20:23 Селфи-шоу: Жасур Умиров концерти. +Видео | |
Эстрадамизда бақироқ хонандалиги билан ажралиб турувчи ва ёш бўлишига қарамай санъатдаги йўналиш борасида ўз мактабини кашф эта олган хонанда Жасур Умировнинг яккахон дастури 14- ноябрьдан то 16-ноябрь кунига қадар уч кун давомланмоқда.
Бир нарсани аниқ ишонч билан айта оламанки, эстрададаги фонограмма билан концерт берадиган ва яъниким шоу дастури тақдим этадиган эркак хонандалар орасида айнан Жасурни дастури жуда шовқинли хамда сахна қолиб асл динамика дискоси томошабинлар залида бўлади. Шовқинли хонанданинг шовқинли мухлислар армияси шу куни "Истиқлол"ни ларзага келтирди. Буни тақдим этаётган видеоимиздан хам кўришингиз мумкин. Фанатларнинг фанатлари шу йигитда бўлса ажабмас. Эстрада йўналишидаги эркак хонандаларини биронтасида Жасурни концертидек ажиотажни кўрмаганман. Балки бу унинг оловли динамик қўшиқлари билан боғлиқдир... Томошабинлар залини кузатсангиз йигитларни кўпини айнан Жасурдек соч турмагию унинг стилида кийинганини хам кўрасиз. Журналист йигитлардан хам Умировнинг фанатлари борлигини соч турмагидан фарқлаб олаверасиз)) Қиз хонандалардан Муниса шундай темперамент ва бақироқ бўлса йигити мана шу Жасур бўлади)) Афсуски кутилганидек айнан шу икки бақироқлар дуэти бўлмади.
Бу йилги Жасурни концертини бемалол селфи-шоу деб атаса бўлади. Одамлар нафақат томошабинлар залида балки сахнага чиқиб хам у билан бемалол селфи тушишди ва умуман олганда бу учун Жасур барча имкониятни яратиб шу куни мухлислар аро тўсиқни олиб ташлади.
Дастурдаги янги қўшиқларни бир кун аввал студияда ёзиб битирганини маълум қилган Жасур "Бир кун ичида 15та қўшиқ ёзган санъаткорни эшитганмисиз? Ўша менман!" дея барчани хайратлантирди. Концертда янги қўшиқлар сонини фарқлаш шахсан бизни ижодий жамоага қийинроқ кечди зеро Жасурни хамма қўшиқларини билмаймиз, бироқ унинг ижодидан "Одамларнинг тўйларида" ва "Кабутар" қўшиқлари ёқишини айта оламиз холос. Шу сабаб хам янги қўшиқлар сони 15та бўлдими йўқми аниқ билмаймиз.
Аммо бизга ёққан қўшиқлар орасига шу кунги янграган бир қўшиқ хам киритилди ва у Жасурнинг ижодида нормал сўзлардан таркиб топган илк қўшиқ бўлган бўлса ажабмас-Мухаммад Юсуф шеърларидан бирига шу куни янграган "Тушларимга кир" номли қўшиқ хам янги бўлиб Жасурнинг айтишича у илк маротаба мархум шоирнинг шеъридан фойдаланиши.
Дастурни "Қизлага кўп гап отмейди, кеч бўганда дайдимейди" дея қўшиқ билан бошлади ва бу ўзига хос сўзлардан таркиб топган қўшиқ айнан Жасурнинг яна бир бошқалардан специфик тарзда ажралиб турадиган реалликка хос тарафи бўлса ажаб эмас.
Биринчи кунги дастур давомида Жасур ўзини жудаям ...нима десак экан, халиги ўта эркин тутди. Бу эркинлиги унинг сўзларига хам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Келаси кунлар тетикроқ бўлади деган умидаман. Шу куни у кейинги икки кундаги концертида бир блокни тўлиқ жонли ижрода куйлайман дея ваъда берди. Билмасам бугунгисида нима бўлди аммо эртангисидан хабар олармиз))
Кутилмаганда деган жойидан: Жасур Бухоро ва Хоразмча қўшиқларни хам тақдим этди.
Айрим санъаткорларнинг концертида хўжакўрсинга онасига гул тақдим этиши Жасурни концертида ўзгача кечди, у ўзига хадя қилинган гулларни онасига тақдим этиш билан кифояланди.
Тўғрисида, тўрт беш кунлаб концерт берадиган бир хил хонандалар шу тўрт беш кун давомида қўшиқ куйлаб онасига халқ олдида гул хадя қилавериши ғалати кечади. Онаям хайратни ўйнаб беравеадилар)) тўрт кун бўлса тўрт кун, ўн кун бўлса ўн кун. Вой бугун хамми?- бўлсаям майли эди))
Дастур танаффусларини "КомедиУз" ва "Дизайн" хажв гурухлари тўлдиришди.
Концертда кутилган дуэтлар бўлмадию кутилмаган ва ўта ажабланарлиси бўлди. Қўшиқни ярмиданми бир амақи кўриниши ё стилидаги одам ашулага қўшилиб кетдимией... Жасур Умиров дейдимией, хуллас тушунарсиз буёғи.
Саволга жавобан Жасур одамларга муносабатини шу тариқа намоёнлади.
Концерт якунида Жасур Умиров хам йилнинг энг машъум воқеаси бўлган ўзбекнинг илк Президентидан айро бўлганига ўз муносабатини ижодан билдирди. Жорий йилнинг сентябрь ойи бизларни кутилмаган фожеа билан гангитиб қўйди. Шундан кейинги тадбир ё концертларда илк Президентни ёдга олиш урфга кирди ва буни концертда биринчилардан бошлаб Ботир Қодиров бошлаб берганди. Жасур хам Ботир Қодиров фойдаланган илк Президентимизнинг ўгитлари аудиосини эшиттириб ва бу пайт экранда Жасур билан кўришиб турган Ислом Каримовнинг сурати кўрсатилиб кейин Жасурнинг "Ўзбек" қўшиғи билан концерт дастури якунланди.
Хуллас концертмисан концерт, хаммаси зўр, шовқин, тўпаланг, Жасуууур, дод вой, бағ-буғ. Зерикиш йўқ, уйқингиз келмайди, эмоция ва хиссиётларга тўла қайтасиз. Охирги маротаба ижодий жамоамиз Хосилани концертидан бир олам эмоция билан кўзлари катта катта тўртбурчак бўлиб қайтишганди. Бу сафар жамоамизни Жасур зериктирмади. Фикримча, концерт бўлса жонли бўлсин, шоу бўлса "ваув" бўлсин! Энг асосийси хар иккисида хам қизиқ бўлсин. Жасурни концертида эса хамиша қизиқ! Мухлислар эса унда хамиша "ваув"! Омад ўзбек "Scooter"и)
Суратлар муаллифи Нодира Махмудова Видео Шахло Қодировадан
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 60086 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 5 | ||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |