Савияси паст матнлар кўпайган бир даврда, гохи шунчаки мусиқани ва ёки ундаги овозни тинглаш билан кифояланишни истаркансиз. Шундай қўшиқ бўлса , бу нарсани фақатгина ўз матнига ишонган ва бу борада хам йиллару даврлар мобайнида аъло эканлигини исботлаб қўйган ижодкор қилсагина ярашади.
Шахноздан оригинал, матнсиз қўшиқ премьераси, унинг тарихи хамда унга ИМПРО-ТК тарзида ишланиши кутилаётган клипига кастинг хақида хам батафсил:
Серқирра ижодкор, ўзбек шоу-бизнеси ривожланиш палласидан бери бугунги кунгача санъат оламидаги юзлаб хитларнинг муаллифи, шоира, бастакор ва хонанда Шахнознинг янгилиги жуда кўп.
Сайтимизда унинг оғир бетоблиги хақида хабар бергандик, гарчан бу хақида у гапиришни хам, мухокама бўлишини истамаса хам, айни дамда тузалиб бораётган Шахноз, жисман ва хам ижодий "перезагрузка" даврини ўтаяпти.
Бу йили хам юз фоизда жонли ижродаги концертни тақдим этишни режалаштирган ижодкор, дастурни ноябрь ойига мўлжалламоқда. Унгача тайёрлаётган қўшиқлар термаси билан танишарканмиз, хар бири мутлақо бир-биридан фарқ қиладиган, турли йўналиш ва усул, янги саундлардан иборат қўшиқлар бир хонандага тегишли эканлигига ишонмайсиз.
Хозир сизга тақдим этилаётган "Матнсиз тарона" қўшиғини тарихи ва хозирги премьераси хам қизиқ.
Мазкур ғоя "демка" сифатида тайёрланганидан буён, бир эшитганимдаёқ менга жудаям ёқиб қолганди ва хаттоки Шахноздаги мавжуд матндан ташқари, унга ўз матн туримни тақдим хам этгандим. Бироқ, қўшиқни силжиши ғайриоддий тасодифларга кўра, шу содда турда жойида тўхтаб қолган. Хамма қўшиқлари битаяптики, шунисига келганида нимадир бўлмоқда. Гўёки қўшиқни матнсиз, шундай тақдим қил деётгандек.
Кечаги ижодий учрашувда, хозирча(!) уни шу тариқа матнсиз тақдим этиш таклифини билдирдик, зеро, айнан шу тури шахсан менга жуда ёқмоқда.
Уни тинглаб, сиз истаган мавзуингизни "кўришингиз" ва хис этишингиз мумкин.
Балки ўз версиянгизни тавсия этарсиз?
"Матнсиз тарона"
Мусиқа ва....матнсиз матн муаллифи хам Шахноз!;)
Шахсан ўзим хис қилган мавзуимда ушбу таронага, актерлик махорати табиатан мавжуд бўлган, 17 ёшдан 55 ёшгача бўлган ихтиёрий хохловчиларни "ИМПРО-ТК" тарзида суратга олинадиган мюзикл клипда қатнашиш учун кастингда иштирок этишингизни сўрайман.
Боғланиш: +99894 644-67-11, +99894 695-21-21
Бўлим: MP3|Video |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| ||||||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |