Бош сахифа » 2014 » Декабрь » 4 » "Шайдо" гурухи - "Соғинч" Мп3
22:44
"Шайдо" гурухи - "Соғинч" Мп3

Аноним қизлар сайтимизнинг таниқли лойихаси бўлган "Севганимга аталган нома"дан мисраларни куйлашди))

Тасодифни қарангки, бу сафарги ойнинг 4-санаси айнан "Пайшанба-мухаббатлик" рукни кунига тўғри келган ва афсуски анчадан бери сайт юзини кўрмаётган "Севганимга аталган нома"  лойихам тарихида бу учинчи қўшиқ бўлди. Биринчиси Али Отажонов-"Беғуборим" ва иккинчиси Нарминнинг "Кечмас" қўшиғидаги мисралар шу рукнимдан эди.

"Шайдо" гурухининг бу "Соғинч" қўшиғини тинглаб ундаги нақ икки жойида "Севганимга аталган нома"даги икки машхур монологдан парчани топинг ва изохда кўрсатинг. Топганга совға йўқ, шунчаки ўзимга  қизиқ)))

АЛОХИДА УРҒУ БИЛАН ТАЪКИДЛАЙМАН: Бу қўшиқдан кейин мазкур гурухни сайтимиз ва ёки менинг шахсий промоимдаги лойиха деб ўйлашлари аниқ! Аммо рости, бундай эмас! Бу гурухга алоқадорлигимиз йўқ, шунчаки "Севганимга аталган нома"ни  "Шайдо" гурухи қизлари ёқтириб кузатиб боришаркан ва улар куйлашдан аввал  рухсат сўрашди. 

Ўз ижодий тарихида 4-октябрь, Қурбон Хайити куни соат 22:44да илк "Севаман" қўшиғини премьера қилган сирли "Шайдо" гурухи ўзбек  шоу-бизнес тарихига хам илк аноним гурух сифатида кирмоқда.

Хар ойнинг 4-санасида соат роппа-роса 22:44да "Шайдо" қизларидан янги қўшиқ премьераси! Ва ноябрь ойида  гурух қизлари ўзларининг иккинчи "Бор овозинг билан" номли  қўшиғини сизларга тақдим этишганди. (манбаа)

Шу икки қўшиғидан кўпчиликка манзур келган қизларни йўналиши янгилик бўлмоқда эканлигини мухлислар эътироф этишмоқда.  Танқидлар хам албатта бисёр, айниқса талаффуз борасида. Билмадим, улар изохлардан етарли хулоса қилишган бўлса керак. 

 

Эслатиб ўтаман:

Сиз бу гурух қизларини на суратини ва на ўзларини кўрмайсиз! Тўй, концерт  ва тадбирларда хам кўринишмайди. Клип ва суратлар хам кутманг! Фақат муаллифлик қўшиқлари хар ой тақдим этиб борилади. Айни дамда гурухнинг 3-4та қўшиғи бор ва қолганлари илхомга қараб ёзилмоқда.   Гурух хақида фақат шугинани айта оламан. Бошқа маълумотлар йўқ ва бўлмайди хам. 

 

Тасиксдан кўчирмоқ 4мб

 

Муқобил тасиксдан

 

Саундклауддан 

 

 

Ютубда

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 4137 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shaydo

Нравится
Барча изохлар: 16
1 Eternity СK   (04-Дек-2014 23:32) [Материал]
Ажойиб чиройли кушик, мусикаси ва сузлари тасирли. Бу гурухга омад тилаб коламан

2 ledy   (05-Дек-2014 00:09) [Материал]
Кушик айтиш уятмаску, нега аноним?

3 Zulia   (05-Дек-2014 00:41) [Материал]
Bu Pari guruhidagi qizlarmasmi?

4 Dinora_Golden_Girl   (05-Дек-2014 01:34) [Материал]
"Sen menda boru, men senda yo'qman..."

Menga bo'lgan har bir ishqdan seni yasab olsamdi (olsaydim)...
Eshitgan har ovozdan, seni tinglab tursamdi (olsaydim)....

Yolg'oningda mehr bo'lsa bo'ldi, aslida....

5 Dinora_Golden_Girl   (05-Дек-2014 01:37) [Материал]
Ashula zooo'r chiqiptiiii....

Ajoyiiiiib...
Avvalgi ashulalaridan shunisi ko'proo yoqdiii.... clap

Hammaga whatsappdan otvorvomman... smile

6 mirzo2112   (05-Дек-2014 05:59) [Материал]
Oxwamabdi. Monologi yaxwi ozi

7 Shokh   (05-Дек-2014 11:40) [Материал]
Har bir yangi qo'shig'i qo'yilganda eshitib ko'ryapman! Shunga yarasha bu guruhdan shlyager qo'shiq kutyapmiz. Har holda sayyod qiziqshni orttirgan) shuncha qiziqishga yarasha 04-jan kuniga birorta xit tarona chiqsa ajab emas!

8 Bek-Uzbekistan   (05-Дек-2014 13:37) [Материал]
Sayyod: ўзбек  шоу-бизнес тарихига хам илк аноним гурух сифатида кирмоқда.
--------------------------------
Oldin DJ Anonim bo'lardi.

9 Dilyora   (05-Дек-2014 14:16) [Материал]
Zo'r chiqibti ashulla, qizlar at dushi aytishibdi. So'zlar ham manoli. Anonim qizlarga bundan keyin ham omad tilab qolaman.

10 Komily   (05-Дек-2014 15:39) [Материал]
Hoooy Sardor aka Manaloglarni sog'indik yangisidan bo'lsin ! Payshanba Muhabbatik nomalar ham bitmay quydiz ***** !

11 Yodgora12   (06-Дек-2014 10:34) [Материал]
Qo'shiqqa Gap Yo'q Guruhga keyingi Ijodlarida Omad Tilab Qolamiz!!!

12 zarina 99   (06-Дек-2014 15:35) [Материал]
Manga judayam yoqti xit bulishi anniq , lekinshu anonimligi sal hafa qivottide

13 Abu   (06-Дек-2014 19:22) [Материал]
gap yo

14 Tigran   (08-Дек-2014 00:41) [Материал]
Ашула качественный , куйлаш махорати хам юкорида, хозирги айрим гурух ва хонандалаодан анчаа яхши.
Айникса Сайедни сузлари тасирли куйга солинган: елгонингда мехр булса булди аслида ... Бу ашулани сузлари ва мусикаси саедга тегишлми?

15 sabi   (08-Дек-2014 11:47) [Материал]
((( xonandaning ovozi yoqmadi

16 Мехржон   (17-Дек-2014 19:55) [Материал]
Бу кушик анча яхшрок чикипти. Мусикаcи ёкимли  ва сузлари хам маъноли. Овозлари ширин. Шайдо гурухидан янги кушиклар кутиб коламиз, ижодий илхом ва омад тилаймиз! Сайод, ёш истеъдодларни топиб барчага танитганиз учун, катта рахмат!!!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!