Билмам қанча вақт ўтди, кунлар қувлар ойларни, мехмон
бўлиб фасллар, неча бор қайтиб кетди. Фақат аниқ билганим, сезганиму туйганим, ўша фалак
ёришиб, тонглар отар бўлганда, ёки тунлар оромин бирга қучиб турганда, хар
доим, хар холатда, хамма хаммаси ёдимда...
Билмам энди қайдасан, ўзимнику тополмай, мехмон бўлиб
бошқалар, неча бор қайтиб кетди.
Фақат аниқ қучганим, севиб туриб ёнганим, ўшал ширин
азобим, бир он яшолмаганда, ёки излаб қолганда, жоним маним деганда, бир
сесканиб қолганим...хамма хаммаси ёдимда!
Сен ростмидинг ёки туш, балки ёлғончи бир қуш, мехмон
бўлиб гумонлар, неча бор келиб кетди.
Фақат бир ишонганим, эртагиму қиссам хам, ўша қўшиқ
тинганда, ё қайтадан қўйганда, навосида бир эриб, хотирага чўмганда... юраккинам
эзганим... хамма хаммаси ёдимда!
Билмам қанча вақт ўтар, армон йилларни қувлар, мехмон
бўлиб кўз ёшлар, неча бор қайтиб кетди.
Фақат аниқ кутганим, хаяжоним қўрққаним, исталмаган
орзуиму, нима бўлса бўлганим, бехосдан учраганда, кўзлар билан чаққанда , саволлари ортиқча... хамма
хаммаси ЁДИМДА!
(c) Sayyod
|