Бош сахифа » 2010 » Октябрь » 25 » Шахноз билан "Экспрессо" 2 қисм
10:19
Шахноз билан "Экспрессо" 2 қисм
Давоми

 

 

Salom SHahnoz,men ashaddiy muhlislarizdan biri bulaman ijodingizni hurmat qilaman va qushiqlaringizni juda kup marta takror-takror tinglab tuymayman,sizga savolimshuki,Qaysi davlatlarda safarda bulgansiz?    SHahnoz

 

Шахноз: - (ўйланиб) Россияда, Малайзияда, хизмат сафарида, фестивалда. Лекин, ўзбек санъатини намойиш этиб, энг олий Гран-приларини олиб келганмиз.

 

 

Shaxnoz opa qushig’ aytishimga yordam berasizmi odiliy +69 5621101   ODILIY 1992 

 

Шахноз: - (жиддий) Ёрдам бераман.

 

Salom xurmatli shaxnoza opa taqdir siz uchun nima?   Zinura

 

Шахноз: - (ўйланиб) Тақдир бу ҳаётим мени, умрим. (кулимсираб) Уни охирига қизиқаман. Билмадим. (ўйланиб) Тақдир мен учун ўзимни ҳаётим бўлса керак. Тақдир бу қайсидир маънода, мени иймоним, виждоним, юрагим. Энг муҳими Оллоҳ мени пешанамга шу тақдирни битгани ва  мени борлигим. Бу савол менга жуда ҳам ёқди. Балки насиб қилса, савол эгаси билан қачондир бирга суҳбатлашармиз. Улар ҳам менга ўз фикрларини айтарлар.

 

 

Salom Shaxnoz Rayhon bilan yana duet etmisizmi oldingi Shunchalar qo’shigila rosa xit bo’gandi va hozirgacha yuragimda qolgan Shaxnoz ijodni to’xtatmen javob uchun oldindan rahmat/ keyin CHaros fikrimga qo’shilganiz uchun raxmat .       MAVLONO

 

Шахноз: - Тўғрисини айтсам, Райҳондан яна бир шундай таклиф тушаётган эди. Нафақат Райхон билан, балки бошқа санъаткорлар билан ҳам дуэт айтиш ниятим бор. Янгилик сифатида буни сир сақлагандим.

 

 

Салом Шахноз!1.. Бир кунга ешлик даврига кайтишни иложи болса кайси даврга кайтган болардингиз 2..севги инсонни кур килиб кояди лекин севгини акл билан бошкарса болади деб уйлайсизми? ижодингизга улкан омадлар тилайман.   Саида

 

Шахноз: - (ўйланиб) Ёшлигимда менимча, боғча вақти билан мактабга чиқиш оралиғи вақти бор-ку. (кулиб юборади) Ўша вақтга қайтган бўлар эдим. 5 дан 7 ёшгача бўлган вақтга.

2. Албатта бошқарса бўлади. Севги бу боғланиш ҳам эмас, ҳурмат, тушуниш! Севгини ақл билан бошқариш мумкин ва ақл билан бошқариш керак.

 

 

Shahnoza opa nega ko’rinmey ketdiz? , lekin sog’indim qo’shiqlarizni sizga omad tiliman.  Anonymous

 

Шахноз: - (кулиб) Қўшиқларимни яхши кўрганингиз учун раҳмат. (самимий) Лекин, менимча ҳозир ҳам кам кўринмаяпман. Ўзим ҳам ўз концертимни, мухлисларимни, ҳаммани хурсандчилигини соғиндим. Омадимдан хурсандман. Концертларим мухлисларим билан ўтади деган умиддаман.

 

 

Shaxnoza siz muxlislarizdan ko’proo qaysi savolli kutudiz? yoki qanaqa savol berilishini xoxlardiz?    Abdulloh

 

Шахноз: - (ўйланиб) Ижодимга тегишли саволларни кутган эдим. Мухлисларим қандай савол беришларини айтиб қўйсам ғалати-ку. (самимий) Ўзлари билиб бераверишсин, ёқмаганига жавоб бермайман.

 

Salom, Shaxnoz.Savolim estradamizdagi sizga ijodi manzur bo`lgan ayol va erkak xonandalarni sanab o`tsangiz. Ustozlaringiz va shogirdlaringiz xaqida xam aytib o`tsez.    Durdona

 

Шахноз: - Авваломбор, устозларимни айтиб ўтаман. Биринчи устозим Дони Илёсов. Бастакор ва аранжеровкачи. Руслан Шарипов ва Тоҳир Содиқов, ҳамда Вагиф Зокировларни устозим деб биламан. Умуман, бу соҳага ёшлигимдан қизиқишимга сабаб бўлган устозим Фаррух Зокиров. Ҳаётда ҳам улар билан учрашиш насиб қилган экан. Мен уларни қўшиқларини эшитиб катта бўлганман. Кейин Юлдуз Усмонова чиқди. Доимий равишда Бобомурод Ҳамдамов, Муножат Йўлчиева, Ғуломжон Ёқубов, Шерали Жўраев Мухриддин Холиқов, Дониёр Тошмухаммедовларни қўшиқларини эшитардим. Уларни ҳаттоки, концертларидаги гапларгача ёдлаб олардим. Чунки жонли ижро этиларди. "Ялла” гуруҳини қўшиқларидан "Қилпиллама” уйимизда энг кўп қўйиладиган қўшиқ эди. Эстрадамизда эса жуда ҳам кўп одамни ҳурмат қиламан, лекин кўпчилигини қўшиғини эшитмайман. Аммо, ҳақиқий ижодкор деб билганларим, менимча: "Ялла” гуруҳи,  «Болалар» Тоҳир Содиқов, "Шахзод” гуруҳи, Севара Назархон, DJ Пилигримм, «Божалар» гуруҳи, Шохруххон, Нилуфар Усмонова, "Шод” гуруҳи, Зиёда, ҳамда  раҳматли Радиус-217 Шаҳзод Ғуломов. Булар доим янгилик яратадиганлар. Улардан доим нимадир янгилик кутиш мумкин. Яна Феруза Жуманиёзова, Гулсанам, Райҳон, Шахзодадан ҳам. Мана ҳозир бу сафга Лола хам қўшилди. Лоладан ҳам янгилик кутиб қоламан. У билан ижодий ҳамкорлигимизни давом этиришни бошламоқдамиз.  

 

Eski guruhida yozgan hamma qushiqlariz hit darajasiga kutarilgan.. xoz yozayotgan qushiqlariz esa kupi unchalikmas. buni sababi.. setorachilar maromiga etib kuylaganligidami? yoki balki raqobat kuchliligidandir…  ۩۩♥_NAYZANGUL_♥۩۩

 

 

Шахноз: - Ҳозирги янги "Сетора”га мен ҳали қўшиқ ёзганим йўқ.

 

 

Yaxshimisiz Shahnozaopa. Manga bitta zo’r ashula yozib bering xo’pmi? Ijodizga tugammas omad!   Alisher

 

Шахноз: -  (самимий кулиб) Хўп.

 

 

Шахнозаопасизгаомад 1-Рамазонкушигизиешитдимжудаманолидинимизданканчалихабаризбор.2-Шахзоданиассаломуалайкумкушигисизйо3гансизшунгаухшашманоликушикйозибберинШахзодага, униижодихакидакандайфикрдасиз.3-Таронадаишлесизмиолдинданрахмат.   Мухаммаджон

 

Шахноз: - Рамазон қўшиғимни режалаштирганимга анча бўлган эди. Сизларга ёққанидан хурсандман. Қанчалик диндан хабарим бор, буни билмадим. Катталар билан доим маслаҳат қилиб, ёзаман. Улар фикримни қўллаб-қувватлашганидан кейин, сиз азизларга тақдим этаман.

2. Шахзодани ижодига келсак, ҳозир бошқа бастакор билан ишлаяпти. Агар яна ўша "Ассалому алайкум” каби қўшиқлар мавзусига мурожаат қилса, бажонидил ёзиб бераман.

3. "Тарона”да ишлайман.

 

 

Salom Shahnoz man sizni qo’shiqlarizni miriqib tinglayman. Agar sir bo’lmasa sizdaka ijodkor shoir va bastakor bo’lish uchun nima kerak dib o’ylisiz oldindan rahmat javobiz uchun.  Xojak

 

Шахноз: - Бу касбни яхши кўриш керак. Касбимни жуда яхши кўраман. Бу мени энг катта орзуларимдан бири эди. Қўшиқчи бўлиш, умуман хаёлимда ҳам йўқ эди. Лекин, қўшиқ ёзиб берсам эди, мени қўшиқларимни ҳамма ижро этишса эди деган орзу бўлганди. Бу орзу амалга ошди. Демак, шу даражада орзу қилган эканман.

 

 

Kup sherlarni sizga 2-3 ta shoir shoira shogirdlariz yozberadi va bu sherlar sizning nomizdan chikadi dib eshitganman shu turimi.    Opium

 

Шахноз: - (жиддий) Йўқ, бу нотўғри. Лекин, телевидениега қўшиғини ўтказиш учун баъзилар, мен ишламаган хонандалар, Шахноз билан ишлайман деб, интервьюлар беришган, "Даракчида”. Ўқиб ҳайрон қолганман. Шундай номимни сотганлар ҳам бўлган. Лекин, мени мухлисларим мени ижодимни ҳар қандай ҳолатда ҳам ажратиб олишларига ишонаман.

 

 

Shaxnozning hayotda topganlari nima yoqotganlarichi?   Bahor78  

 

Шахноз: - Топганларим кўп. Йўқотганларим йўқ десам бўлади.

 

 

SAVOL,1-Prodyuser makazini ochaman deb 2 yil oldin etgandiz,ochdizmi?.2-RAYHON b-n hich uzbecha gaplashganmisiz,nega uzbecha ashulani buzib etadi?.3-jonli kuylab bering?.4-ILTIMOSIM bor,Zilola Musaeva yani SHAHZODAGA uziz SHER,ASHULA yozib berin KUTVOMIZ?        Shahzod  

Шахноз: - 1. Продюсерлик маркази очяпман, расмий рўйхатдан ўтказишим керак.

            2. Райхон рус мактабида таҳсил олган. Лекин, ўзбекчани яхши тушунади.Ўзбек тилида айрим ҳарфларни талаффуз қила олмаслигини ўзи ҳам билади. Лекин, ҳаракат қиляпти. Чунки, шунга қарамай уни ижодини яхши кўрадиган мухлислари кўп.

            3. Суҳбат якунида. (Жонли ижро олинди)

4. Шахзода билан ҳамкорлик киляпман. «Бора-бора», «Юрагингда» номланган қўшиқларни ёзиб қўйганмиз.

 

 

shaxnoz salom.siz kelajakda uzizi qanday ona bulaman deb tasavvur qilasiz yoki qanday turmush urtoq.     Parizod

 

Шахноз: - (ўйланиб, кулиб) Кулдирадиган бўлсам керак, яхши она бўлишга ҳаракат қиламан. Буни олдиндан тасаввур қилиш қийин. Лекин, вафодор турмуш ўртоғи бўлишим аниқ.

 

 

Savol oldindan uzr shahsiy bulsayam baribir bitta yarimta insonam shu savoli berardi,rayhon,manzura va siz bugungi kunda turmushga chiqmagan honandasila,kechirasizu achchiq busayam,oldin biz tinglovchilar indamasdik ha 20 yosh derdi.endi qachon uzatilasiz?  SAkina

 

Шахноз: - Буни мен худодан олдин қандай айтаман? Бу менга боғлиқ эмас. Ҳалигача турмуш ҳақида ўйлашга вақтим йўқ. Ҳозир қанча иш кетяпти. Балки орада бўлиб кетар? Бу нарса ўз-ўзидан бўлмайди. Эрталаб уйқудан туриб, бўлди мен бугундан турмушга чиқаман демайман-ку. Бу тақдир бўлса.

 

 

Салом Шахноз!!! яхшимисиз?

сизни ижодиз менга ёкади ва сиз хакингизда куп нарсалани билгим келади..

1-саволим нечиничи йилсиз ва турмушка чикканмисиз.??

2-купрог кайси хонандалар билан хамкорлик киласиз??

3-однокласники сайтида ёки майл рудан регстрациядан утганмисиз??

4-сизни купрог идеалли инсонларга ухшатаман хаётта канака инсонсиз?

5-сиз билан гаплашишни жудайм хохлиман буни имкони борми??

6- продюсерлик марказингиз борми.7??

жавоблар учун олдиндан рахмат ижодизга омад!!! хурмат ва этиром ила оддигина мухлисангиз…  Asho'n 

 

Шахноз: -1.  Турмушга чиқмаганман! Туғилган куним 22 январь.

            2. Ўзини ҳурмат қиладиган ва ижод килишга эринмайдиган санъаткорлар билан.

            3. "Одноклассники” сайтида йўқман. Mail.ru да рўйхатдан ўтмаганман.

            4. Билмадим.

            5. Худо ҳоҳласа гаплашармиз.

            6. Юқорида айтдим, расмий рўйхатдан ўтказиш керак.

 

 

Assalom xurmatli Shaxnoza…Toxir Sodiqov b’n she’r va qushiq bastalagansiz manim4a adashmasam,T.Sodiqov sizni ijodingizga yuksak baxolagan,T.Sodiqov b’n qushiq 4iqarsela bulardi,xarakter mantiq ashulada axir po4ti 1xil sizlarda…sizni doyim muxlisangiz.      Bonu26

 

Шахноз: - Режада бор. Дуэт ҳам тайёр. Фақат овоз ёзиш қолди.

Assalomu Alayqum Shahnoz! Mening savolim sal qalatiroq tuyulsayam, men sizning yoshingizni bilmoqchiman. Bilaman ayol kishining yoshini so’rash noqulay, lekin men hamma mashhur kishilar, honandalar, aktyorlar va shou-biznes vakillarining tug’ilgan sanalarini yig’ib borishga qiziqaman. Siz haqingizda faqat tug’ilgan kiningizni bilaman xolos va u 22 yanvar adashmasam, to’g'rimi? Yilingizni esa bilmayman. Agar iloji bo’lsa shu savolimga javob bersangiz. Agar hamma bilishni istamasangiz, mening shaxsiy E-mailimga javob yozib yuborsangiz ham bo’ladi. Yana bir savol oilangiz haqida gapirib bersangiz. Oldindan katta rahmat!      Mahamadali.

 

Salom SHaxnoz nechi yoshsiz agar sir bo`masa.    Dilnura

 

Шахноз: -Бу сир!

 

 

Savolim shuki,rayhonni konsertida ikkingiz duet etgandingla,ushanda sizni rayhondan ustunligiz bilindi,shuni tan olishdan chochimaysizmi?agar savolim qiyin bulsa uzr soriman.  SAYYOR

 

Шахноз: - Жонли ижрода устунлигимни Райҳонни ўзи ҳам билади. Ишлаш услубимдан ҳам хабардор. Шунинг учун, биринчи-иккинчи мусиқий альбомларини бирга яратганмиз. Концертига ҳам ўзи таклиф этган, қўллаб-қувватлашим учун. Шу билан бирга, иккимиз биргаликда ижро этган «Шунчалар» қўшиғини 10 йиллигини нишонладик.

 

 

Judahamjiddiy, zaharayolgaohshaysiz. Ozingizgahamseziladimi?   Bahor78 

 

Шахноз: - (кулиб, ҳайрон бўлиб) Йўқ. Бўлиши мумкин эмас. (менга мурожаат қилиб) Ростдан шундай кўринаманми, сиз айтиб ўта қолинг?

 

Феруза: - Йўқ, аксинча, кўпроқ қувноқ инсонга ўхшайсиз. Кўринишингизда бироз жиддийлик бор холос менимча, заҳар эмассиз.

 

 

Shahnoz opa,shu kunlada manzura uzini primadonnadek tutib galatiroq b-b qogan yani hohlasa interviyu beradi,hohlasa rustam sadiev kelib manzurani urniga javob qiladi,endi biz muhlislar hurmat qimidigan buldik,savolim manzurani shu qigan ishiga munosabatz?      Noz

 

Шахноз: - Рустам Саъдиев Манзурани продюсери бўлгандан кейин, Манзурани ўрнига жавоб бериши мумкин. Концертларда у саҳнага чиққанида, мен саҳна ортида бўламан. Менга шахсан муносабати яхши.

 

 

Shahnoz opa sizga savolim1)hozirgi payt Lola bilan Shahzodani birbiriga munosabati qanaqa,toliq fikr bildirin?-2)sizni dostiz Rayhon nega Shahzodaga ohshab kiyinadi,klip sujetlarini kopiya qiladi,buni siz qanday baholaysiz?-3)shu qora rangli kiyim kiymeng! NANI

 

Шахноз: - 1. Муносабати яхши. Бир-бирларини ҳурмат қилишади. Шахзода Лола учун отаси танлаган инсон, Шахзода учун эса Лола, Шахзодани севган инсонининг фарзанди. Икковини ҳам муносабатлари дўстона.

2. Шундай гаплар билан Шахзода ва Райхонни бир-бирларидан узоқлаштиряпсизлар. Яна шу эски гапни нима кераги бор. Кўпчилик санъаткорларни клиплари сценарийлари бир хил, бир-бирига ўхшаш. Лекин, ўша қўшиқ учун индамай кўрамиз. Илтимос, сиз фақат Райхон ва Шахзодани сизларга бўлган меҳрини ва сизлар учун қилаётган меҳнатини қадрланг.

3. Яна бир бор айтаман, қора рангни яхши кўраман.

 

Шахноз: - Мухлислар билан ғойибона тарздаги дийдор учун "Sayyod” сайти жамоасига алоҳида раҳмат! Сизларни севаман, бахтимга соғ ва бахтли бўлинглар!

Феруза Фаттохова тайёрлади



Сухбат боши 1 қисми

 

 

Бўлим: Expresso | Кўрилган: 6668 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shahnoz

Нравится
Барча изохлар: 9
1 murodcz   (25-Окт-2010 15:18) [Материал]
suxbat uchun raxmat, oldin bir xillari oxirigacha o`qimasdim shu expressoni, bu suxbat juda qiziq bo`libdi, oxirigacha o`qib mazza qildim, sayyod jamoasiga tashakkur,

2 NozishkA   (27-Окт-2010 12:44) [Материал]
Suhbatga gap yo'q hammasi zo'r Shaxnozga omadlar yor bo'lsin Ijodlari bundanam yuksalishini tilab qolaman.

3 xonzoda   (27-Окт-2010 13:58) [Материал]
Shohjahon Jo`rayev bilan expresso suhbatini intizorlik bilan kutib qolaman! Men uchun bugun undanda kuchli xonanda yo`q! Taklifimni inobatga olasiz deb umid qilaman

4 NOZI   (29-Окт-2010 01:33) [Материал]
нега мани саволларимга жавоб бермадила ё саволларим ноурин булдими? агар шунака буса узр суриман, лекин мухлис сифатида кизикишим мумкин-ку. хеч бумаса, узилага жавоб бергандурла унда мани почтамга юборила жавоблани хич ким укимиди узимдан бошка, конфеденциально булади хаммаси, илтимос.

5 alayida_uz   (16-Ноя-2010 15:17) [Материал]
salom shahnozapa qale siz tuzumisiz,iwlarz yaxwimi avvalam bor hayt ayyomiz bilan olloxim hammamizni bandalarini hamma,hammasini oz panoxida asrasin man sizi qowqlarizi har kuni 1000marta ewtsam ham toymiman man sizga oxwagan kelajeda hamma havas bilan qaridan qowq4i bolmoq4i man bu mani dunyodegi 1orzuim man pul u4un qwq4i bolwni yomon koraman man ozimni sinab kormoq4iman holos,iwlarzga ijodlarzga ulkan omadlar tilab qolaman sizdan javob kutman hayr salomat bolin.

6 Parvina   (27-Ноя-2010 14:45) [Материал]
Rayani sevaman va juda hurmat qilaman.... Men u kishi bn uchrashmoqchiman. Har Yilgi konsertlarida kiraman... Manga yordam qo`lini cho`zolmaysizmi?

7 Din Din   (22-Янв-2011 12:42) [Материал]
Shahnoz man sizni bugungi tug;ilgan kuningiz bilan samimiy muborakbod etaman doim kulib yurin doim omad sizga yor bo;lsin deya

8 Pokey   (16-Фев-2012 12:35) [Материал]
Super jzazed about getting that know-how.

9 gulmir   (05-Сен-2012 14:30) [Материал]
shaxnoz nima u.n sizni kup ashulalariz gamgin, lekin manga juda yokadi, sababiga juda kizikdim.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!