Бош сахифа » 2012 » Октябрь » 3 » Шахзода билан боулинг!
06:14
Шахзода билан боулинг!

2 октябрь соат 14-00дан Пахтакор метроси олдида жойлашган "Эзидиёр" тўйхонанинг шундоқ ёнбошида жойлашган "GaGu Bowling" кўнгилочар мажмуасида Шахзоданинг элликдан зиёд мухлислари йиғилишди.

Бу ерга хечам келмагандим. Бундай мажмуа борлиги хақида хам эшитмаганимга ажабландим. Сабаби ертўлада жойлашган бу ўйингохда, қизиқарли ва замонавий технология асосидаги сенсорли ўйинлардан ташқари, яна  уч турдаги кафе, тренажер заллари ва интернет кафелари борлигидан кайфиятим кўтарилди. Сабаби, сўнгги пайтлар танишларимиз билан ўзимизга мос қўнимгох топа олмаётгандик)))
Инобатга олдим ва энди уларнинг мижозига айланишга ахд қилдим.

Шахзода ва унинг фанклуби йиғилишига қайтамиз:



Тарона студияси директори Даврон Муқимов билан келган Шахзодани, мухлислари олқишлар билан кутиб олишди.
4 октябрь куни "О Марям, Марям" фильми премьерасига мухлислар билан савол жавоб викторинаси асосида таклифномалар ўйналди.

Бу тадбирни хамкори мазкур мажмуа маъмурияти ва сайтимиз бўлгани сабабли, викторина ва учрашув тартиби, шунингдек фоторепортажни ўз зиммамизга олдик.
Асосан фанклублар йиғилишидан репортаж тайёрламасакда, таклифлардан ёдингизда бўлса хоним Ибрагимовна фанклуб йиғилишини албатта қабул қилганмиз)) Ха энди таклифгаям боғлиқде))

Омадли таклифнома сохибаларидан бири.

Фанклуб билан Шахзода ўзининг сўнгги янгиликлари билан бўлишди. Хусусан, 2 ноябрьдан концерт турнеси бошланиб, шу куни аввал Москвадаги Лужники саройида,   4 ноябрь куни Олма-ота ва бошқа шахарларда давомлаши хақида хабар берди.
Шунингдек фанатизм мавзуси кўтарилиб, мана шу куни йиғилганлардаги мухлислик бошқа нарса ва фанатзим бошқа эканлиги, баъзи фанатизм билан оғриганлар Шахзоданинг шахсий рақамини билиб, уни кайфиятига салбий равишда таъсир кўрсатаётганлиги, хонанда ўз мухлислари учун янги ижод намуналари яратишида бундай ноқулайликлар бўлмаслиги ва мухлислар ўз хонандасини авайлаши хақида фикрлар билдирилди.
Бошқа фанклублар билан ўзаро келишмовчиликлар юзасидан хам провокацияларга берилмаслик ва урушмасликни Шахзода илтимос қилди. Бундай холатларда бефарқлик билдириш лозимлигини билдирди.

Йиғилишнинг мусиқий танаффус фишкасида Бобур исмли пародист Шахзодага пародия кетма-кетлигини тақдим этаркан, айнан Шахзодани пародияси ўзгача бўлди.)) (Афсуски суратга олмай, бу сахнани видеога мухрлагандигу, тадбирлардан тадбирларга ўтар чоғида адашиб бу видеони ўчириб юборибмиз((( мабодо фанклуб аъзоларида бўлса суратларни беришар)

 Викторинанинг иккинчи қисмида, ноанъанваий ва хазиломуз саволлар орқалик танланган 10та мухлис билан Шахзода, "О Марям, Марям" фильмига яна 5та чиптани ютиш учун боулингда мусобақа ўйнади.

Шартлар оддий, хар бир имкониятда Шахзодани ютганга Шахзода чипта беради.

Шахзоданингг ўзи бу ўйинни билмасада, яхши натижаларни кўрсата олди, хаттоки биттада мутлақ хаммасини уриб туширишга хам муваффақ бўлди.

Ўйингохда хаммага бирдек мана шундай кроссовкалар кийгазилади))

Чипталар ўз омадли мухлисларини топди.



Шундан сўнг Шахзода билан суратга тушиш онлари, унга совғаларини топшириш онлари бўлиб, кетиш олдидан яна бир бора стол атрофида йиғилиб барчага Шахзода миннатдорчилик билдирди.







Ваъда берганимиздек, Шахзода билан хар бир суратга тушган мухлислар,  суратларни  Шахзоданинг расмий сайтидан олиши мумкин.

Мазкур учрашувни ўтказишда катта ёрдам берган "GaGu Bowling" кўнгилочар мажмуаси маъмуриятига Шахзода ўз миннатдорчилигини билдиради.
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 8365 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shahzoda

Нравится
Барча изохлар: 16
1 Shahzod   (03-Окт-2012 02:04) [Материал]
Betakror SHAHZODA bilan Uchrashuv Zo'r Bo'ldi specool Ayniqsa Parodiya Sahnasi Prikolno Bo'ldi!

2 Sardor   (03-Окт-2012 02:14) [Материал]
Maladets wow

3 Bek8111   (03-Окт-2012 02:14) [Материал]
гап йук зур булибди!

4 Arthur2010   (03-Окт-2012 02:52) [Материал]
Кушикчиларнинг Фан клублари орасида хам келишмовчилик буладими? Нимани талашишади ёки нимани булиша олишмайди? "Мени кушикчим сеникидан зур" дейишса керакда...

5 Frenk-kent   (03-Окт-2012 05:08) [Материал]
guitar Rasmla chotkeee cool

6 Mahmudxon   (03-Окт-2012 07:22) [Материал]
ajoooooyib.

7 MsLaziz89   (03-Окт-2012 07:59) [Материал]
←←←← sad →→→→

8 Kamola_5   (03-Окт-2012 12:17) [Материал]
Расмини зур чизишибди, гап йук

9 MiSs_DiLfUzA   (03-Окт-2012 15:02) [Материал]
таклифнома олганларни табриклайман ! Шахзода ни ижодларига омад )))

10 bek88   (03-Окт-2012 15:31) [Материал]
u SHaxzoda

11 bek88   (03-Окт-2012 15:31) [Материал]
angry

12 Dilshod_A   (03-Окт-2012 23:41) [Материал]
Zo'r bo'ptiyu...!!!

13 Зафар   (04-Окт-2012 02:39) [Материал]
Шахзодани расмини зур чизишибди манимча шундай кобилият эгаларини хам куллаб кувватлаш керак

14 LOBAR   (04-Окт-2012 09:02) [Материал]
waxzoda doim oldinda va unga OMAD smile

15 dilnoza   (04-Окт-2012 13:01) [Материал]
fan klubga azo bomoqchiydim nima qisam boladi

16 Farruh_Lyubimchik   (08-Окт-2012 20:39) [Материал]
fan klubga qnq qib q6wilsa b6ladi???

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!