Шунча ёзганларим ўқидинг биламан. Сезаман. Бир оғиз тош
юрагинг хеч бўлмаса хазиллашиб, менга ёздингми демади а?
Хаётда менга хеч ким зор бўлишини истамасдим. Чунки катта
гунохлардан бирини сохиби бўлишни хохламайман, ишонавер мен сенга зор
бўлганимдан биламан буни...Билганда
хам қандоқ сезиб биламан..
Кўзим
қораси оқариб кутгани хаққи, хўрлик ила ёшин тутганин хаққи, сўз айтолмай
ийманиб лабим, тишлар оғриғидан қонаган хаққи...
Оғир менимча гунохинг, оғир...
Биламан балки нохақдирман, сенга керак эмасман, қизиқ хам
эмас. Мажбур хам эмассан бу хам
хақиқат. Сенинг адолатинг хамиша хаққоний меники эса...асли хақиқатми
билмасам..
Сағир нигох
термулгани, ёшлар куйдириб оққанимикан, ухлаб қолсам юрак бир оғриб уйғотгани
эканми ёлғон?
Балки
сенга зор бўлиб ўтаётган кунлар ёлғонми? Хўрлик алам билан аста,
сочларимга безак берганимикан... Тили бўлса айтарди, сочларимни оқи исмингни,
дили бўлса дод дермиди тошдек юрагинг шунда?
Шунча
ёзганларим уволи тутса....тута қолсин майли ўзимни... Шунча саволларим қолса
жавобсиз, майли сўроқласин бебурд хаёлим.
Сенда не
айб...тўғри...учраганингми бир вақтлар менга, кулиб боққанингми сехрлаб мени...
Фақат қийнар мени бир савол хануз. Балки болаликдан сехрга ишонган содда қалбим бир
бурчагида умиддир бу хам, лекин агар қўлимизда бўлса севиб севилиш, рахм қилиб
бўлса хам севиб севдира олсак, мени сева олган бўлармидинг сен?
Гар
қўлингда бўлса бу танлов, оташ мухаббатим хаққи рози бўлармидинг мени хам
севгани? Хеч бўлмаса ооозгина, сал оловланиб...ўзим алангалатиб олардим уёғига,
берсанг гар имкон...
Шуни хаммасини хам ўқидинг биламан...юзингда бирон нарса қилт этмай бир он.
Юрагинг
жиз этмагани каби шунча пайт, хеч бўлмаса бир қилт этса розийдим хозир.
Яна қаро тун келади, кимга у қаро.. Менга хануз сирли, бир
мўъжаз онлар. Бошим
ёстиқ қучмас, хаёли сенда, сен эса
ширинсан, асалсан хозир. Тушлар оғушида фаришта гўё, жимгина ухларсан унутиб борлиқ.
Севганим
учундир мен содда гумрох, тун сехрига ишондим хар кеча тунда. Ёлвориб сўрайман
биииргина тушда мени хис қилсайдинг, бииир озда севиб...
Мени
хис қилсайдинг ёлғон тушингда, уйғониб
кун бўйи унутмай юрсанг.
Хеч бўлмаса тушда севсайдинг мени...
(c) Sayyod
|