Бош сахифа » 2010 » Октябрь » 24 » Шахноз "Кўпроқ ижодимга саволлар кутгандим.."
10:21
Шахноз "Кўпроқ ижодимга саволлар кутгандим.."

Assalomu alekum Shaxnoz! sizni ijodizi hurmat qilaman va sizni muhlisizman.

Siz hayotdan xoxlagan narsalarizzi oldizmi, ushalmagan orzulariz ko’pmi? Man qo’shiqlarizda ko’pro g’amginlikni sezaman, nimagadir ko’proq ayriliq haqida etilgan. Agar shaxsiy bo’masa sevgiz haqida to’xtalib o’tsez va sevishganlaga maslahatiz. Oldindan rahmat! uzrasla shaxsiymas sir bo’masa.        Umar

 

 

Шахноз: -(самимий кулиб) Авваламбор, ҳамма мухлисларимга саволлари учун катта раҳмат! (ўйланиб) Энди Умарни саволига келсак, менимча ҳаётда ҳоҳлаган нарсамни олганман, худога шукур. Балки менга аталган яна ҳам яхшиликлар бордир?  Лекин ушалмаган орзуларим, ушалмаган дея олмайман. Ҳаммаси ушалмоқда секин-секин. (жилмайиб) Орзулар кетма-кет туғилаверади. Катта армонли орзуларим йўқ, худога шукур. Армон деганда ўзимни шахсий ҳаётимга, ёки оилам, яқинларимга, дўстларимга тегишли ундай катта армонлар йўқ, худога шукур.

            Севишганларга маслаҳатим, севишсин. Лекин, менимча, севган одамига сиғиниш яхши эмас. Бир хиллар шундай қилиб юборади, агар тўғри тушунтира олган бўлсам. Чунки ўша севган инсони ҳам шундай бир инсон. Инсон бўлсин, ҳар қандай ҳолатда ҳам тўғри тушуна олсин. Чунки уришишади ҳам, кимгадир рашк ҳам қилади, нотўғри англашилмовчиликлар жуда ҳам кўп бўлади ҳаётда. Айтишади-ку, севинг, лекин севгига сиғинманг! Ўзимни қўшиқларимга келганда эса, мен ҳаммасини ҳаётдан оламан. (самимий оҳангда) Бу ўзимни шахсий дардларим эмас, сизлардан беркитадиган сирим йўқ.

 

Assalomu alaykum Shahnoz sizni ijodkor sifatida ham oddiy inson sifatida ham hurmat qilaman sizdaayyollardagiengkeraklivazminlikbosiqlikbor. Sovolim nima uchun faqat qora rangdagi libos kiyasiz javobiz uchun oldindan rahmat.      Nilushka 

 

Salam Shaxnoza sizga savolim nega qora kiyimlani ko’p kiyasiz? sevimliy rangiz qaysi?    Nur

 

Шахноз: - Айнан шу савол учун, эътибор учун ҳам киярдим. (кулади) Биринчидан, раҳмат, бу кутилган савол. Шунчалик аҳамият берилибди. Яна шуни ҳам айтиб ўтаман, қора ранг бу жону дилим. Балки, бу ҳар доим ҳаётда ҳамма нарсага тайёр туришни билдирувчи белгими ҳам деб ўйлайман. (ўйланиб) Умуман, қора, нафақат қора, балки оқ билан қорани доим аралаштираман. Бундан ташқари, кўк ва тўқ яшил рангларни ҳам яхши кўраман. Лекин, қора биринчи ўринда туради. Қулай ранг бўлгани учунми? (кулиб) Мана (менга ишора қилиб) сиз ҳам қора рангли кийим кийиб олибсиз. (кулиб юбордик)

Нилушка, шуни айтиб ўтаман, (кулиб ҳазиллашиб) мени ёнимдаги қиз ҳам қора рангли кийимда! Бу ранг қулай! Шу рангда юрай. Ҳазил . . .Айбга буюрмайсизлар.  

 

 

Salam hurmatli Shahnoz!

Rostdan sizni juda hurmat qilaman inson sifatida va ijodkor sifatida ham. siz juda ham kamtar va jidiy inson siz. Sizga savolim bor har kimni hayotda ozi yoli boladi. Allah hamamizga taqdirimizni berib yuborgan bu dunyoda va siz nima deb oylaysiz peshonada yozganini nima ozgartiroladi? Balki allahga qilgan duolar ozgartirar? yoki

2 Savolim: ayolning bahti nima da deb oylaysiz?     Ajoyib qiz

 

Шахноз: - Инсонни пешонасини  ўша сиз айтгандек, дуо ўзгартиради ва фақат инсонни яхши нияти. Бу бор нарса. Инсон ўзини тақдирига жавобгар. Яъни, 100 фоиз пешонамизга ёзилгандир, лекин инсонни ўша тақдирида ҳам, мўъжиза кўп-ку Оллоҳ тарафидан. Балки сизга тақдирда ёзилгандан сал кўпроқ фазилатлар ўтиб қолар. Тақдирда ёзилган бошқачароқ ҳам бўлиши мумкин. Бошқалар ўйлагандан ҳам яхшироқ инсон бўлиб чиқишингиз мумкин. Яъни, она қорнидалигида болани такдири ёзиб қўйилар экан, дейишади. Лекин, сиз ҳаммасини ўзгартириб юборишингиз ҳам мумкин. Буни дуо ўзгартиради ва ўша инсонни турмуш тарзи, фаросати, яхши нияти ўзгартириши мумкин.

            2. (ўйланиб) Аёлни бахти, менимча унинг кераклиги бўлса керак. Ҳатто, фарзандида ҳам эмас, кераклигида.

 

Феруза: - Кўпчилик оиласида дейди?

 

Шахноз: - (таъкидлаб) Энг муҳими уни кераклиги, кимгадир кераклиги!  Қадрига етилгани деб ўйлайман.

 

 

Salom shaxnoz man sizzi muhlisizman? sizni sherlarizga havas bilan qariman ammo nega o`ziz TV da kamnamosiz? ovoziz juda yoqimli iltimosim bizaga o`xshagan muhlislarizi ko`p ko`p qo`shiq etib hursand qilib yuring! Sizga ijodiy omad va ulkan yutuqla tiliman.   F. shvesiyadan  UZ7777

 

Шахноз: - (кулимсираб) Тўғрисини айтсам, мана концертларда телевизорда кўрсатилади-ку, шуни мени мухлисларим шунчалик эътибор қилиб, клипга йўйиб юборишади. Шундай бўлса ҳам чиқинг, дейишади. Лекин, жуда ҳам клип олиш ниятим бор. Сценарийлар тайёрлаб қўйдим. Тўғрисини айтсам, клип суратга олдирмаганим сабаби, яхши сценарий йўқлиги эди. Янгилик бериш ниятим бор. Ҳозир эса менда 2-3 та сценарийлар бор. Лекин, у сценарийларни рўёбга чиқариш учун катта маблағ керак экан.

 

Феруза: - Янги қўшиқларингизми ёки аввалгиларигами?

 

Шахноз: - Аввалгиларига ҳам. Ўзи биринчи чиққан қўшиғимдан тортиб, ҳаммасига клип оламан деб ният қилганман. Балки, буни концертимда премьера қиларман. Концертда, катта экранда кўришар, агар улгурсам.

 

Феруза: - Демак, концерт ҳам режада бор?

 

Шахноз: - (жилмайиб) Ҳа. Худо ҳоҳласа. Янги йилгача, ёки янги йилдан баҳоргача бўлган муддатга.

 

Assalomu alaykum Shahnoz, man sizni har bir qo’shig’ingizni maroq bilan tinglayman. Shahsiy saytingizni ochish niyatingiz bormi? Qachon? Yana yangi konsert dasturingiz haqida bilmoqchi edim. Ijodingizga omad tilayman.    King

 

Salom Shahnoza oрa. Ijodingizni kuzatib borаman vа sizni hurmаt qilaman. Sizni ham yakkahon konsert berish rejangiz bormi?        Ninish

 

Salom sevimli ijodkorim Shahnoz! do’stlariz bilan qoygan konsertiz zor boludi yana shunaqa konsert tashkil qilish rejez bormi? intizor bo’lib kutvomiza.     MsX

 

Шахноз: - Шахсий веб-сайтимни очиш ниятим бор.

 

- Концерт ҳақида ҳозиргина айтиб ўтдим. Буни ўзим ҳам кутяпман. Унда чиқувчилар сони ҳам жуда кўп. Олдинги сафар одам кўплигидан микс қилиб юборганмиз. Менимча, тез-тез концерт қилиб туриш керак. Ўзим ҳам санъаткор ўртоқларим билан кўришган бўлар эдим.

 

Shaxnoz, nima uchun klip kam ishlaysiz va nimaga mashhurlikka intilmaysiz? Rahmat!  Diyora 

 

Шахноз: - (самимий кулиб) Клип тўғрисида ҳозиргина жавоб бердим. Клип олиш ниятим бор ва интиляпман. Агар машҳурлик масаласига келсак, мана мени танир экансиз, савол беряпсиз. Менга шуни ўзи етарли.

 

Salom!1- savolim oiladagi rolingiz?demoqchimanki ,oilangizda qandaysiz? 2-SAvol siz oldindan bilasizmi yozgan qoshigiz hiT bolishini? chunki yozgan sherlariz hit boladi! OMAD    Milashka

 

salom. agar sir bo’masa oilangiz haqida gapiring. Rahmat .   Asal

 

Шахноз: - Оиламда оддий қизман. (кулиб) Опамларни қизлариман! Иш қиладиган, бир хилларида кеч келаман, гап ҳам эшитаман. Ҳамма каби фарзандман. Ўзи оилада катта фарзандман. Мен ва укам Беҳзод. Онам борлар. Зиёли оила. Оиламни жуда ҳурмат қиламан.

            2. (ўйланиб) Билмадим. Шеърларни муваффақияти, ҳаётдан олинганлиги деб ўйлайман. Чунки, бор нарсани ёзишга ҳаракат қиламан. Хатлар келади, кўпроқ вилоятлардан. Ўз дардларини, тақдирини ёзишади. Кўп одамлар билан гаплашаман. (Одам психолог бўлиб кетар экан) Шулардан таъсирланиб, шеър ёзаман. Гоҳида ўша тақдирлар эгаларини ўзлари, шеър қилиб ёзишимни илтимос қилишади.

 

 

Ijoddan tashqari yana nimalarga qiziqasiz? oilangiz haqida ham gapirib bersez man uchun bu juda qiziq?    UZ7777

 

Шахноз: - Ижоддан ташқари, машиналарга, (ўйланиб) компьютер ўйинларига, спортга қизиқаман. Айниқса югуришни ва пиёда юришни яхши кўраман. Катта теннисни оилавий яхши кўрамиз.

 

- Оилам ҳақида ҳозиргина айтиб ўтдим.

 

 

Sevgini siz qanday tasavur qilasiz? sevgi oddiy havasmi yoki Allox tomonidan berilgan tuhvami? nega ko`pchilik ota onalarimiz sevganiga uylanishga qarshilik qilishadi ko`ngliga yoqganiga uylanish ayibmi? fikrizi bildirsez amalda nima qilsa bo`ladi bu vaziyatda?   UZ7777 

 

Sevgini siz qanday tasavur qilasiz? sevgi bu oddiy havasmi yoki Allox tomonidan beriladigan tuhvami? nega ko`pchilik ota onalarimiz bunga qarshilik qilishadi? ko`ngliga yoqtirib uylansa xatomi yoki bir ikki marta uchrashib uylansa xatomi. siz bunga qanday qarisiz va shu ahvolga tushib qolgan aka ukalarimizaga maslahatiz?    UZ7777

 

Шахноз: - (жиддий) Севги бу Оллоҳ тарафидан берилган туйғу! Мен буни ҳечам тушунтириб беролмайман.

 

Феруза: - Демак, севгини бир сўз билан таърифлай олмайсиз?

 

Шахноз: - (ўйланиб) Йўқ. Балки таърифлаш мумкин, лекин бунга кўп вақт кетади. Шу ўринда айтиб ўтмоқчиман-ки, баъзида севишганларни бирлаштириб қўйсангиз ҳам, бирга яшашни эплай олмаганлар ҳам кўп экан. Чунки, улар бир-бирига эришиб бўлди ва улар учун ҳаётни қизиғи қолмагандек эмиш. Бундайларга тушуна олмайман. Шунинг учун ҳам, мен айнан армон борлигига хурсанд бўламан. Сабаби, одам қандайдир максадга интилади. Армонни ҳам тақдирда бор нарса деб қабул килиш керак, менимча. Ўзи ўйлаб қаралса, армон ҳам йўқ нарса. Уни одамлар ўзлари ўйлаб топишади. Арзимаган майда нарсаларни армон деб, яқин қадрдонларни қийнашади.

Кейинги саволларига келсак, (ўйланиб, жиддий) тўғрисини айтаман, ўзимни атрофимдаги дўстларим, танишларим ва ҳаттоки, санъаткорларни ҳаётидан келиб чиққан ҳолатда ҳам. Мен учун, биринчи ўринда, онани кўнглига қараш керак деб ўйлайман. Биринчидан, тўғри одам дилига буйруқ бера олмайди, лекин, инсон нималарни орзу қилмайди дейсиз. Аммо, ўша кичкиналигидан қанчалик қийинчилик ва хурсандчилик бўлса, инсон ўз ўсиб-улғайган оиласида кўради. Оилангизга мос одамни рўбарў қилиб, оилангиз кўнглига яқинлаштиришингиз, бу сизнинг қўлингизда деб ўйлайман! Демак, сиз ўша одамни оилангизга мослаб шундай тарбиялашингиз керак. Мен шундай деб ўйлайман. Майли, у инсон оилангизга мос бўлмаса ҳам, сиз уни шундай тарбия қилинг-ки, уни онангиз кўрганида яхши кўриб қолсин. Нима учун, шунча йил бирга яшаган онамизни, эртага биттасини кўриб қолиб, сотиб кетиш керак? Нима учун она ҳам унга қарши бўлмасликка ҳаққи йўқми? Севган инсонини, шунча йил боқиб тарбиялаган онани кўнглига мослашни, иложисини қилиш керак деб ўйлайман.

 

Salom. Nechi yoshdan sher yozishni boshlagansiz. Iloji bo’sa o’sha sherni aytib bersez.  Giyos

 

Шахноз: - Илк шеърим Наврўз ҳақида эди. 15 ёшда, мактабда, она тили дарсидан.Она тили ўқитувчимиз Робия опа Наврўз эндигина кириб келган вақт, ҳамма Наврўзга шеър ёдлашини айтганда, ҳамма ёдлаган. Мен эса ўзим ёзганман. Шунчаки, ўз тасаввурим эди. (кулиб) Қофиялари ҳам унчалик мос эмас, худди монолог тарзида.

 

Феруза: - Ўша шеърингизни ҳозир ёддан айтиб бера оласизми?

 

Шахноз: - "Наврўзи олам бу янги кун, кўчалар супурилар, ҳаммаёқ топ-тоза.” (кулиб) Мана шундай монологга ўхшатилган нарса эди. Шундай образга кириб ўқиб берганман-ки, кимники дейишса олдим-да, деб айтганман. Ўзимникилигини айтмаганман. Ўқитувчимиз Бекбоева Робия опа ростдан ҳам бор нарса, кимнидир шеъри деб ишонганлар. Кейинги шеърларим эса, синфдошларимга бўлган лақаблар эди. 26 ўқувчини ҳаммасини, характеридан келиб чиққан ҳолатда, лақаби билан, ҳар хил қилиб ёзганман.

 

Салом Шахноз манга азгина шериздан айтиб берин энг дардлиси болсин илтимос.  Нигора

 

Шахноз: - Дардли дея олмайману, лекин хаётий бўлса керак "Унутиш ёмғири”дан:

 "Сени яна кўрар кунимдан, биламан, юлдузлар яқинроқ,

Ногахон кўриб қолсам ҳам, сенга боролмайман яқинроқ”

 

 Salom Shahnoz sizga savolim Qachon she’riy to’plamizi kitob qilib chiqarasiz?

"Oriyat Dono” radiosida jingil ketadiku sizi ovozizda yor-yor qo’shig’ini etgansiz o’shani qo’shiqni ya’ni yor-yorni to’liq etish niyatiz yo’mi. Umuman o’sha yo’nalishda qo’shqi etsez sizi ovozizda zo’r chiqadi.Yengi qo’shig’izi eshitdim nomi nima "Vodiy Sadosi” radiosini tug’ilgan kunida premeriya bo’ldi-a adashmasam.Zo’r chiqipti omad!!!  Uzbekbekboy

 

 

Шахноз: - Шеърий тўплам, китоб чиқариш режада бор. Уни ёнида диски ҳам бўлади, ёнида китоби билан. Балки, кичкина рингтон қилиб, оригинал қўшиқни қўлда чалинган мусиқасини минусини ҳам берилиши мумкин. Мухлислар, ўзларига хиргойи қилишлари учун янгилик сифатида. Унга ҳам вақт керак экан. Лекин, сал кечроқ бўлса ҳам, бўлади.

            У "Барибир севаман” деб номланган қўшиқ. Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубовни қўшиқлари. Уни мен ўз йўналишимга келтириб, бу йил 1-2 мартда, уларни 60 ёшлик юбилейларида ижро этдим. "Водий садоси” радиосида эмас, "Ўзбегим таронаси” радиосида ўша куни кетган. "Орият доно” радиосида эса, ўзимизни миллий қўшиқларни, ўзгартириб, бошқа сўзлар қўйиб жингл қилгандик. Умуман, бу йўналиш яъни, ўзбекча ретро йўналишида диским чиқади. Ўзим ҳам консерваторияни мақом йўналишини битирганим учун, бу нарса овозимда ҳам бўлса керак. Буни кўпчилик, устозларим ҳам айтишган. Шу йўналишда ҳам қўшиқ айтишни маслаҳат беришган.

 

 

 "Маслахат” курсатуви ижодкорлари ва Шукрулло семиз "Сени курсам канийди” кушигингизни мазах килиб айтишганида хафа булмаганмисиз?   Дехкон ака

 

Шахноз: - (кулиб) Йўқ, нега хафа бўламан? Оёғим жароҳатланди ва янада кам ҳаракат бўлиб, тўлишгандим. Лекин, кейин яна тезда оздим.



давоми 2 қисм

Бўлим: Expresso | Кўрилган: 6601 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shahnoz

Нравится
Барча изохлар: 3
1 Doniyor   (25-Окт-2010 16:49) [Материал]
Salom Sahnozni ishlariga omad tilayman. Iloji bo'lsa sherlaridan saytingizga joylasangiz juda ham zo'r ish bo'lardi

2 Iroda   (11-Дек-2010 22:36) [Материал]
Shaxnoz opajonim sizi juda qattiq hurmat qilaman ishlarizga omad

3 zaya   (08-Апр-2014 19:59) [Материал]
Haqiqatan yaxwi inson. quwiqlari ajoyib. . .

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!