Шахзода: "Адиздан воз кечганимдан афсусланаман" TV | Teatr, Kino.uz
Шахзода:

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 Шахзода ижросидаги янги фильм...яна Улуғбек Қодиров билан.

Янги фильм аввал "Марям" кейин "Фотима" дея номланди. Энди эса қайта "О, Марям, Марям"...

Шахзоданинг бу фильмидаги ижроси "Мажрух"даги каби иқтидори очилган дея яна бахоланармикан?
Шахзодани сухбатга чорлар эканмиз, хаммадан хам Улуғбек Қодиров билан яна роли хақидаги саволга кутилмаган жавобни олдик...

 

Sayyod:-  "Марям” ...кимларгадир бу ўзбекча фильм эмасдек туюлиши мумкин.

Шахзода:-Марям бу мусулмонча исмку. Ўзбекларда хам бор исм. Асосий сценарий муаллифи   Акром Махкамов.  "Фотима ва Зухра” фильмида оператор бўлган Талъат Мансуров шу фильмга режиссерлик қилди.

Sayyod:-Фильм сценарийси

Шахзода:-Биласизми унда режиссердан тортиб хаттоки мени хам хиссам бор .

Sayyod:-Фильмдан суратларга боқиб, Шахзода яна сиқилган, ўша "Мажрух” фильмидек образдами деган фикр келади.

Шахзода:-Бу фильм фожеа (трагедия) эканлигини тан оламан. Хаттоки Мажрух фильмига қараганда оғирроқ фильм  дейиш мумкин.  Масалан,  Мажрух фильмида ёрқин онлар бор, ва бу фильм билан уни таққослаб бўлмайди, мутлақ  ўзга қахрамонлар.  "Марям”да қизалоқ, қиз ва аёлнинг хаёти , унинг отаси билан ўзаро  муносабатлари кўрсатилади.  Фильм менга жудаям яқин, сабаби у ерда ўзимнинг хаётимдан кўп нарсани кўрдим.   Кичик бир сирни очаман:  "Марям” фильмини тайёр бўлмаган турини, хозир монтаждан кўрдим ва тўғриси, қаттиқ таъсирландим.  Фильм бошидан, то охиригача йиғладим.  Бошқалар қандай бахо беради билмадиму, шахсан менинг хаётимга яқин бўлган нарсаларни кўрганим учун хам, бу фильмни томоша қилиш менга қийин кечди.  Мажрух фильми эса, энди бу бошқа воқеа.

Sayyod:-О, Марям, Марям... Фильм номи хеч нарсани англатмаётгандек.  Мажрух фильмидан ниманидир тахмин қилиб, фильм давомида хам , тушунтирилиб очиб берилгандек эди.

Шахзода:-Тўғри,  фильмни томоша қилмай,  фильм номидан хеч нарсани англамаслигингиз мумкин, лекин фильмни томоша қилгач, у нима учун бундай номланишини тушунасиз.

Sayyod:-Улуғбек Қодиров билан яна хамкорликда ишладингиз. Нима дея оласиз? Мен бу борада бирон ортиқча савол бера олмайман хам. Шунинг учун оддий қилиб, мана Улуғбек Қодиров билан яна фильмда чиқдингиз деб бошлаб беришим мумкин холос...

Шахзода:-(кулади) Бу саволга жавоб беришдан аввал, бир нарсани айтмоқчиман. Менга жудаям кўп актерлар ёқади.  Адиз Ражабов билан роль ижро қилиш менга жудаям қизиқ. Клип ва фильмларда унинг ролларини кузатиб, бир вақтлардаги ўзим қилган бир ишимга ачинаман... "Зумрад ва Қиммат” фильмида аслида партнер сифатида мен билан Адиз Ражабов роль ижро қилиши керак бўлган. Негадир ўша пайт, у менга партнер сифатида тўғри келмайдигандек туюлиб, инжиқлиқ қилгандим. Кейин эса афсусландим. Хозир эса у билан ишлаб кўриш менга қизиқ бўлган бўларди.

Қизиқ ва махоратли  актерлар аслида кўп ва улар  билан хозир фильмларда иштирок этишим мумкин эдию, лекин режиссер хам танлайдику.  Бу сафар хам режиссер Улуғбекни танлади,  ва бу рольга айнан уни мос деб билди. Илк бора у яна Улуғбекни таклиф қилганида, тўғриси инжиқландим.  Улуғбекка нисбатан қандайдир салбий муносабатим бўлганидан эмас, шунчаки  мана сиз хозир савол бергандек,  томошабинлар яна "Нима учун яна Улуғбек билан?” деган саволни беришларини сездим.  Мана куни кеча фильмни кўргач,  режиссернинг танлови тўғри бўлганлигини тушундим.

Вахоланки, ёши янаям каттароқ актерни танлаш мумкин эди-деган фикрга хам келдим.  Сабаби фильмда ёши катта оилани талқин этамиз.  Улуғбекнинг роли хам умуман бошқа, ва аввалги ролларидан фарқ қилган. "Марям”  фильмида Улуғбек бошқа фильмлардан кўра аълороқ роль ижро қилган деб хисоблайман.  Чунки уни катта ёшдаги , ўз муаммолари мавжуд эркак ролида хали кўрмаганмиз.

Яна фильмдаги мен билан иштирок этган Зарина Низомиддинова, Наргиз ва Матёқуб Матчоновларни ролларини кузатар эканман, менга жудаям маъқул келди.

 

Sayyod:-Фильмнинг фишкаси нимада деб ўйлайсиз?

Шахзода:-Қанақдир фишкаси бор фильм деб бўлмайди. Фильмни томоша қилиб, хаётни кўрасиз. Хар бир томошабин бу фильмдан ўз хаётидан бир лавхани сезади деб хисоблайман.  Бу фильм мен учун алохида ва ролим хам алохида бир ўринда. Гарчан хаётимда "Фотима Зухра” фильми катта роль ўйнаб, мени Кавказ ва Чечен давлатларигача танитгани билан,  "Марям” фильми барибир бошқачароқ ўринда, сабаби у ерда менинг хаётимдан акс этган жойлари бор.  

Sayyod:-"Мажрух” фильмидан кейин нафақат кино олами балки, халқнинг хам фикри айнан шу фильмда сизни актерлик иқтидорингиз очилганини эътироф этди.  Ундан кейинги бу фильмда сиздан яна ўсишни кутиш мумкинми?

Шахзода:-Мана "Мажрух” фильми хақида хозир хам шу саволни берсангиз,  ўзимни актерлик иқтидоримга бахо беролмаган бўлардим. "Марям” фильмидаги ролимга хам ўзим бахо беришим қийин. Лекин  кўпроқ ўзлигимча қолгандекман.

Sayyod:-"Марям” фильмида "Нахотки шу мен ўзим, нахотки шу сахнани ўзим ижро қила олдим?” деб савол берган жойингиз бўлдими? Яъни ўзлигингиздан мутлақ равишда ўзгарган сахнангиз дейлик?

Шахзода:-Фильм сўнггида эмоционалроқ сахнаси бўлди,  хаётда ўзим фақат ички тарафлама эмоционалман дея оламан, лекин ташқи яъни хатти-харакатларимда эмас. У сахнада эса айнан шу ташқи эмоционал равишда намоёнланишимга тўғри келди. Албатта қийин бўлди, айниқса фильмдаги партнерим актриса Наргиза билан шу сахнасида бошимиз оғриб қолди. У менга жуда ёрдам берди,  ва мен хам унга деб умид қиламан.  Фильмнинг айнан шу сахнасига фильм бошиданоқ рухан тайёрланиб келдим, сабаби фильм давомида ўзлигимча қолганим билан,  бу  сахнада мутлақ ўзгаришга тўғри келишини тушунардим.  Нима бўлса хам шу сахнани кераклигича етказиб бера олдим деб ўйлайман. Фильмни томоша қилиб, айнан шу сахнасини диққат билан томоша қилдим ва бахо берадиган нигох билан кўра олмадим, зеро  у сахнани холатимдан қандай ижро қилганим ёдимда қолмаганди хам.


Sayyod:-Саундтрек...

Шахзода:-"Тирикманми?” деб номаланган саундтрек ёздик, қўшиқ муаллифлари "Беном” гурухи йигитлари.

Sayyod:-Ўзингиз куйладингизми ё Улуғбек билан? Ахир у хам хозир энди хонанда... Нахотки куйлаб юбормади рақсларга тушиб?

-(кулади) Йўқ,  ўзини ушлаб тура олди шекил. Кейин роли хам куйлайдиган даражада эмасди.

Sayyod:-Майли, дардли нола қилиб куйлаб берардими

Шахзода:-(кулади) Саундтрек билан боғлиқ воқеалар хам кўп бўлди, жуда кўп қўшиқлар ёзилди, рад беравердим. Бу фильмга жуда бир эмоционал равишда ёндошганим учун хам, кўп нарсага алохида чуқур ахамият бериб қарардим. Ахийри мана шу қўшиқни Беномчилар ёзиб беришгач,  шу қўшиқ фильмдаги қахрамоним сўзларини етказиб бераётгандек туюлди.   Режиссер Ёдгор Носиров билан бу қўшиққа саундтрек сифатида видео суратга оляпмиз.

Фильм премьераси аслида сентябрьда бўлиши кўзда тутилганди, лекин октябрьга қолдирилди.  Октябрьгача эксклюзив равишда сайтингизга премьера учун тақдим қилган саундтрекимизда, фильмдан лавхалар билан танишишингиз мумкин бўлади.



10-Сен-2012 04:07
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Чоп этди: Sayyod | Тег : Shahzoda
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Dark   (10-Сен-2012 04:27)
shaxzoda doim yuksaklarda... omad tiliman

2 Hilola_M   (10-Сен-2012 04:29)
Kutb qolamza endi

3 David_Bakiev   (10-Сен-2012 04:31)
Фотки гениальные,а на счет фильма будем надеется на лучшее.Привет моей МАЛЫШКЕ!

4 NIGORA   (10-Сен-2012 04:49)
pust snachala film viydit a potom vidno budit.

5 Zinnura_K   (10-Сен-2012 06:53)
Omad tiliman...filimni kutib qolamiz.

6 MsLaziz89   (10-Сен-2012 07:07)
←←←← →→→→ Adiz baribiram Ulug'bek darajasida emas bu mani subiktiv fikrim ←←←← →→→→ ╬╬╬╬

7 Jumpingjiang   (10-Сен-2012 07:31)
cool Goooll Zilola hammasini iplaysan ishonaman omad tilayman,Benom guruxi ijro etgan busa qushiq albatta Superrrr.

8 Sardor   (10-Сен-2012 08:58)
Adiz bu Adiz!Ulug'bek hecham Adiz bula olmaydi va Adiz hecham Ulug'bek bula olmaydi, ikkalasini solishtirish g'irt ahmoqlik!Shahzodaga kelsak boshida Adizni mensimasdan endi afsusdaman deyishisiga balo bormi? tak chto Shahzodaxonga gapim "qushcha qunar u shoxga u shoxgamas bu shoxga" toyifasidan bulmang!

9 NURI   (10-Сен-2012 10:40)
Umnica!Krasavica!Obajaiu ee!Jdu s neterpeniem sauntrekt!!!

10 Shahzod   (10-Сен-2012 12:04)
Film premerasini va Saundtrekni ham Kutib qolamiz ))) !

11 MIRONALDO   (10-Сен-2012 13:34)
MOLODES

12 MiSs_DiLfUzA   (10-Сен-2012 15:59)
kutamiz premyerani intizorlik bilan

13 profi7717   (11-Сен-2012 06:00)
U paytlarda adiz unchalik mashxur.emas edi shunichun mensimagan shaxzoda

14 Gulozora   (11-Сен-2012 15:10)
mani uje shu kinoni ko'rgim kevotti, shahzodani kino haqida fikri va maqtashlaridan ko'rgim kelib ketvotti

15 Doston   (12-Сен-2012 00:47)
8 Sardor (Кеча 07:58) ga jovop san azgna womolap kegn xop? A to odami nerviga teyvosan apa4i

16 Gulsum   (12-Сен-2012 13:21)
Шу Шахзодам иштрок этган киноми, тадбирми, клип хак,идами убу ким гапирса бирам махтаниб завк,ланиб кетамаааан бун соз бн ифодалаш к,ийин.

17 KAMRON   (12-Сен-2012 20:08)
SHAXZODA OPA DOIM XAYOLIY ORZULARIZ, XAYOTIY BO'LSIN

18 Alisher_A   (13-Сен-2012 01:03)
Тогри кигансиз Адизи рад килиб!Потому что Адиз ёш болага ухшиди!Сиз энди сиздеее ))))

19 DILSHOD   (26-Ноя-2012 14:26)
kinoni ko'rse malum bo'ladi

20 Baxrom   (01-Май-2013 23:46)
Zo'r kino ekan

21 Baxrom   (01-Май-2013 23:48)
Qoil

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [65]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [237]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 11
Мехмонлар: 11
Рўйхатдагилардан: 0