Сахнага чиқишдан аввал. Шахзода шарқона ўз тахаллусига монанд имиджда концертни очиб беради.
Ташриф буюрган мехмонлар, Шахзоданинг дугонаси актриса Матчанова Шахзода ва хонанда Динейра
Согдиана ва Райхон
Манзура
Илк қўшиқ "Ассалому алайкум" 100 фоиз жонли ижрода!
Наманганнинг олмаси...
"Бахор" қўшиғига сахна кўриниши
"Фақат сен"
Дорбоз йигит
Москвадан ДиДжей Смэш видеоалоқага чиқди.
Лазердан жуда махорат ва профессионал равишда фойдаланилган. Умуман Истиқлол саройига шу концерт учун махсус қўшимча ёритгичлар ўрнатилган бўлиб, концерт рухиятига салобат бағишлади.
Дастурда бошқа концерт дастурларида учратмайдиган раққослардан фойдаланилган, асосий урғу бир текис бўйлари баланд ва балет махорати юқори бўлган йигитлар.
Махсус ёритгичалар ва лазер ёрдамидаги сахна кўринишини томошабинлар узоқ вақт унутишмайди
Менга мана шу сахна жуда манзур келди. Орқа экранда булутлар, экран олдида раққосалар гўё булутлар орасида учиб юришгандек..Буни суратлар етказиб бера олмайди, томошабинлар буни хис этишди.
Шу йигитни қўли ўзиям ё темирдан ё ярим робот бўлиб, қўли уланган бўлса керак)))
"Люблю тебя " қўшиғи ўртасида "Фламенго"сифат мусиқага Шахзода раққос йигит билан рақсга тушди.
Раққоса қизларни хам хеч бир концертда учратмаганман, улар хам бир текис, равон, гўё моделлик агентствасидан қизлар ёллангандек..лекин рақслари профессионал.
Нахотки раққосалар Россиядан келишган бўлса?
Либослар дид билан танланган. "Гримерка"да сахнага чиқишдан аввалги кўринишни суратга олган пайтим, кўз қирим либослар устидаги жилдига кўзим тушди...дунёга машхур брендлар номи...шулар орасида камида иктаси "Прада"!
Мана шу сахна аниқ фишка бўлди. Янги қўшиқ куйланиб туриб, бирдан хоразм наволари билан уйғунлашган мусиқа садолари янграйди, қўшиқ гарчан оддий эстрада йўналишида бўлсада, унга шу "изюминка" сифатида хоразмча куй микс қилинган. Натижада раққослар рақси билан томошабинларни олқишларига сабаб бўлиб, ёдда қолган фишкалардан бири бўлди.
Яна бир ажойиб ва кутилмаган фишка бу "Алладин" қўшиғида Шахзодани гилам устида томошабинлар узра парвози бўлди.
Дастурда 23тача севимли, хит, ва янги репертуарлардан ўзбек, рус ва инглиз тилида қўшиқлар янгради. Премьера сифатида куйланган қўшиқ номи адашмасам ё "Мехрибоним" ё "Айт" деб номаланди.
100 фоизли жонли ижрода куйланган қўшиқлар (мен сезганим) 3та "Ассалому алайкум", "4 қадам" ва "Таманнози" бўлса, қолган барча қўшиқлар устида Шахзода ўз овозида куйлаб турганини эшитиш қийинмасди.
Дастур "Хабиби" қўшиғи билан якунланди.
Концертдан сўнг, Шахзода:
-Ишонасизми, концерт қандай ўтганини умуман эслай олмаяпман (кулади). Шу қадар кучли хаяжонда ўтдики, нималар бўлганини умуман тушунмадим. Биринчи кун бўлганига ўзига яраша камчиликлар сезилди. Томошабинлар билан мулоқот камдек туюлди.
Концерт ташкилотчилари, дастурни илк куни концертда ишлатиладиган барча фишкалар қўлланилмаганини маълум қилишди. Кейинги кунларни деярли хар бир кунида ўзига хос ўзгаришлар ва қизиқ холатлар бўлиши хақида айтишмоқда.
Нахотки 7 кун концерт 7 хил тарзда ўтса?)) Бугунги кунда хамма нарса бўлиши мумкин))
Кузатиб борамиз.
Видео эртага.