

16 Allora   (17-Авг-2011 17:29) [Материал]
Просто класс!!! Мне она очень нравиться! БРАВООО!!!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!