21:15 Шахзода билан матбуот анжумани | |
25-март соат 15:00да Алишер Навоий номидаги миллий (пентагон) кутубхонаси-нинг 5 этажидаги мажлислар залида, Шахзоданинг концерти олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Саволлар концерт хақида деярли бўлмади хисоб. Журналист ва мухлисларни кўпроқ бошқа мавзулар қизиқтирди. Шу кунги йиғилган аксарият журналистлар Шахзоданинг ашаддий мухлислари эканлигини яширишмади хам. Хонанда учун бу катта ютуқ бўлса керак, ахир журналистларни кумирига айланиш осонми?)) Миллий кутубхона менга Американинг ЦРУ, ФБР ёки Пентагон идорасини эслатиб юборди тўғриси. Фильмларда бўларди шундай. Бир амаллаб силаб-сийпаланиб кирганингиздан кейин кўзингиз "Штаб" ёзуви туширилган хонага тушиб беихтиёр яна бир маротаба қаерда эканлигингизни сўраб қўясиз))) 5-этажгача яна бир қанча расмиятчилик-ларни бошимиздан ўтказгач, нихоят лифтга рўбарў келдик. 5-этаж хам ўзиям лабиринт))) Хуллас, матбуот анжумани.. Саволлардан кўра Шахзоданинг жавоблари қизиқ туюлди. Ўзи асли шундай бўлиши хам керак. Илк савол актер Фаррух Соиповнинг сайтимиз орқали қилган LES NUAGES қўшиғи премьераси ва бу қўшиқ тарихи билан боғлиқ шов-шув хақида бўлди. Шахзода:- Шохруххон билан дуэтимиз ва Фаррухнинг у қўшиғини бир бастакор яратган. Ўз ўзига плагиат бўла олмайди, бир муаллифни саундлари хамиша ўхшаш бўлади, бу борада саундлар ўхшашлигини тан оламан, сабаби муаллифи бир Жасур Бадалбоев. У ўз узрини келтирди, ва нима учун буни бизга маълум қилмаганини сўраганимизда, Фаррухга бир йил аввал ёзиб бергани, лекин унга ёқмаганми хуллас уни кенг оммага чиқармаган, ва орадан бир йил ўтиб Шохруххон ўзи мутлақо ўзга мусиқа ва матн ёзгач, аранжировка қила туриб , ўша ўз ижодий имзоидан билмаган холда фойдаланган бўлишим мумкин-дея жавоб берди. Мен хам буни хато ва плагиат деб хисобламайман. Шохруххон мен билан дуэт куйлашни 3 йил аввалроқ таклиф қилганди, у пайтлар ижодий махсулотларим кўп бўлиб асосий урғулар уларга бўлаётганди. Шохруххон менга бошқа кўп қўшиқларни таклиф қилганди, лекин айнан шуниси ёққани сабаби бахорий ва юқори кайфиятда бўлгандек туюлди ва ёқиб қолди. Шахсий веб-сайти shakhzoda.ru хақида Наталя Круглова гапириб, сайтнинг намойиши ўтказилди. Янги, янада ривожланган холда, янги дизайн, классик минимализм сифатида намоён бўлиши хақида айтилди. Келаси хафтадан сайт расман ишга тушиши хақида хам маълум қилинди. Турмуш ўртоғи хақида Шахзода:-Бу мавзу шу қадар кўп кўтарилганки, Равшан Йўлдошев Тарона компаниясининг рахбари менинг нафақат турмуш ўртоғим балки, профессионал ва ўз ишини устаси бўлган продюсерим хамдир. Мен бундан ғурурланаман, у менинг тахаллусимнинг хам муаллифи. Нима учун айнан хозирда реклама қилинаётган соч бўёғи рекламасида иштирок этгани ва ундан фойдаланиши хақида: Шахзода-Тан оламан, фойдаланмайман лекин, бу унинг оммабоп бренд сохиби эмаслиги билан боғлиқ эмас. Ўзимизнинг махсулотни реклама қилсак арзир, бу соч бўёғи Ўзбекистон ва Украина хамкорлигида ишлаб чиқарилмоқда. Менга берилган маълумотларга қараганда, унда табиий махсулотлар қўлланилади. Ўзимизнинг махсулотларни ривожлантириш яхши эмасми? Концертига чипталар мажбуран ўтказилиши хақида хабарлар борлиги хақида аввал Даврон Муқимов жавоб беради: -Бу нарсалар артистга эмас, бевосита Тарона рекордсга қарашли масалалар. Бир қанча ташкилотлардан чипталарни уларни идорасида сотиш қулайлигини яратиш хақида расман мурожаат қилинган лекин мажбуран ўтказиш хақида мутлақо нотўғри маълумот. Ойлик маошидан хам ушлаб олинадиган нарсаларни қўлламаганмиз, қўлламаймиз хам. Давлат ташкилотларидан хам кассага бориб сотиб олишдан кўра, ўз идораларида сотилишни йўлга қўйиш таклифлари ўзларидан бўлиб келмоқда. Шахзода бу айбловга асос сифатида биронта мисол келтиришлари мумкинлигини сўраганида, Тошшахарнур дея жавоб берилди. Шахзода ва Даврон Муқимовлар ажабланиб, Тошшахарнур хамкор бўлгани сабабли, уларга мажбурий ўтказиш тугул, сотилмаслиги хам, уларга таклифнома берилишини айтишди. Шахзода: Талаб катта бўлиб, чипталар танқис бўляпти деб, буёқда 7 кунлик концерт кунларига яна 1 кун қўшилиш хозир ўйланиб турган пайтда, чипталарни мажбуран ўтказилиши ахмоқона холат бўлса керак. Бу мавзуда бир мухлиса Шахзоданинг чипталари мажбуран ўтказилишига қарши фикр билдириб, Шахзоданинг концертига хамиша чипта топиш мушкул эканлигини билдирди. Мақомчи? Шахзода: Шоира ва бастакор Шахноз менга мақом куйлашни кўп таклиф қилиб, сен буни уддалай оласан дерди. лекин, биласизми, мен ўзимни зўрлай олмайман, балки буни ўз вақти соати бордир. Шоирлар Шахзода:- Шундай мавзулар борки, улардан қай биринидир Якзон мен истагандек хис этиб ёрита олади, ёки яна кимдир, шундайлари борки Шахнозга мурожаат қиламан. Мисол тариқасида "Ассалому алайкум" қўшиғини Шахноз билан хамкорликда амалга оширганмиз. Рақобат Шахзода:- Мен хозир рақобатни сезмайман ва фақат ўзим билан рақобатдаман дея олмайман, бу нотўғри. Ички мувозанатни йўқотиб қўйиш мумкин бу холатда. Инсон рақобтани сезиб ишлаши хам керакдир, аммо бошқаларни рейтингига тобе равишда эмас. Кимдир рақсга тушса, мен хам рақсга тушиб ижод қилишим шарт эмаску. Менга ўзлигим мухим, мен қандай бўлсам, шундайман ва мана шундайлигим билан хам ажралиб тураман. Кимнидир рейтингини кузатиб, унга ўхшашга харакат қилсам, унда мен ўзимни йўқотиб қўяманку. Ашаддий мухлис сифатида ўзини таништирган бир қизнинг, нима учун фақат мухаббатга боғлиқ қўшиқлар куйлаши, "Ота-она" мавзуларида нима учун куйламаслигини сўраганида , Шахзода ажабланди: -Мухлисам бўлсангиз, "Бобожон" ва ота она хақида рус ва ўзбек тилларида куйлаганимни билишингиз керак эди. Аввалги концертимда Данко афсонаси билан боғлиқ, мухаббати исботи учун ўз онасинини юрагини келтириши керак бўлган йигит хақида куйлагандим-деб жавоб берди. Шохруххон билан куйланган "Шошма" дуэтига ишланган клип , Шохруххон Туркияга учиб кетгани боис, интернет сайтларига бера олинмаганлигини айтиб, экранда намойиш қилинди ва истаганлар учун дискда тарқатилди. Шунингдек , мухлислар ва юқорида айтилган журналистлардан Шахзоданинг мухлисларига дастхатлар қўйиб плакатлар тарқатилди. Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов. | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 10455 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 23 | |||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |