Бош сахифа » 2015 » Сентябрь » 5 » Шайдо-"Энди ким?" аудиопремьера
11:15
Шайдо-"Энди ким?" аудиопремьера

Ўзбек эстрадасида анонимлиги билан хам янгилик сифатида пайдо бўлган "Шайдо" гурухи мана яқинда бир йил бўлади хамки хар ойнинг 4-санасида биттадан муаллифлик қўшиғини тақдим этишади. 2014 йил 4-октябрь Қурбон Хайитида илк қўшиқларини эксклюзив тарзда сайтимизда премьера қилган гурух фақатгина бизни сайтда премьера қилиши билан хам ажралиб туради. На радио ва на тв уларга керакмасдек... Мана сентябрьдаги премьера қилинаётган қўшиқ уларнинг ижодидаги 12чиси хисобланиб, 4-октябрь куни ижодига бир йил бўалди лекин на ўзларини расмлари ва на видеолари ва хаттоки ўзлари хақидаги маълумотларни ошкор этишмайди.

Улар хақида хечким хечнарса билмайди. Фақатгина улар икки қиз бўлиб (балки эгизак?) ва қўшиқларини муаллифлари ўзлари эканликлари маълум ... Ўтган ой августдаги "Афсонавий йилларим" қўшиғи билан ўзбек эстрадасидаги бир қатор ностальгик ижрочиларни ўз қўшиқларида васф айлаган бу сирли  гурух қизлари "Водий садоси" радиосини тинглаб Фарғонада туғилиб ўсганликларини хам қўшиқда билдириб қўйишди манбаа.  Мухожирликка шама билан куйлаган Фарғоналик қизлар қизиқ, хозир қайси шахарда экан?

 

 

Кеча 4-сентябрь куни, доимгидек 22:44да бўлиши кутилган янги қўшиқ премьераси бугунга қолдирилгани эса сайтимиз билан боғлиқ техник муаммолар сабаб бўлди, қизлар эса 4-санагача қўшиқни тақдим этиб бўлишганди. Қизиғи бугун шу янги қўшиқни премьера қилгунимча қанча одамларнинг "Бугун 4-санаку нега "Шайдо"дан премьера йўқ?" деган  эътирозларини олдик. Демак сирли гурух бир йил ичида 12 қўшиқ билан ўз мухлисларига эга бўлибди. Уларни қўшиқларига мухлислар тарафидан қўлбола клиплар қилиниб одноклассники сайтига қўйишганига хам кўзим тушганди. 

Балки рости хам қизлар  хеч бўлмаса суратларни тақдим этишса бўлармиди? Балки расмий  клипними?

Пиар ва реклама учунмас ва хатткои пул топиш учун хам эмас, шунчаки ўз ижодини намоёнлаш билан кифояланадиган хонандалар хам ростан бормикан? Буни вақт кўрсатар... Хозир эса "Шайдо" гурухидан янги "Энди ким?" қўшиғи премьераси!

Менга ёқди ва тавсия қиламан!

 

"Шайдо"-"Энди ким?"

 

Тасиксдан кўчирмоқ 4мб

 

Муқобил манбаадан кўчирмоқ (тасикс эмас)

 

Саундклауддан 

 

Ютубда тинглаш

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 5480 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shaydo

Нравится
Барча изохлар: 17
1 hhjj   (05-Сен-2015 11:56) [Материал]
Ашула манга екди. Хали бу кизлар шоубизнесда узига хос кутилмаган портлаш килади. Чет элдалиги аник манимчаям. Ижодига омад.

2 muxlis   (05-Сен-2015 13:57) [Материал]
Yaxshi kuylangan.

3 Sarvar1983   (05-Сен-2015 14:52) [Материал]
Qoshiqqa gap bolishi mumkinmas. Shaydo haqiqatan talanti bor qizlarakan. Rasmlarini quying endi sayyod bir yil ottiyu . Ozlaringam qoshiqlaringa ohshagan chiroyli qizlar deb umid qilamiza

4 кароль   (05-Сен-2015 15:37) [Материал]
mano mazmun yoq qoshiqda prosta piarga ishlashyapti ozlarini korsatmayotgani demek juda hunuk qizlar va sayyod siz xam kormagan bolsez ertak aytip nima qilasiz shu 12 ta qoshigi birontasi xit boldimi xech bolmaganda shu sayyod qomga kiradigonlar orasida bularga maslaxat pul ketkizib qoshiq aytishmasin undan kora erga tegishsin

8 EternityCK   (06-Сен-2015 00:58) [Материал]
кароль сизга канака мано кере узи? Хаммаям газални куйга солурмидию. Ашула зур манга екди. Дардли маноли ашула . Шайдочиларга омад хунук булишсаям овозлари ашулалари зато чиройли еки анау тамилаю яна бало баттарларга ухшаволиб савияси паст ашулалар айтишмиди шайдога омад

5 Polat   (05-Сен-2015 19:57) [Материал]
Лоланинг стили..

6 самия   (05-Сен-2015 23:27) [Материал]
ЛОЛАГА ЖУДА ОВОЗИ УХШАП КЕТАРКАН БИТТАСИНИНГ

7 Maftuna   (05-Сен-2015 23:59) [Материал]
Borgan sari qoshulari yoqib ketvotti, manashu "endi kim" asobenna Juda yoqdk manga . Ovozlariga gap yo, ot dushi aytishibdi. Ijodlariga omad tilayman .

9 zarina   (06-Сен-2015 18:47) [Материал]
Овозлари дахшату! ! ! ! ! !

10 sunbulatemirova   (06-Сен-2015 22:50) [Материал]
qoshiq manoli lekin bir marta eshtguli surprised

11 Qobil aka   (07-Сен-2015 00:16) [Материал]
qizlarga gap yo аmo, ovozlari daxshat , qoyil , omad singillarim smile smile smile

12 mustafa   (07-Сен-2015 01:56) [Материал]
Очень очень красивый

13 Guli   (13-Сен-2015 16:25) [Материал]
Yana bitta go'zal tarona, og'ir dardli, yaxshi ijro qilingan.

14 djonibek   (24-Сен-2015 22:52) [Материал]
Respect

15 Qilichbek Tadjiyev   (25-Сен-2015 22:30) [Материал]
Sanatni tushunadigan inson bu qizlarni eshitmaydi. Ming bor uzr.

16 zarina   (27-Сен-2015 15:42) [Материал]
Qilichbek, Зачем нам простому народу понимать санъатни? Бизага Музыка кере И песня по душе.

17 Farhod   (28-Сен-2015 16:02) [Материал]
Ashula yaxshi muzikayam yevropiskiy stilda manga yoqdi yaxshi etilgan. Ko'pro muzika ispancha ashulalani stiliga o'xshadi o'ziyam Ispaniyada bo'lishsa kere omad ulaga !

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!