Бош сахифа » 2013 » Май » 2 » Шахзода концертидан батафсил репортаж ва бахо!
15:00
Шахзода концертидан батафсил репортаж ва бахо!
Шахзоданинг концерти қай тарзда ўтиши, эшик олдиданоқ билинди... Илиқ атмосфера ва дид кўчаданоқ сезиларли. Илиқлик саройга кираверишда, уччала эшикни хар бирида хам кўча тарафдан ва хам ичкарида Шахзоданинг фанклуби аъзолари мезбон сифатида ташриф буюраётганларни кутиб ола бошлашидан бўлса, уларнинг футболкаларидаги шарқона стильда ёзилган "Хуш келибсиз" ва  унинг фонидаги смайликнинг (кулгич), футболканинг орқа тарфидаги Шахзода ёзувидаги хамоханг палитра ранглар, бу йилги Шахзоданинг баннеридаги ёзув рангларига монанд.


Бошқа фанклублардан ярқ этиб яна ажралган тарафлари  шар ёки бошқа хеч қандай ортиқча артирибутлар ишлатмай, хар бирида Шахзода номи ёзилган  қизил ленталар бўлиб, иштирокчилар ундан турлича фойдаланган, кимдир бўйнига, ким қўлига кимларда эса таёқчада бант билан илинган.
Бу жуда нафис ва Шахзоданинг концертига мос дидли кўринишга эга бўлди.

Шахзоданинг гримеркасида унинг соч турмаги ва макияжига жавобгарлар қаторида, соғлиғига хам жавобгар врач навбатчи бўлиб турди.




Сахнанинг томошабинларга яқинроқ жойида яна бир сахнача бўлиб у дастур сўнггигача шунчаки сахна бўлиб тураверди лекин, "Тўкилиб" қўшиғида, Шахзоданинг клипдаги айланишини у сахнада амалга оширди . Мазкур сахна хам махсус равишда айланишга мослаштириб қурилган. Шунингдек, сахнанинг олди тарафи томошабинларгача зиналар билан туширилган, бошқа концертларда биринчи қаторларда  сахнадаги харакатлар ва хонандани оёқларига кўзингиз тўғри келса, Шахзоданинг концертида сахна анча паст туширилгани, одамларга қулайлик яратган.



Дастур "Қўллар тепага" қўшиғи ва унга ишланган сахна кўриниши билан бошланди. Илк қўшиққа ишланган сахна кўриниши бирда томошабинларни ўзига ром этиб қўядиган эффекли тарзда бошланди. Тилларанг нақшлару белбоғи билан ясатилган қоп қора чопонлардаги раққос йигитлар ва қўлларида соз. Қизиғи у созлар бирдан елпиғич каби очилиб созлар 5-6тага кўпая бошлади. Супер бошланиш!
Шу ўринда раққос ва раққосаларнинг бир текис бўйлари баланд эканлигини хам эътироф этиш керак. Ёдингизда бўлса, Шахзода билан "Кундалик шоу"нинг бир сериясида у хар бир раққосни битталаб кастинг қилиб йиғиб юрганини кўрсатгандик.



Раққослар либоси Шахзоданики билан уйғунлашган ва айтиб ўтиш керак, либослар хам дидли ва савлатли(миди? солидно). 



Дастур ўрталарида Шахзодага аталган табриклар тилаклар ва истаклар онлари). Фаррух Каримовичдан то менинг севиимли хонандам Нюшагача. Нилуфар Усмонова, А-студио, Смэш, Джиган, МузТВ директори Армен Давлетяров ва яна Россия шоубизнесининг ярқ этган ном сохиблари Шахзодани концерти билан табриклашди. Охирида Др.Кости табриклагач, уларнинг дуэти мусиқаси янгради, сахнада кейинги блок давомланди.



Чико қўшиғида раққослар залга тушиб баланд овозда қўшиқ номини овоза қилиб юришди.

Дастурда рус тили қўшиқлари нисбатан кўпроқдек туюлди ва концертдан аввалги режиссер Захальскаянинг драйв-гипноз дея таъриф қилган онлари (монитордаги машина йўлларию) умуман шу рашнинглишдиско блок...менимча йиғилган аудитория учун мос бўлмади. Бундай қўшиқларни дискотекаларда мини-дискоконцерт қилса омадли бўларди (!) назаримда.
Шахзоданинг концерти дейилса, йиғилган халқ барибир ўша мафтункор шарқона ва эртак маликасини кутишади. Халқ шунга Шахзода тахаллуси ва унинг илк режалаштирилган йўналишига ўрганиб бўлган. Балки шунинг учун кўпчилик ўзбекча қўшиқлар ва асосан ўша эски хитларни кутишганини яширишмади. Зеро ўша ўзбек тилидаги саундтрекларни куйлаётганида онахонларни кўзларида ёш билан йиғлаб тинглаганларини воқифи бўлдик. 

Концерт юқори савияда ва европани нафасини яққол сездирадию лекин Шахзоданинг бу ривожланаётган турига назаримда хали халқ ўргана олмаяпти.  Россия бозорига қилинган репертуар ва сахна кўриниши бизнинг бозоримизда очиқ гап, "емайди", бошқа менталитет ва бошқа талаблар. 

Лекин, Шахзоданинг рус тилидаги промоси бўлган қўшиқларни яхши кутиб олишди. Яна янги бўлишига қарамай бир инглиз қўшиғи   махорат билан куйлангани билан хам, хаммани ёдида қолган бўлса ажабмас. Овоз имконияти нималарга қодирлигини шу қўшиқда яхшигина намоёнлай олган. Номи ёдимда қолмадию,  қўшиқда юқори пардаларда ва Шахзодага хос бўлмаган баланд овозда куйлаган қўшиғини, агар ким куйлаётганини айтмаса , Шахзода деса ишониш қийин. 

"Қўллар тепага" қўшиғини инглиз тили турида, орқа экранларда унга ишланган голограмма эффектли видео лавха концертнинг ёрқин фишкаларидан бири бўлди. Уни тасвирлаш жуда қийин, кўриш керак. 



Либослар бежирим, зеро бу Шахзода, ажабланарли жойи йўқ, бу тахаллус брендининг икинчи синоними элегантлик эканлиги сир эмас. 

Алвон пардалар сахнани ёпиб, шундай ажиб фонда раққослар тангони ижро қилишди. Ёдингизда бўлса олдинги йил Шахзода тангога ўзи раққос йигит билан тушганди, бу йилги хомиладорлик холати туфайли , буни раққослар амалга оширишди. 
Фон учун 425 метрлик пардалар саройга илинганлик сабабини шунда тушундим. Алвон ранглардаги эхтирослар уйғунлиги тангода жуда чиройлик кўринди...



Шохруххон билан дуэт бошланиши қизиқ бўлди, орқа монтиторларда сахнага шошиб келаётган Шохрух тасвирланиб, лифтдан чиқиб келди. Шошган Шохруххон Шахзода билан Шошмани куйлади))) ана сизга "Ш"дан тез айтиш



Сахнада қўшиқ рухиятига мос сахна кўриниши тақдим этилди. 



Саксофон садолари билан куйланган "Кечалари" қўшиғи энг омадли микс деса бўлади. Қўшиқ жуда ажойиб чиққан.



Дастур сўнггида "Қўллар тепага" мусиқаси бўлиб, Халима келинлик либосида чиқди ва залга гулдастани отди. Суратда учиб келган гул ва кимга насиб этгани хам тасвирланган:


 Дастурда яна ёдда қолган онлар бу "Бу мухаббат" қўшиғида Шахзоданинг фанклуби одамларга ромашка тарқатишгани ва фанклубдан бир аъзо Шахзодага гулчамбар тақиб қўйгани бўлди.

Фишкалардан...йўқ, кўпроқ кутилмаган, ёрқин  ва қизиқ холатлардан бири бу "Айт" қўшиғини хоразмча наволари пайтида, хоразмча бўлмай, шартта Фарғонача мусиқа бўлиб, Шахзодани миллий либосларда йигитлар ўраб олиб, сахнани бир чеккасидан, то бошқа чеккасигача  Фарғонача рақс хиромида ўйнаб боришгани бўлди. Шахзодага бу жуда ярашган.



Илк кунида мехмон бўлганлар Лоланинг икки синглиси Анора ва Асал, машхурлардан Шахноз ва Нигина Набиевалар бўлишди.



Концертнинг афиша ва баннерларидан билганингиздек, дастурнинг бош ахборот хамкори сифатида хар бир кунидан қизиқ лавхалар ва янада ёрқин сифатли суратларни тақдим этиб борамиз.

Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов, Шахло Қодирова ва  Sayyod.
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 13357 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shahzoda

Нравится
Барча изохлар: 29
1 Maftuna   (02-Май-2013 15:08) [Материал]
OMG kakoy koncert bil))) Nado sxodit)) Djigan krasavchik))

2 MARAT_89   (02-Май-2013 15:31) [Материал]
Nyusha i love you

3 Lord   (02-Май-2013 15:48) [Материал]
Mavzuga aloqasi yo'g'u yaqin kunlarda Jahongir Otajonovni ham konserti bo'lishi kerak ekan. Bu konsert haqida ham ma'lumotlar berolasizmi Sardorbek? Oldindan katta rahmat

4 Абдужавлон   (02-Май-2013 16:11) [Материал]
Бу синглимизи узини хам ижодини хам хурмат киламан .

5 LOVEц   (02-Май-2013 16:36) [Материал]
SAYYOD RESPECT!!!!!

6 nicole   (02-Май-2013 17:05) [Материал]
nuuu ni znayu Rayhonni koncerti yuqori didda o'tmagan bo'sayam uni koncerti yaxshiro i fayzliro bo'ludi! Eto moe mnenie!

7 nicole   (02-Май-2013 17:11) [Материал]
ya   nich'ya fanatka a takje i Rayhon!

8 Gulozora   (02-Май-2013 18:13) [Материал]
Judayam, judayam chiroyli sahna ko'rinishi, har bir qo'shiqqa moslab tanlangan orqa ekrandagi gologramma effektli video lavhalar yanada chiroy bilan fayz bag'ishlagan. Shahzodaning ko'rinishi esa prosta betakror)) Rasmlardan shundo bilinib turibti konsert qanday mazmunli va shov-shuvga boy o'tganiz!

9 фахриддин   (02-Май-2013 18:25) [Материал]
видео  лавха   кани   sad

10 SladkiyYad   (02-Май-2013 19:44) [Материал]
jizz etmadi....))

11 feruza   (02-Май-2013 21:14) [Материал]
video  qachon qo'yilqdi?...  ajoyib

12 Kozmunchoq   (02-Май-2013 21:27) [Материал]
Sayyod 28  aprel kuni Yulduz Usmonova Turkiyada konsert bergandiyu nega yangiliklar yok har doim  tandirdan  yangi uzilgan kolni kuydiradigan yangiliklarni sizni saytizdan okirdim har kuni ertalabdan kechgacha kiryapman koymayapsizlaruuu  Yullduz Usmonovadan koprok yangiliklar beringlar iltmos.....

13 Ruhshona   (02-Май-2013 22:06) [Материал]
Rayhoniki Barbir yahshi boludi

14 Komola   (02-Май-2013 22:35) [Материал]
Saxna Rayhonikidakiku faqat Rayhonda kotta manetor bösa bötda bölingan turi))

15 Muslima   (02-Май-2013 22:40) [Материал]
smile

16 Faxriddin   (02-Май-2013 22:51) [Материал]
Shaxzodani yuzida har doimgidek chiroyli tabassum

17 Dinora_Golden_Girl   (02-Май-2013 23:31) [Материал]
Azizim... Mani Shahzodam baribir ashshshallldeee... clap

18 lola   (02-Май-2013 23:36) [Материал]
удачии

19 Sardor_B   (02-Май-2013 23:42) [Материал]
Боргандей булдим. Ижодларига омад. Миллийлигини йокотмаса булди.

20 Baxtiyor_K   (03-Май-2013 00:20) [Материал]
Shohruhxondan yangilik bormi

21 UserToday   (03-Май-2013 04:36) [Материал]
unchalik zo'r emas, yaqinda konsert bergandi shuni uzi yetarli edi, oshirivorgan:(

22 78   (03-Май-2013 09:26) [Материал]
ман бу кунни росса кутдим....
ва нихоят... манга жуда ёқди либослардан то сахнагача бўлган хамма нарса....
соғлиқ ва омад тилиман

23 ERKIN   (03-Май-2013 10:50) [Материал]
SHAHZODA SUPER ODIY VA KAMTARIN, SHU UCHUN HAM SHAHZODA!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!111

24 Superka1017   (03-Май-2013 12:37) [Материал]
тогрисини одамди лол киладигон нарсани кутгандим ..афсус(( кийиган либослари тогриси менга ёкмади...

25 Delux01   (04-Май-2013 00:47) [Материал]
Shahzoda ajoyib xonanda ijodini hurmat qilaman bu yilgi konserti ham yilning eng ajoyib shov-shuvli konsert bo'ladi. Unga xasat qiladiganlarga achinaman!

26 Dilshod_A   (04-Май-2013 17:09) [Материал]
Saxnani zo'r bezabti..

27 Hilolachka   (06-Май-2013 09:52) [Материал]
Sayyod aka ya s vami ne soglasna s vawem viskazivaniyem chto russkiy blok ne podxodit nawemu mentalitetu pesnya davay dosvedaniye i drugiye eto xiti i lyudi tak tansevali i peli))) eto bilo prikolno yana 1 ta moment kogda vse posle konserta vixodat i mowinasida qo'llar tepaga baland qoyib ketiwvotdi nado bilo vidit manimcha vot eto uspex i nizkiy paklon Shahzode

28 Sabina   (06-Май-2013 11:57) [Материал]
ULUGBEK    RAHMATULLAEVNI   KONSERTDA   KO'RIB   BOSHIM   OSMONGA   ETDI.

29 ___angel___   (07-Май-2013 16:08) [Материал]
Rayhonni konserti zo`r bo`gan bundan. RAYHON BARIBIR RAYHONDE...

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!