20:55 Шахриёрдан кутилмаган миллий драма клип. | |
"Севги нима?" дея саволга чўмган ва клипда камида Чўлпон образида намоёнланган рэпер Шахриёр ўзининг "Изхор" қўшиғига ишланган миллий драма клипида бу саволга истехзоли (сарказм тарзида) жавоб топгандек. Сўнгги пайтлар рақс майдонларини диджей билан хамкорликда росманасига дискотека қилиб "ёндириб" юрган Шахриёр рэпердан бу кутилмаган қиёфа ва клип албатта. Бироқ шунга яраша клип мохияти унинг (дангал рэп) имиджига мосдек. Шунчаки ўлдим, куйдим ташладию кетти эмас, таъбир жоиз бўлса нафақат бугунги кунда балки ўша тарихданоқ қўли хамма ерга етадиган бойларнинг айш-ишрати йўлида истаган қизни бадном қилишу, уйланиш пайтида эса ўзгалар танланиши тасвирланган. Отда юрса хам ўзиям бой бола роса пас экан)) битта дарахтдан юлган олча гулию, қизни қўлига боғлаб қўйган арқонча ва ундаги мунчоғи ўлчами билан мухаббатни сездирди гўё)) Хозирги қизларга шундай совға қилиб кўрчи, қайтиб телефонини кўтармайдиям))
Эфирларимизда аллақачон суицидал клиплар мумкин эмаслигини инобатга олса бу клип хам фикримча телеканалларда намойиш этилмаса керагов. Бироқ қўйиладиган талаблардек клип сўнггисида (хэппи энд) бахтли якун билан тугалланиш шарти қўйилса керак. Балки қиз тирик қолгандир. Эт-бети шикастланган бўлса хам а? Бироқ бадном қилинган қизни бошқача тасвирланиши хам қийинроқ бўлса керак, аммо шахсан мен хам одам ўзига суиқасд қилишига қатъий қаршиман. Буни ислом хам қоралайди, аммо хақиқатга эса кўз юмиб бўлмас ва қанчадан қанча қизлар мана шундай хатоликлари оқибатида ўз умриларига якун ясаганлари сир эмас. Бу ачинарли холат бугунги даврда хам кам бўлса хам аммо учрайдиган холат.
Қарс икки қўлдан чиқади, бири бой бўлиб ўз хохишини қондириш учун чиройлик сўз, совға ва хоказо билан харакат қилган бўлса , қизлар эса шуларни тарозини бир палласига қўйиб бошқа ерига ўз хаёсини ила олиши хам тўғри эмас. Лекин хаёт давом этади, хатолар турфа ва улар қандай бўлмасин улардан шу тариқа сабоқ олиб яшамоқ керак.
Шахриёрнинг саволига хар ким ўзича жавоб топган бўлса ажабмас. Менда эса бу нафс-ул севги деган жавоб, яъниким тўйгача бари эхтирос, хақиқий севги бу хаётдаги хамма синовлардан биргаликда сабр билан ўтиб, набираларни биргаликда катта қилиш бахти. Мухаббат у катта тушунча! Катта ва муқаддас!
https://www.youtube.com/watch?v=gzDMtEIqjoM
http://sayyod.mytube.uz/
Клипни сифатли турини кўчирмоқ 167мб http://dump.uz/2a2f00392fa1a20942f183fd96a0ed65
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 11521 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 6 | ||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |