Бош сахифа » 2014 » Ноябрь » 11 » "Серенада Ижод" гурухи концертидан
02:03
"Серенада Ижод" гурухи концертидан

Фақат жонли мусиқа ва ижрода ишлайдиган "Серенада Ижод" гурухи ёш гурух бўлишига қарамай, санъат оламида мана шуниси билан хам яхшигина ижобий репутация ва хурматга эга.

Бироқ, тан олиш керак рейтингда бўлмаган ва халқ томонидан (хозирча) талабгор гурух эмас хамда  улар концерт беришлари хақидаги маълумотдан бироз хайратландим хам. 

 

 

10-ноябрь куни "Истиқлол" санъат саройида ўтган яккахон ва юз фоизли жонли концертда хайратланганим бежиз бўлмай зал томошабинлар билан тўлмади. Аммо гурухнинг "Сонга эмас сифатга" ишлаш принципи каби йиғилган аудитория хам маза қилиб уларга жўр бўлиб куйлашди ва умуман дастурда мехмон бўлган ва уларнинг ижодидан рости хам таниш бўлмаган ижодий жамоамиз фақат ижобий таассуротда  қайтишди. 

 

 

Дастурда мутлақо шоу, фишка ва хаттоки рақс гурухлари хам бўлмади. Кийимлар хам алиштирилмади) Сахна кўриниши хам ретро дизайн рухиятида. 

 

 

Ижодий жамоамиз вакиллари айтишича концерт худди гурух ижролари каби хам  бир нафасда тиниқ ва равон ўтган хамда зериктирмаган. 

 

 

Дастурда мехмон бўлганларни  энг таъсирлантиргани бу гитаристларнинг махорат билан ижролари эканлигини таъкидлашмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, концерт  юз фоиз жонли ижрода ўтгани боис "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси ваъдага вафо тарзида концерт зали ижара хақини ўз зиммасига олган. 

 

 

Концертда мехмон бўлган санъат олами вакиллари

 

 

 

 

Қўлида микрофон билан ўтирган Умидахон "Мендан кейин хечким куйламасин"-дея тўйдан микрофонини ташлаб келмай шартта томошабинлар қаторидан жой олган ва ёки концертдан тезроқ тўйга ошиқиб  "на старте" микрофонни махкам қучиб олган десангиз адашасиз, зеро у шу куни "Серанада Ижод" гурухи билан хорижнинг машхур хонандалари Эрос Рамазотти ва Тина Тернернинг "cose della vita" шлягерини ижро қилишди 

 

 

Айнан мана шу сахна кўринишини видео тарзида тақдим этамиз

 

 

Ютубда томоша

 

Майтуб тасиксда томоша

 

 

 

Дилобар Сухбатова ва Шахло Қодирова ФотоВидео репортажи

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 5498 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Serenada ijod, Umidahon

Нравится
Барча изохлар: 12
1 Feruzachka   (11-Ноя-2014 07:20) [Материал]
Эээээээ, гап йук!!! Боларкану жонли ижро, омад!!!

2 какука   (11-Ноя-2014 09:04) [Материал]
Круто овощи зуруууу

3 keen   (11-Ноя-2014 10:31) [Материал]
Овози раса екадиде шу киззи)  up

4 Graf0859   (11-Ноя-2014 10:47) [Материал]
Juda xam Zo'r. Serenada Ijodiga OMAD

5 зара   (11-Ноя-2014 10:55) [Материал]
Рамазотти  мой любимый певец.

6 muxarram   (11-Ноя-2014 16:25) [Материал]
Klass

7 polat   (12-Ноя-2014 04:47) [Материал]
Umidahon nima qilib yuribti ekan desam shunaqa qiyin qoshiqlarni yodlab umrini otkizvoryabti ekandaa

8 DILZODA   (12-Ноя-2014 10:55) [Материал]
Bizadayam wunaqa yuqori saviyali didli hamda mard uz iwini ustasi bolgan ijodkorlar borligidan faxrlanamiza!

9 Rusтам Юсупов   (12-Ноя-2014 18:51) [Материал]
Олаааа Умидахонни жонли айтгани яхши чикибдиююю аммо шу дафтарига караб айтгани жиндек хира булибди,Нима булишидан катти назар Серенада ва Умидахон анча минча санаткор килолмайдигон ишни килишибди,

10 Sardor_B   (12-Ноя-2014 21:47) [Материал]
Супер Умидахон жуда махорат билан ижро етибдику. Гурухга ана шундай 100% жонли консерт учун ташаккур. Ижодларига омад

11 Маруф   (14-Ноя-2014 23:14) [Материал]
Умидахонни овозига койим колдим. Гап булиши мумкин эмас. теперь я буду слушать ее песни каждый день. СУПЕР

12 Navruza   (15-Ноя-2014 11:11) [Материал]
Konsert xaqiqatiga zo'r bo'ldi. Ishxonaga majburan o'tkazilganini xisobga olmasa albatta. O'ylashimcha Serenada Ijod guruxining muxlislari anchagina. Lekin nimagadur reklama qilinmadi. Xozirgi kunda 100% jonli ijroda konsert o'tkazish xammaning xam qo'lidan kelavermaydi. Umidaxon bilan dueti esa super. Xullas Serenada Ijod guruxi konserti ajoyib o'tdi. Ozginayu sozgina bo'ldi. Ushbu guruxga omad.

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Барча смайликлар
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!