Ўзбек эстрадасидаги илк аноним гурух бўлган "Шайдо" гурухи қизлари янги қўшиқда ўз сирларидан бирини ошкор этиб қўйишди. Балки бу гурух ўзи хақида сирларни фақатгина ижодан ошкор этиб турар? Зеро уларни кенг омма олдида кўриниш истаги йўқ.
Бугун "Шайдо" гурухининг қоидасига кўра ойнинг 4 санаси бўлгани сабабли янги "Афсонавий йилларим" қўшиғи премьерасини тақдим этишаркан, унда нақ улар ўзлари хақида икки маълумотни ошкор этишган. Биринчиси бу улар айни дамда хорижда яшашлари ва иккинчиси она шахри Фарғона эканлиги. Қўшиқда "Сетора"дан то Пилигрим ва Самандарларни тилга олган қизлар "Водий садоси" радиосини хам юқоридаги ижодкорлар каби қўшиқ тарихига мухрлашган.
Фарғона шахрида, қизлар куйлаётган хонандалар даврида "Водий садоси" радиоси хит бўлган бўлса керакда. Балки хозир хам.
Хуллас бирқанча гурух ва хонандалар хамда радио хақида хам куйланган қўшиқ шоу-бизнесимизда янграмоқда.
Эслатма: Ўз ижодий тарихида 2014 йил 4-октябрь, Қурбон Хайити куни соат 22:44да илк "Севаман" қўшиғини премьера қилган сирли "Шайдо" гурухи ўзбек шоу-бизнес тарихига хам илк аноним гурух сифатида кирди. Хар ойнинг 4-санасида соат роппа-роса 22:44да "Шайдо" қизларидан янги қўшиқ премьераси!
Бизга маълум бўлгани фақатгина Сиз бу гурух қизларини на суратини ва на ўзларини кўрмаслигингиз! Тўй, концерт ва тадбирларда хам кўринишмайди. Клип ва суратлар хам кутманг! Фақат муаллифлик қўшиқлари хар ой тақдим этиб борилади. Қўшиқларни муаллифлари ўзлари. Гурух хақида фақат шугинани айта оламан. Бошқа маълумотлар йўқ.
"Шайдо" гурухи - "Афсонавий йилларим"
Тасиксдан кўчирмоқ 4мб
Саундклауддан
Ютубда
|