07:45 Sayyod-media марказига хонандалар кастинги! | |
“Sayyod-media” маркази қўйидаги йўналишлар бўйича хонанда, дуэт ва гурухлар КАСТИНГИни эълон қилади:
Яккахон хонанда: - 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган йигит ва қизлар
Гурухлар учун: -Ичида олови қайнаган, энергетик, ерга урса осмонга сакрайдиган, шўх ва шаддод (иложи бўлса рақсга туша оладиган) йигит ва қизлар 15-ёшдан 25 ёшгача
Дуэт учун: -Йигит ва қиз 15-ёшдан 25 ёшгача
-Барча йўналишлардаги истеъдод сохибларидан аввало вокал тарафлама махорат талаб қилинади. Хаётда билмадигу, аммо, ижодий образга кирганида ва сахнада ундан энергия, таъсир кучи сезилиши керак. Қолгани кастингда намоён ва ёки кашф бўлар; -Маълумот , миллат, ва дини фарқи йўқ! -Қаердан эканлигини хам фарқи йўқ, аммо Тошкент шахрида яшаш учун турар жойи бўлиши шарт! -Уйланмаган, эрга тегмаган; юрадиган йигитиям, қизиям йўқ бўлиши; (Жавобсиз мухаббатга мубталолар бундан истисно!) фарзанд кўришга улгурмаган; хаётдан сиқилиб, тўкилиб, адо бўлгану ичи тўла дард бўлиб ижод орқали хаммасини тўкиб сочмоқчи бўлса янада яхши. -14,5 ва 25,5 ёшдагилар кастингга йўл қўйилмайди! Аниқ 15 ёшдан 25 ёшгача!
Ва энг асосийси: Ўзини иқтидорига ва бизга ишонса бўлгани!
Кастинг шу йил сентябрь ойида “Sayyod-media” марказида бўлиб ўтади, унгача ёзилиш: +99894 695-21-21
Имкони борлар бирор бир қўшиқни жонли ижрода куйлаб (узоғи бир минут) sayyod@gmail.com почтасига жўнатсин! Ёши юқоридаги кастинг талабига тўғри келмагану аммо иқтидорини аъло деб билганлар хам шу манзилга овозини жўнатиб имконини синаши мумкин. | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 5761 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 22 | ||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |