Бош сахифа » 2017 » Январь » 22 » Шахноз концертида Бону қўшиғини куйлайди
08:45
Шахноз концертида Бону қўшиғини куйлайди

 

"Сайёд-шоу" эфири бу шанба хам  илк ўзбек интернет радиоси бўлган "Соғинч садоси"да давомланиб, бу сафарги дастур жонли ташриф сифатида ўтиб, серқирра ижодкор Шахноз билан интервью бўлиб  ўтди. 

 

 

Бу  интервью хақида бир кун аввал берилган анонс сабаб ижтимоий тармоқлар орқали юзлаб саволлар олдик. 

 

 

Шахноз инстаграм оламида унга қолдирилган барча саволларни ўзи ўрганиб, сухбатга тайёр келганини маълум қилди. 

 

 

Бироқ, бизни саволлардан у бехабар эди... 

 

 

Шоу-бизнеснинг  айнан кучли ижодкорлар ижоди сезилаётган даврда    Шахнознинг хитлари ўша кучли рақобатда хам янграрди. Нафақат ўзининг балки бошқаларга ёзиб берган Юлдуз Усмоновадан тортиб то "Сетора" гурухию, Шохрух рэп, Шахзода, Райхон ва Бонугача...

Нега бугунги кунда қўшиқлар саёз саналаётган бир пайтда Шахноз жим? Нима учун у кучли рақобат даврида Шахноз нафақат хонанда балки шоира ва бастакор сифатида хам рейтинги баланд бўлгандию бугун эса йўқ?

 

 

Бу йил концертга тайёргарлик кўраётган Шахноз 2012-йилда тақдим этган концертида эстрада йўналиши бўйича аёл хонандалардан биринчилардан бўлиб юз фоиз жонли концерт тақдим этганди.

Видеоси эса хануз тақдим этилмаган. Бизнинг сайтимиз тақдим этган 27-минутлик видеодан ташқари албатта... Расмий ва тўлиқ видеони у хозирда бир амаллаб тиклаб монтаж ишларини тугатаётганини билдирди. Шунча йилдан бери тайёр бўлмагани сабабини эса у душманлик қилингани билан боғлайди. 

 

 

Интервью 23:00да бошлангани сабаб, соат миллари 00га  етганида "Сайёд-медиа"да таваллуд айём мадхияси янграб Шахнозни жамоамиз билан табрикладик. 

 

 

 

 

Шахнозни таваллуд айёми бугун 22-январь куни бўлгани сабаб, 21-январь кечаси интервью бўлаётганидан хабар топган клипмейкер Санжар Хожиев хам 00га яқин Шахнозни табриклагани офисимизга кириб келди. 

 

 

 

 

Сирли ва мавхум хонанда  Бону хақидаги саволларга Шахноз жавоб бераркан бу йилги режадаги концертда унинг қўшиғидан куйлашини маълум қилди. 

 

 

Мухлислар саволлари турли турфа... Уларнинг жонли ижро хақидаги талабини хам Шахноз ерда қолдирмади .

 

 

Нима учун доим қора кийимда юришию ва шахсий хаёти мавхумлиги саволларига хам Шахноз жавоб берди. 

 

 

Русийзабон хонандаларимиз хақида Шахноз уларни ўзбек тилини ўрганиши кераклигини таъкидлаб уларга юзланди... нима деб юзланганини эса видеодан томоша қиласиз. 

 

 

Руслан Шарипов хақида фикрлар... суратни тарқатган сабабчими ё асл хақиқат тасвирланган қисмат сохиби? Нима учун унинг қисматига бошқалар сабабчи бўлиши ва нима учун унга бир неча бор ёрдам қўли чўзилганига қарамай унинг тақдири юзасидан   одамлар яна санъаткорларни айблашмоқда?

 

 

Роль ўйнамаган хонандалардан фақат Шахноз қолгандек...лекин у бир йўла сериалда суратга тушмоқда. 

 

 

Хуллас шу ва бошқа қизиқ нарсалар хақида тўлиқ видеодан кўриб билиб оласиз. Уни жуда тез кунда тақдим этишга харакат қиламиз. 

Хозирча эса таваллуд муборак Шахноз!

 

 

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов

Видео: Нодира Махмудова ва Шахло Қодирова

 

 

Бўлим: Tabriklar | Кўрилган: 14811 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shahnoz

Нравится
Барча изохлар: 4
1 Rano   (22-Янв-2017 16:45) [Материал]
Shaxnozning qo`shiqlari juda mazmunli, diltortar,birovnikiga o`xshamaydi.O`zbek tilini bilmaydigan , lekin o`zbek tilida qo`shiq kuylaydigan xonandalarga "qani milliy g`ururingiz?' degim keladi. Sayyod.comdan intervyuni sabrsizlik bilan kutib qolaman, Bonu haqida ham ma`lumot bersangiz. smile sad

2 калампир   (22-Янв-2017 19:14) [Материал]
Шахнозни тугилган куни муносабати б.н соглик саломатлик ва ижоддий баркамоллик тилайман.доимо кадрдонлар ва мухлислар ардогида узооооооок умр курсин.СИЗНИ ЖУДА ХУРМАТ КИЛАМАН

3 Devid   (23-Янв-2017 05:31) [Материал]
Uzbek musicasini yakshi kuraman, 2000 yillarda uzbekistan ni tark etgan bulsam ham Shaxnoz ijodi va uning sherlarini yoqtirib haligacha eshitib dam olaman, Biroq horizgi Uzbekistan dagi honandalarni aytvotgan so'zlarini tushunush mang uchun murrakabroq bulyapti, chunki yoki uzbek tili uzgaryapti yoki ular mutloq bu tilda gapirishmaydi, tilayman hamma uzbek sanatkorlariga omad, but siz milliylikni yoqotmanglar imkong bulsa.

4 dovudxon   (24-Янв-2017 15:34) [Материал]
video tezro qoyila koraylik iltimos

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!