Шоира, бастакор ва хонанда Шахноз хар йили Рамазон ойига бағишлаб қўшиқлар ва гохо клип хам тақдим этишидан хабарингиз бор. У қўшиқларни хаммаси хам диний мавзуда бўлмасада, Рамазон ойига монанд ўз фалсафасига эга эканлари хам борлигини сўзларидан пайқаш қийин бўлмайди. Худди хозирги тақдим этилаётган "Вақт кўрсатар" қўшиғи каби.
Бу қўшиқни сайтимиз билан боғлиқ қизиқ тарихи хам мавжуд. Қўшиқ тайёр бўлгунича мусиқасини "Юлдузкор" реалити шоусига саундтрек сифатида қўллаганмиз. Уни кўрганлар қўшиқни илк мусиқа садолариданоқ танишлари мумкин бўлади.
Шахсан бизни ижодий жамоа учун жудаям ёққан ва тавсия қилинадиган тарона:
ТИНГЛАЙДИГАН ВА ИБРАТ ОЛАДИГАН ҚЎШИҚ! У ДУНЁДА САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИШИ АНИҚ, АММО УНГА ЎЗНИ ҚАЙ ТАРЗДА ТАЙЁРЛАШ ИНСОННИНГ ЎЗИГА БОҒЛИҚ. ҲОЗИРГИ ИМОМЛАРДАН ЎНТАСИНИНГ АМРИ МАЪРУФИ ШУ КИЧГИНА ЖУМЛАЛАРДА МУЖАССАМ! ҚОЙИЛ ҚОЛАДИГАН ТАРАФИ ҲАМ ШУНДА. АВВАЛЛАРИ БИР НАРСАГА ҲАЙРОН ҚОЛАР ЭДИМ - РАМАЗОН КЕЛГАНДА ОДАМЛАРДА ИЙМОН БОРЛИГИ СЕЗИЛИБ ҚОЛАДИ. ТИЛ ЁМОН СЎЗ АЙТИШГА БОТИНМАЙДИ. САЛБИЙ ҲАРАКАТ ҚИЛИШДАН УЯЛАДИ. БУНИНГ БИРИНЧИ САБАБИ БУ ОЙДА ШАЙТОНЛАРНИНГ КИШАНЛАНИШИ БЎЛСА ЯНА БИР САБАБИ БУ ОЙДА ФАРИШТАЛАР - ОЛЛОҲНИНГ ЭЛЧИАРИ ЕРГА ТУШИБ БИЗЛАРНИНГ ОРАМИЗДА ЮРАДИЛАР ФАҚАТ БИЗЛАР УЛАРНИ КЎРМАЙМИЗ. БЕИХТИЁР ЯҚИН НАРСАЛАР БИР-БИРИДАН РАНГ ОЛИШИНИ - ДЕМАККИ, УЛУҒ ФАРИШТАЛАРНИНГ ПОЙҚАДАМЛАРИ БИЗЛАРНИ ЭЗГУЛИККА УНДАШИНИ АНГЛАГАНДЕК БЎЛАМАН! БАРЧАЛАРИМИЗНИ РАМАЗОН ШУКУҲИ ТАРК ЭТМАСИН!
Shahnoz sizga katta rahmat ashula juda yaxshi chiqqan manga yoqdi siz ijodizga omad tiliman allohi uzi sizi qo'llab quvlatasin .
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.